Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек


ЭТНООЙКОНИМЛАР ЁКИ ЭТНИК БЕЛГИ АСОСИДА



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

ЭТНООЙКОНИМЛАР ЁКИ ЭТНИК БЕЛГИ АСОСИДА 
ЯРАТИЛГАН ЖОЙ НОМЛАРИ
 
Этник (халқ, қабила,уруғ, уруғнинг кичик бўлимлари) номлар билан 
аталувчи жой номлари Жанубий Қорақалпоғистон ойконимиясида алоҳида 
ўринни ва катта гуруҳни ташкил этган этнотопонимлардир. Улар сон 
жиҳатдан кўп бўлишидан ташқари, турли объектларнинг номлари 
ҳисобланади ҳам. 
Этноойконимларнинг хусусиятлари ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин 
этник номларнинг ўзи, уларнинг характери ҳақида қисқача фикр юритишга 
тўғри келади. Чунки айтилган иккала ҳолат ўзаро узвий боғлиқ. Этник 
номлар тилдаги энг қадимий сўзлардан ҳисобланиб, ҳар бир халқнинг 
ўтмиши, этнографик хусусиятларни, тил тарихини ўрганишда муҳим 
манбалардан бири. Этнонимлар уруғ ва қабилачилик жараёни(тузуми)да 
пайдо бўлган. Бу жараён кейинчалик ҳам давом этиб, бугунги кунгача етиб 
келган. Айни вақтда этнонимлар топонимик, хусусан, ойконимик 
номларнинг шакллантиришга катта ҳисса қўшадиган ономастик лексиканинг 
бир қисми
1
. Тарихий ўтмишда туркий ва мўғул халқлари ўртасидаги 
ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий ва тил алоқалари турли кўриниш ва 
мазмунда амалда бўлган. Шу сабабли мўғул топонимикасида туркий 
сўзларнинг ёки аксинча, туркий топонимик номларда (айниқса қабила 
номларида) баъзи мўғул сўзларининг учраши табиийдир
2

Ном қўйиш талаб ва меъёрлари халқ, элат, қабила-уруғлар, шунингдек, 
турли даврларда бир хил асосга эга бўлмаганлиги, номларнинг эса бирданига 
эмас, онгли равишда жамият ривожланишининг турли босқичларида юзага 
келганлиги, этноним учун асос бўлган сўзнинг ўзини асослаб аниқлаш анча 
қийин. Ўзбек халқининг таркибий қисмини ташкил этувчи, Қипчоқ, 
Қўнғирот, Найман, Хитой, Жалойир, Дўрмон, Митан, Қангли, Қарлуқ, 
Барлос
3
каби қабила-уруғ номлари учун асос бўлган сўзларнинг лексик 
маъноси ва ўзаги аниқ эмас
4
. Мазкур номлар учун асос бўлган сўзлар ҳозирги 
1
Охунов Н. Топонимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари. -Тошкент, Фан, 1989. -56 б.;Охунов 
Н. Фарғона водийси этноойконимлари // ЎТА. -Тошкент., Фан, 2000. 1-сон. 20-23-бетлар ва 
бошқалар. 
2
Ишаев А. Шимолий Хоразмдаги баъзи топонимик номларнинг этимологияси. -Тошкент, 1963, 
163-б.
3
Қабила-уруғ номлари номлар сингари катта ҳарф билан бошлаб ёзилдики, уларнинг кичик ҳарф 
билан бошлаб ёзилишини хато, яъни “Ўзбек ономастикаси”даги номлар орфографиясидаги 
долзарб муаммолардан бири деб биламиз.
4
Қаранг: Зиётов З. Турон қавмлари. -Тошкент, Истиқлол, 2008. 7-217-бетлар.


50 
ўзбек тилида истеъмолдан чиқиб кетган ёки унутилган. Уларнинг кўпчилиги 
турк-мўғул тилларига хос тарихий муштарак лексемалардир.
Жуда қадимдан этник гуруҳларга ном қўйиш талаблари ҳам ранг-
баранг бўлган. Яъни касби, ҳунари, машғулоти кабиларга таяилган ҳолда 
уруғ ва қабилаларга ном берилганлиги турли тарихий манбаларда бериб 
ўтилган. Этнонимлар турли хил усул ҳамда номланишда юзага келиб
кейинчалик этник гуруҳлар яшаган жойлар уларнинг номлари билан аталгани 
учун этнотопонимлар шаклланишган
1

Баъзи қабила ва уруғ номлари шу этник бирликлар учун муқаддас 
саналган ҳайвон, қуш, ўсимлик номлари - тотемлардан юзага келган. 
Тарихчи: Рашидиддиннинг ёзишича, Ўғузхон ва унинг қўл остидаги уруғ 
шахобчаларнинг ҳар қайсисига биттадан ҳайвон тотем қилиб белгилашган. 
Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи тарокима» асарида ҳам ҳар бир этник 
гуруҳнинг ўз номи, махсус тамғаси ва тотеми саналувчи қуши бўлганлиги 
айтиб ўтилади. Муаллифнинг келтирилишича, Ўғузхоннинг неваралари 
авлоди учун тотем ҳисобланувчи қуш номлари: Шунқор, Укки, Калхат, 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish