Б. Я. Владимирцев қадимги туркий тилга хос вазн тузилишига ҳамда сингармонизм қонунига асосланиб, энг қадимги туркий тилда бош урғу биринчи бўғинга тушган, кейинчалик туркий сўзларнинг сўнгги бўғинига кўчган деб хулоса қилади



Download 16,66 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2022
Hajmi16,66 Kb.
#677861
  1   2   3
Bog'liq
ургу Расулова


Туркий тилларда тарихан урғу қандай ҳолатга эга эканлиги ечилмаган чигал масалалардан бири ҳисобланади, тарихий ёзма манбаларда урғу ҳақида бирор маълумот ҳам мавжуд эмас. Туркий тилларда сингармонизм қонуни сўзларининг талаффузида бошқарувчи вазифани бажаради, уpгу билан сингармонизм қонуни ўртасидаги муносабат ҳануз очилмаган, туркий сўзларда сингармонизм қонуни тарихан урғу билан мослашиб қолган. Туркий сўзларда бош урғу қайси бўғинга тушиши масаласида ҳам турлича қарашлар учрайди, иккинчи даражали ургу туркий сўзларнинг қайси позициясида учраши ҳақида ҳам турлича фикрлар мавжуд. Шунингдек, туркий тилларда тарихан ургунинг қайси гурлари истеъмол этилиши масалалари ҳам аниқланмаган. Туркий сўзларнинг анлаут, инлаут(синкопа ҳодисасида) ҳамда ауслаут позициясида (апокопа ҳодисасида), унли товушларнинг комбинатор ўзгаришларга учрашида урғунинг қанчалик таъсир этганлиги ҳам тўла фонетик ҳодисаларнинг ҳам урғу билан боғлиқ томонлари етарли даражада ечилмаган. Шунга кўра, туркшунос олимлар томонидан туркий сўзларнинг қайси позициясига қандай урғу тушганлиги ҳақида турлича фикрлар айтилган. В.В.Радлов “Шимолий турк тиллари фонетикаси” номли асарида кўп бўғинли сўзларда кўтарилувчи бош урғу биринчи бўғинга тушади, иккинчи даражали пасаювчи урғу эса сўзларнинг охирги бўғинига тушади, орадаги урғусиз бўғинларда ҳам унлилар гармонияга риоя қилинади, деб таъкидлайди, туркий тилларда урғу маъно ифодаламай, балки бўғинларда товушларнинг оҳангдорлигини ошириш учун хизмат қилади, деб уқтиради. Б.Я.Владимирцев қадимги туркий тилга хос вазн тузилишига ҳамда сингармонизм қонунига асосланиб, энг қадимги туркий тилда бош урғу биринчи бўғинга тушган, кейинчалик туркий сўзларнинг сўнгги бўғинига кўчган деб хулоса қилади. И.А.Бодуэн де Куртенэ туркий тилларнинг типологик хусусиягига кўра, “Турон тилларида унли товушлар гармонияси бўғин ва сўзларни мусгаҳкам боғлаш учун хизмат қилади. Ҳинд-европа тилларида эса урғу бўғин ва сўзларни боғлашда муҳим роль ўйнайди”, деб уқтиради. Ф.Е.Корш туркий сўзларда биринчи бўғиндан кейинги позицияларда редукция ҳодисасининг юз беришига кўра, бош урғу биринчи бўғинга тушганлигини таъкидлайди.
Download 16,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish