Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
 МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЎЗБЕК 
ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
 
ЭНАЗАРОВ ТОЛИБ ДЖУМАНАЗАРОВИЧ 
ХОЛМУРАТОВ ИКРОМ ОҚМАНОВИЧ 
 
 
ЖАНУБИЙ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ОЙКОНИМЛАРИНИНГ
 
Т А Ҳ Л И Л И 
(М О Н О Г Р А Ф И Я) 
ТОШКЕНТ - 2020 



Ушбу монографияда “Жанубий Қорақалпоғистон ойконимларининг
таҳлили” ҳақида тўхталинган. Бу ердаги таҳлил термини умумий, 
этнографик, этимологик ва топонимик таҳлиллар маъносида қўлланилган 
ҳамда бугунги “Ономастика” ва “Ўзбек ономастикаси” материаллари 
таҳлилидаги муаммолар талқин баён этилган. 
Муаллифлар унда Жанубий Қорақалпоғистон ойконимларининг ўзига 
хос мукаммал таснифига киришган ва маълум ютуқларга эришган ҳам. 
Мазкур монография филолог-ономастларга, шу соҳада тадқиқот олиб 
бораётган тадқиқотчилар ва магистрантларга асқотиши мумкин. 



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
29 йиллигига бағишланади. 
КИРИШ 
Жаҳон тилшунослигида номлар, хусусан, ойконимлар миллий, 
тарихий, ижтимоий-сиёсий ва маданий-маърифий нуқтаи назардан алоҳида 
аҳамиятга эга. Чунки уларда халқнинг миллий белгилари, маданий-маърифий 
салоҳияти ва қарашлари, табиат ва жамиятга меҳр-муҳаббати, эъзозу 
эътирофи бир бутун ҳолда мужассамлашган. Айни вақтда давлат тили бўлган 
ўзбек тилига ҳамда унинг тарихига миллий, маънавий, этнолингвистик, 
этнографик, ижтимоий-сиёсий нуқтаи назарлардан қаралганда ҳам кўзгу 
ҳисобланадиган ойконимлар ўтмишда юртимизда яшаган элат, уруғ, 
қабилаларнинг этник номларини бошқа объектларга ном сифатида аташ 
билан боғлиқ анъаналари, турмуш тарзи, маънавий мероси, маданий 
бойликлари ва миллий қадриятлари тўғрисида маълумот берадиган бебаҳо 
лисоний, тарихий ҳамда географик манбаалардан бири. Улар ғор ва 
капаларда яшаган одамлар билан бирга бугунги қишлоқ, маҳалла, овул, 
гузар, шаҳарча ва шаҳар даражасидаги ривожланиш йўлини босиб ўтган
1

Зеро, «Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодларга қолдириш, 
давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир»
2
.
Дунё тилшунослигида ойконимларга жиддий эътибор берилмоқда. 
Сабаби, ойконимлар аҳоли яшайдиган асосий ҳудудлар ҳисобланади
3

Истиқлол йилларида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар ўзбек 
тилининг ижтимоий-сиёсий мавқеини кўтариш, давлат тили сифатидаги 
мақомини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган қонун ва қарорлар 
1
Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. –Москва: Наука, 1978. –С. 39; 
Подольская Н.В. Словарь русской ономастической терминологии. –Москва: Наука, 1988. –С. 41.
2
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга 
кўтарамиз. I жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 29
3
Мурзаев Э. М. Очерки топонимики. –Москва: Мысль,1974. –С.21–22.; Жучкевич В. А. Общие и 
региональные географические закономерности топонимики. АДД. –Минск, 1970.–35 с.; Жучкевич 
В. А. Общая топонимика. –Минск: Вышэйшая школа, 1980.–288 с.; Суперанская А. В., Сталтмане 
В. Э., Подольская Н. В.,Султанов А. Х. Теория и методика ономастических исследований. – 
Москва: Наука, 1986. –С.10–11.; Молчанова О.Т. Топонимический словарь горного Алтая. Горно–
Алтайское отделение Алтайского книжного издательства,1979. –398с.; Гарипова Ф. Г. 
Исследования по гидронимии Татарстана. –Москва: Наука, 1991. –294 с.; Старостин Б. А. 
Некоторые методологические проблемы теории собственных имен. // Имя нарицательное и 
собственное. – Москва: Наука,1978. –С. 34–42.



тилшунослик соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг янги босқичга 
кўтарилишига сабаб бўлди
1

Бугунгача Қорақалпоғистон Республикасидаги жой номларининг 
маълум бир қисми умумий планда талқин, тавсиф ва шарҳлар берилиб, 
илмий таҳлилга у ёки бу даражада тортилган. Аммо Жанубий 
Қорақалпоғистон, бундан кейин ЖҚ тарзида берилади, ҳудудидаги 
ойконимлар «Ономастика», «Ўзбек ономастикаси» илми-фанининг ҳозирги 
талаблари даражасида монографик планда махсус илмий тадқиқ этилмаган, 
уларнинг топограмматик, лексик-семантик ва этимологик хусусиятлари 
жиддий ўрганилмаган. «Ўзбек ономастикаси материаллари ҳозирга қадар 
тавсифий усулда ўрганилиб келинди. Эндиликда уларни назарий усулларда 
тадқиқ қилиш имконияти туғилмоқда»
2
. Шу сабабли ҳам Жанубий 
Қорақалпоғистон (кейинги ўринларда ЖҚ ) ойконимларини илмий ва амалий 
жиҳатлардан монографик йўналишда маънавий мерос, маданий ҳамда 
умуминсоний бойликларимизни ономастик маданият
3
сифатида ўрганиш ва 
лингвогеографик нуқтаи назардан илмий-амалий асосларда тадқиқ этиш 
заруряти сезилмоқда.
ХХI асргача ҳам ЖҚ ҳудудидаги ойконимларнинг номланиши ҳамда 
номланиш меъёрлари ҳақида тарихий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва 
сиёсий манбаларда ўша давр мафкурасидан келиб чиққан ҳолда шарҳ, талқин 
мазмунидаги қайдлар мавжуд
4
. Бугунгача ойконимлар лингвистик, географик 
ҳамда тарихий йўналишларда тавсифий, таъбирли ва изоҳли таҳлиллар 
тарзда ўрганилган
5
.
А.Муҳаммаджонов топонимларнинг илмий тавсифи ва этимологик 
таҳлилига тарихий жиҳатдан ёндашган бўлса, Э.Бегматов ўзбек 
антропонимлари ҳамда топонимикасининг назарий масалаларини, Т.Нафасов 
Қашқадарё вилояти топонимларини, Х.Холмўминовлар Сурхондарё вилояти 
топонимларини, Ж.Латипов Марғилон шаҳри жой номларини. Ш.Қодирова 
Тошкент микротопонимларини таҳлил қилган
6
.
1
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисидаги қонуни”. –Тошкент,1989.; Географик 
объектларнинг номлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни. –Тошкент, 2011. 12 
октябрь (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами. 2011 й., 41–сон. 448–модда).
2
Бегматов Э.А. Ўзбек тили антропонимикаси. –Тошкент, Фан, 2013. –Б. 261.
3
Ономастик маданият термини қуйидаги манбада қўлланган: Шмелева Т.В. Ономастика. Учебное 
пособие. – Славянске–на–Кубани, 2013. –С.9–10. 
4
Жалилов О. ХIХ-ХХ аср бошларида қорақалпоқлар тарихидан.–Тошкент: Фан, 1986. –Б. 3-144 .
5
Эназаров Т. Ж. Жой номларининг мукаммал таснифи этимологик таҳлил асосидир // Геодезия, 
картография ва кадастр журнали. –Тошкент, 2000. 1(3)-сон. –Б.12-16. 
6
Муҳаммаджонов А. Жой номлари – тарихий манбадир // Илмий-амалий конференция 
докладлари тезислари. –Тошкент,1994. –Б.15-17.; Бегматов Э. Истиқлол ўлкасининг топонимик 



С.Қораев, 
Қ.А.Абдумуротов, 
З.Дўсимов, 
Ё.Хўжамбердиев, 
Л.Каримова, С.Найимов, Т.Раҳматов, Б.Ўринбоев, А.Отажоновалар турли 
ҳудудларда топоним, этнотопонимларни изоҳли ва тарихий-этимологик каби 
хусусиятларини таҳлил қилган
1
. Қ.Шониёзов, А.Искандаров, Я.Қўчқоров, 
А.Ортиқбоевларнинг ўрганилаётган мавзу доирасида матбуотда эълон қилган 
мақолалари публицистика йўналишидадир.
ЖҚ ойконимлари Амударё, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл туманлари 
ҳудудида жойлашган. Улар баъзи бир илмий-оммабоп ва илмий мақолаларда 
у ёки бу даражада ўрганилган
2
, махсус монографик нуқтаи назаридан илмий 
тадқиқ этилмаган. Бу ҳол мазкур ҳудуд ойконимларининг лисоний тадқиқида 
топонимик тадқиқ этилиши лозимлигини англатади.
Жой номларини, хусусан, ойконимларни илмий ва амалий асосларда 
ўрганадиган фан “Топонимика” дейилса, ушбу фанда ишлатиладиган 
топоним, топонимия ва ойконим, ойконимия терминлари эса мавжуд 
географик объектлар ҳамда аҳоли пунктлари номлари йиғиндиси деган 
маъноларда қўлланади. Улар номшунослик(ономастика) соҳасининг тадқиқ 
объектлари ҳисобланади. 
Топонимларни ўрганадиган “Топонимика” фани топонимларни, яъни 
шаҳар ва қишлоқлар, маҳалла ва кўча, ташкилот (завод ва фабрика)лар, сой, 
денгиз ва дарёлар, ариқ, денгиз, кўллар, чўл, адир, тепа, тоғлар каби 
географик номларни, уларнинг келиб чиқишини, тарихини ўрганадиган 
фандир. Мазкур фан топонимист тилшуносларга ҳам, топонимист 
географларга ҳам, топонимист тарихшуносларга ҳам бетакрор мазмун ҳамда 
маълум бир кўринишлардаги бой илмий материалларни беради
3
.
сиёсати // Ўзбек тили ва адабиёти. –Тошкент: Фан, 1997. 3-сон. –Б. 3-9.; Нафасов Т. Қашқадарё 
область топонимлари. Фил.фан.ном.. дис.... –Тошкент,1968. -301 б.; Кадырова Ш. М. 
Микротопонимы Ташкента. Авто.реферат канд.диссер. -Ташкент, 1970. -28 с.; Латипов Ж.
Марғилон шаҳри ва унинг атрофи топонимияси. Фил.фан.ном.. дис... –Тошкент, 1975. -219 б.; 
Холмўминов Х. Бойсун район микротопонимларининг лексик-семантик хусусиятлари // Ўзбек 
тилининг лексик-грамматик хусусиятлари. Илмий мақолалар тўплами. –Тошкент, 1988. –Б. 73-75.;
1
Отажонова А. Хоразм этнотопонимлари. –Тошкент: Фан, 1997.–Б. 94-111.; Дўсимов З. Хоразм 
топонимлари. –Тошкент, Фан, 1985. -104 б.; Абдумуратов К. А. Почему так названо? Нукус, 1970. 
-129 с.; Қораев С. Ўзбекистон вилояти топонимлари. Тошкент: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» 
Давлат илмий нашриёти, 2005. -239 б.; Каримова Л. Ўзбек тилида топонимларнинг ўрганилиши. –
Тошкент: Фан, 1982 . -96 б.; Найимов С. Н. Ойконимы Бухарской области. Авто.реферат 
канд.диссер. –Ташкент,1984. –Б. 20.; Рахматов Т. Этимология топонима Самарканд // Советский 
туркология. -Баку,1973. 4-сон. –С. 43-50.; Ўринбоев Б. Жиззах вилояти топонимлари. –Жиззах,
1992. -53 б.; Ўринбоев Б. Самарқанд вилояти топонимларининг изоҳи. –Самарқанд, 1997. –202 б.; 
Отажонова А. Хоразм этнотопонимлари. –Тошкент: Фан, 1997.–Б. 94-111.
3
Қаранг: Эназаров Т. Топонимика – номшунослик масалаларининг бир бўлими // Географик 
тадқиқотлардан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикасининг 20 йиллиги ҳамда ЎзМУ геодизия, 



Ономастикада аҳоли пунктларининг илм-фандаги умумий номи бўлган 
ойконимлар мавжуд номларнинг бир тури сифатида ўрганилади. Улар мана 
шу жиҳати билан топонимлар мажмуига хос алоҳида номлардан бири. 
Уларнинг бир тури бўлган ойконимлар аҳоли яшайдиган жойларнинг номи 
эканлиги билан бошқа топообъектлардан мазмун-моҳияти билан ажралиб 
туради
1
. Чунки улар инсоният тарихида этнографик ва этнолингвистик, 
миллий ва маданий, маънавий ва маърифий, илмий ва амалий, таълимий ва 
тарбиявий, шу жумладан, сиёсий ҳамда иқтисодий жиҳатлардан қараганда 
ҳам алоҳида аҳамиятга молик бўлган топообъектларнинг номларидир.
Инсон яшаши учун истиқомат жойлари, яъни ойконимлар бўлгани каби 
шу яшаш жойларининг номлари ҳам номлаш ва аташ зарурияти туфайли 
амалда бўлади. Қадим-қадимдан ҳам шаҳар ва шаҳарча, қишлоқ, маҳалла, 
гузар, мавзе ҳамда овул номларини ўзида бир бутун тизим сифатида 
жамлаган ойконимлар амалда бир неча фанлар томонидан ўрганилиб 
келинган. Чунки улар объектларни номлаш мақсадида танлаб олинган сўзлар 
билан, яъни ономастик лексика мажмуидаги сўзларнинг номлилик хусусияти 
билан тилшунослик фанининг, уларда тарихийлик муҳрлангани учун 
тарихшуносликнинг, она табиатимизнинг ўзига хос жиҳатларини англатиб 
тургани ва табиийлиги учун эса география фанининг ўрганиш объектларидан 
бири саналади.
Тилдаги мавжуд сўзлар мажмуини топообъектларни номлаш ва 
номламаслигига кўра ҳам апеллятив, ҳам ономастик деб икки гуруҳга бўлиб 
ўрганишни, албатта, тилшунослик – лингвистика фани илмий-амалий 
жиҳатлардан тадқиқ этади. Топонимлар, шунингдек, ойконимлар амалда тил 
луғат таркибининг бир қисми, яъни ономастик лексикадан ташкил топган 
номлар мажмуи бўлиб, тил қонуниятларига ҳам, (номшунослик (ономастика) 
қонуниятларига ҳам даҳлдор. 
Албатта, ойконимлар жамият тарихи ва тараққиёти билан чамбарчас 
боғлиқ. Жойларга қандай ва қай тарзда номларни бериш, аввало, жамиятнинг 
муайян босқичидаги ижтимоий эҳтиёж ва талаблари билан белгиланади. 
Уларнинг шаклланишини, уларга хос бўлган номланиш жараёнлари ҳамда 
тарихий тараққиётини билмасдан туриб ойконимлар билан шуғулланиш, 
яъни уларнинг хусусиятларини тадқиқ этиш кутилган натижаларни 
картография ва кадастр кафедрасининг 90 йиллигига бағишланади. -Тошкент, 2011. 303-307-
бетлар.
1
Эназаров Т. , М. Ҳусанова, А.Есенмуратов. Ўзбек номшунослиги. -Тошкент,Наврўз, 2015. 139-
бет.



бермайди. Ана шунинг учун ҳам “Топонимика” тарих фанлари қаторидан 
ҳам ўрин олган. 
Аҳоли 
яшайдиган 
жойларнинг 
атоқли 
отлари 
бўлган 
ойконим(топоним)лар алоҳида олиб ўрганилаётган ҳудуд ҳамда ўша ҳудуд 
харита(карта)сининг энг муҳим ва зарур элементлари бўлиб, бирон мамлакат, 
давлат ёки ўлка табиатининг бетакрор хусусиятларини ўзида у ёки бу 
даражада акс эттира олади. Мана шу жиҳати билан “Топонимика” география 
фанлари билан доимий алоқададир. Аммо ойконим(топоним)ларда 
лингвистик ҳамда ижтимоийликка даҳлдор (топо)ойконимик хусусиятлар 
ҳам ўз ифодасини топган. 
Демак, фаннинг “Топонимика” соҳаси тилшунослик
1
, география, тарих 
номли 
учта 
катта 
соҳанинг 
бирлашган 
нуқтасида 
шаклланиб, 
ривожланмоқда, яъни маданий тараққиётда ўзига хос ворисликка эга: 
“Цивилизация (яъни маданият) – ҳар бир халқнинг ўзига хос тарихий-
маданий ривожланиши, шаклланган қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар, 
тафаккур тарзида намоён бўлади. Дунёнинг яхлитлиги унинг хилма-
хиллигини инкор этмайди. Аксинча, ана шу турли хил маданият, дин, илм-
фан ва адабиёт, санъат уни бойитади”
2
. Аслида, номлар маълум маънода 
умуммиллий маданият, қадрият, анъана, урф-одат ва тафаккур тарзи 
ҳисобланишини, “Ном қўйиш ҳам санъат”
3
эканлиги унутилмаса, юқоридаги 
фикрлар асосли эканлиги равшанлашади. Шунга биноан топонимиканинг, 
хусусан, ойконимлар тадқиқида характер жиҳатидан хилма-хил бўлган 
кўплаб топонимик материаллар – лингвистик, тарихий ва географик материал 
ҳамда манбалар бўлиб, улар мажмуи илмий тадқиқотларга жалб 
қилгандагина тўғри илмий топонимик таҳлил қилиниб, асосли ва ишонарли 
тарзда изоҳлаб берилиши мумкин
4

Шу ўринда топоним, ойконим ва ойконимик қолипланиш тўғрисида 
гапиришдан аввал топонимлашув ҳодисаси, ойконимик асос, ойконимик 
формант ва ойконимик аниқлагич (индикатор) терминлари тўғрисида ЖҚ 
ойконимлари мисолида тўхталиш мақсадга мувофиқ. Топонимлашув 
ҳодисаси топонимик луғавий асосларнинг топонимга кўчишини англатади
5

Бу ҳодиса мажмуида ономастик конверсия ва топонимик деривация 
1
Суперанская А.В. Лингвистический аспект ономастических исследований // ВО. III.Самарканд, 
СамГУ, 1976. С.5-12.
2
Эргашев И. Тараққиёт фалсафаси. -Тошкент, Академия, 2000. 40-бет.
3
Эназаров Т. Ж. Ном қўйиш ҳам санъат // Нутқ маданияти масалалари. Илмий тўплам. –Тошкент, 
1993. 227-228-бетлар. 
4
Қораев С. Географик номлар маъноси . -Тошкент: Ўзбекистон, 1978.7-бет.
5
Подольская Н. В. Словарь русской ономастической терминологии. -Москва, Наука, 1988. –с.143.



жараёнлари амал қилади. Ономастик конверсияда луғавий асос топонимик 
лексика сатҳига кўчади: уйрот > Уйрот (Ўйрот, Амударё тумани 
этнотопоним, қ.). орол > Орол (Тўрткўл т. Қумбосган ОФКдаги кўча).
Топонимик деривацияда икки хил кўриниш мавжуд: 1) ойконимик 
асосга ойконимик формант қўшиш билан ономастикага оид бирлик, яъни 
ономастик лексема ясалади ва у топонимга кўчади: тақ+ма > тақма > 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish