94
УМУМИЙ ХУЛОСА
“Жанубий Қорақалпоғистон ойконимларнинг таҳлили” бўйича
қуйидаги хулосага келинди:
Мамлакатимиз топонимиясининг бир бўлаги сифатида ўрганилаётган
ҳудуд ойконимлари тизими индивидуал хусусиятлари билан, яъни
номланиш, топонимлашув жараёнининг бетакрорийлиги, уларга хос
ономастик-грамматик, лексик-семантик хусусиятлар, уларнинг этимологик
таҳлили ва таснифининг бугунги кун талаби доирасида шаклланганлиги
билан ажралиб туради. “Ономастика”, “Ўзбек ономастикаси”га хос янги
замонавийликка муқояса қилинган илмий назарий концепция асосида
ўрганилганлиги мазкур тадқиқотнинг ҳам индивидуаллигини, ҳам
янгилигини англатади. Шу сабабли ҳам ўрганилаётган ҳудуд ойконимлари
алоҳида бир тизим ҳолатида шаклланган.
“Жанубий Қорақалпоғистондаги ойконимларнинг ономастик-
грамматик хусусиятлари” эса “Ономастика”, “Ўзбек ономастикаси” соҳасида
қўйилаётган янги илмий масалалар мажмуининг маълум бир тарзда
берилиши ҳисобланади. Зеро, апеллятив лексика ономастик лексика
бирликларидан фарқлангани каби тадқиқотда ономастик лексика юзасидан
фикр юритилгани илмий далиллар билан асосланди.
“Ойконимларнинг
ономастик-морфологик
таркиби”
ўрганилиб,
уларнинг қуйидаги тўртта тури мисоллар воситасида асослаб кўрсатилди: 1)
фақат топоасосдан ташкил топган ойконимлар, уларнинг миқдори кўп,
тахминан 36%; 2) топоасос ва индикатордан вужудга келган ойконимлар,
буларнинг тахминий миқдори 25 % атрофидадир; 3) топоасос, индикатор
ҳамда топоформантлардан шаклланган ойконимлар, уларнинг тахминий
миқдори 24% дир ; 4) топоасос, топоформант ва индикаторлардан ташкил
топган ойконимлар, буларнинг тахминий миқдори 15 % атрофидадир.
Хуллас, миқдорий ўзгаришлар сифатий ўзгаришларни таъминлаб, асослаб
кўрсатишда математик статистика методи кўмак берган. Шу сабабли ҳам
уларнинг аҳоли пунктига хос бўлган индивидуал хусусиятлари
ўрганилаётган ҳудуддаги ойконимик мисоллар асосида топонимик таҳлил
қилинди.
“Ойконимларнинг ономастик-синтактик хусусиятлари” тадқиқида
ўрганилаётган ҳудуддаги ойконимлар тизимининг қуйидаги учта тури
ойконимик мисоллар воситасида тавсиф ва таҳлил этилди: 1) содда
ойконимлар; 2) қўшма ойконимлар – буларнинг умумий миқдори
95
ойконимлар сонининг тахминан 76% ташкил этади; 3) бирикмали
ойконимлар, уларнинг умумий миқдори эса ўрганилаётган ҳудуддаги барча
ойконимлар миқдорига нисбатан тахминан 24% ни ташкил этади.
Ойконимларнинг ономастик-грамматик хусусиятларининг талқини,
тавсифи ва таҳлили билан бугунги кундаги “Ономастика”, “Ўзбек
ономастикаси” соҳалари доирасида янги илмий назарий концепциялар ва
янги илмий талил йўллари асосли ва ишончли эканлигини ҳам илмий
назарий, ҳам илмий амалий характердаги далиллар билан асосландики, бу
ҳам ўзига хос инновацион жараённинг маҳсулидир. Бу эса ономастик лексика
апеллятив
лексикадан
шаклланса
ҳам
тилнинг
алоҳида
лексик
бирликларининг соҳаси эканлигини, бундай лексик бирлик бўлган номларни
фарқлашда, қайта номлашда, уларнинг хусусиятларини, хусусан, топонимик
маъноларини очишда топограмматиканинг алоҳида аҳамиятга эгалигини
таъкидлаш лозим.
“Жанубий Қорақалпоғистондаги ойконимларнинг лексик-семантик
таснифи”да қуйидаги иккита долзарб масалага муносабат билдирилган: 1)
ойконимларнинг қандай ва қайси типдаги топонимик объектларнинг номлари
эканлигига кўра таснифи. Ушбу таснифга ўрганилаётган ҳудуд ойконимлари
қуйидаги топообъектларнинг номларидир: 1) маҳалла номлари; 2) гузар
номи; 3) кўча номи; 4) фуқаролар йиғини ёки овул кенгаши номи; 5) босу
(Тозабосу, Кўҳнабосу – бу ерда босу сўзи овул сўзининг синоними) номи
бўлса ҳамки, алоҳида топообъектни англатади; 6) қалъа номи; 7) жамоа
хўжалиги; 8) гидроним; 9) қўрғон номи; 10) овул ва қишлоқ номи; 11) туман
номи; 12) вилоят номи; 13) шаҳар номи; 14) шаҳарча ном(лар)и ;
2) ойконимларнинг келиб чиқиши ҳамда номланиш хусусиятларига
кўра таснифи. Мазкур таснифга асосан ўрганилаётган ҳудуд ойконимиясида
қуйидаги ойконимик топообъектлар мавжуд: 1) этноойконим; 2)
антроойконим; 3) фитоойконим; 4) соцойконим; 5) кўчма ойконим; 6)
геоойконим; 7) профессионализмлар асосида юзага келган ойконим; 8)
муқаддаслаштирилган ойконим; 10) зооойконим; 11) объектларнинг сон
(миқдор) белгисига кўра яратилган топоойконим; 12) неоойконим(лар).
Демак, топонимлар сингари ойконимларда ҳам маълум бир топонимик
қонуниятлар, масалан, сўз ва маънодаги фарқлилик, яъни лексик-семантик
қонуният топонимик қонуниятларнинг бир тури бўлганлиги туфайли юзага
келгани далилланди. Бу таснифдан кўриниб турибдек, ойконимларнинг
лексик-семантик таснифи икки босқичли ҳолатда бўлиб, топонимик таҳлил
жараёнининг ҳам мукаммаллигини, ойконимик объектлар ҳам маълум
96
даражада аниқлик талаб қилишлигини англатади. Ўрганилаётган ҳудуд
доирасида макроойконимлар кам, микроойконимлар эса кўпроқ миқдорда
учради.
Тадқиқотда ойконимларни тарихий ойконимлар, тарихий даврларда
яратилган нисбатан янгироқ тарихий ойконимлар ҳамда айни вақтдаги
ойконимлар эса бугунги ёҳуд синхрон ойконимлар деб таснифланди.
Ойконимларнинг юқоридаги макро ва микроойконимларга ажратиш
географияга; тарихий, нисбатан тарихий ва бугунги (синхрон) ойконимлар
тарихга; уларнинг ономастик лексика нуқтаи назаридан лексик-семантик
таснифи эса тилшуносликка оидлиги билан ушбу тадқиқотнинг бошқа
топонимик тадқиқотлардан фарқланиб туришини ҳам асослайди.
Ойконимик объектларни бир-биридан фарқлаш, қайта номлаш ҳамда
қайта номлаш каби ижтимоий эҳтиёж ва маълум бир зарурият тақозоси билан
маълум сабабларга кўра пайдо бўлади ва янги топообъектлар номланади.
Шунга асосан, географик объектнинг ташқи кўриниши, жойланиш ўрни,
табиий шароити, ер бойлиги, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси маҳаллий халқнинг
турмуш шароитидан келиб чиқиб, шуғулланадиган ишлари, касб-кори,
хўжалиги ёки бирор бир воқеа-ҳодиса муносати билан айрим шахс ёки
қабила, уруғ номларига ва бошқа кўплаб объектив ҳамда субъектив
сабабларга ҳамда белги-хусусиятларга биноан қўйилиши мумкин: бир
жойнинг номланиши учун бир неча сабаблар бўлса, шулардан энг
характерлиси танлаб олинади.
Таъкидлаш жоизки, биз ўрганаётган ҳудуддаги ойконимларнинг
кўпчилиги географик атамага индикатор, яъни ойконимик индикатор,
аниқроғи, топонимик аниқлагич қўшиш орқали ясалган. Улар билан
шаклланган ойконимлар аксарият ҳолда ўша объектларнинг хусусиятларини
нисбатан олганда аниқроқ акс эттира олади. Ойконимларининг пайдо
бўлишида ҳар бир халқнинг ва алоҳида бир халқ тилининг ўзига хос
хусусиятлари ҳам маълум маънода ўз муҳрини босган. Кўчманчи халқларда
кўпинча чорвачиликка боғлиқ номлар қўйилса, ўтроқ халқларда касб-ҳунар,
деҳқончимлик, савдо ишларига ва бошқа шунга ўхшаш ерли халқ
шуғулланадиган касб-ҳунарлардан дарак берадиган номлар кўпроқ учрайди.
Бу эса номларнинг лексик-семантик жиҳатдан фарқланишини ҳам англатади.
Ойконимларнинг номланиши ономастиканинг номланиш қонунияти ва
тамойилларига мос ҳамда мувофиқ ҳолда амалга оширилганлиги уларнинг
этимологик таҳлили жараёнида равшанлашди. Ўрганилаётган ҳудуд
доирасида учраган содда, қўшма ва бирикмали ойконимлардан баъзи
97
бирларининг
этимологик
таҳлили
ойконимлар
тизимининг
бетакрорийлигини, алоҳидалигини асослаб кўрсатиш учун амалга оширилди.
Содда ойконимлардан баъзи бирларининг этимологик таҳлили
уларнинг ўзидан сезилиб туради, лекин ономастик лексика бирлиги эканлиги
ва топонимик, хусусан, ойконимик маъносининг баъзи ўринларда яширин,
қисқа ҳамда аниқлиги билан ажралиб туради. Қўшма ойконимлардан баъзи
бирларининг этимологик таҳлили махсус изланиш орқали топилиши
уларнинг тузилиши, шаклланишида жиддий фоно-морфологик ўзгаришлар
рўй бергандан кейин номлар юзага келганлигини англатади. Бирикмали
ойконимлардан баъзи бирларининг этимологик таҳлили ҳам анча мураккаб
фоно-морфологик, морфологик-синтактик ўзгаришлар ономастик лексика
сатҳида юз берганлигини бир неча тахмин ва маълумотларга таянилган
ҳолда олиб борилди.
ЖҚ ойконимларидан баъзи бирларининг этимологик таҳлили ўзига хос
меъёрий белгиларга эгалигини ушбу ҳудуд ойконимларининг турли тарихий
даврларида яратилиб, номланганлиги ва қайта номланганлигини; уларнинг
номланишида этноним, гидроним, фитоним ва антропонимлар турли фонетик
ва морфологик жараёнларни бошидан ўтказишса-да, сақланиб қолинганлиги
мазкур ҳудуд ойконимларининг тарихий тараққиётини реал акс эттириб
туради.
Тадқиқ этилаётган ҳудуд ойконимиясининг этимологик тадқиқи
мамлакатимиз ойконимиясининг бошқа ҳудудлар ойконимияси билан ҳам
фарқли, ҳам ўхшаш жиҳатлари, уларнинг унутилган ва яширин маънолари
борлигини ҳам англатади. Номланишда этноним, антропоним ва
гидронимлардан фойдаланилганлиги маълум бир маънода халқлар
дўстлигининг ўзига хос жиҳатларини, киши исмларининг ўрганилаётган
ҳудуд доирасида оммавий ҳамда кенг тарқалишини, дарё ва уларнинг
ўзанлари номи тадқиқ этилган ойконимларнинг тарихий тараққиётида муҳим
роль ўйнашини ҳам англатади. Сабаби, ойконимлар инсоният тарихининг
яшаш учун курашдаги ноёб ва бетакрор кашфиётларидан биридир
Do'stlaringiz bilan baham: |