Фарғона в., Наманган в., Тошкент в., Сирдарё в., Жиззах в., Самарқанд
в., Қашқадарё в., Сурхондарё в., Бухоро в., Навоий в., Хоразм в.
14. Шаҳар номлари: Тўрткўл ш., Амударё ш., Беруний ш. ва
Элликқалъа ш. тадқиқ этилаётган ҳудуд ойконимияси тизимида мавжуд.
Ушбу ойконимлар эса республика аҳамиятига молик бўлган ҳам аҳоли
пункти, ҳам туризм масканини ўзида жамлаган объектлар ҳисобланади.
15. Шаҳарча номлари: Қиличбой шаҳарчаси (Амударё т.),
Қирққизобод шаҳарчаси (Элликқалъа т.), Қипчоқ шаҳарчаси (Амударё т.),
Қоратов шаҳарчаси (Беруний т.), Ўрдакхона шаҳарчаси (Элликқалъа т.),
Жумуртов шаҳарчаси (Амударё т.) кабилар. Булар ҳудудий аҳамиятга эга
бўлган ойконимик объектлар саналади.
Ҳар бир ҳудуднинг ойконимиясини ўрганишда ойконим асосидаги
сўзнинг ономастика доирасидаги ва ундан ташқаридаги маъноси, яъни жой
номи - атоқли от ясалишида назарда тутилган маъноси билан унинг оддий,
одатдаги мулоқот жараёнидаги маъноларини фарқлаш лозим.
ЖҚ ойконимларининг ҳудуддаги ойконимик объектларнинг қандай ва
қайси типдаги топонимик объектларнинг номлари эканлигига кўра
таснифидан аён бўлиб турибдики, ажратиб ўрганилган ҳудуд ойконимлари
15 (ўн беш)та объектнинг номларини ўзида акс этира олган.
48
ОЙКОНИМЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА НОМЛАНИШ
ХУСУСИЯТЛАРИГА КЎРА ТАСНИФИ
Ойконимлар номшунос (топонимист) олимлар томонидан умумий
планда ҳамда алоҳида ҳудуд доирасида тадқиқ этилган
1
. Бу ҳолатлар улар
тадқиқининг
ҳам
илмий-назарий,
ҳам
илмий-амалий
ҳамда
индивидуаллигини кўрсатади. “Ономастика”га оид тадқиқотларни ҳисобга
олган ҳолда ўрганилаётган ҳудуд ойконимларининг келиб чиқиши ва
номланиш хусусиятларига кўра таснифини, бизнингча, қуйидаги тарзда олиб
бориш ўринли: 1) этноойконим; 2) соцойконим; 3) антроойконим;
4) фитоойконим; 5) кўчма ойконим; 6) геоойконим; 7) профессионализмлар
асосида юзага келган ойконим; 8) муқаддаслаштирилган ойконим; 9)
зооойконим; 10) объектларнинг сон (миқдор) белгисига кўра яратилган
ойконим; 11) неоойконим(лар).
Қуйида уларнинг ҳар бирига ўрганилган ҳудуд ойконимлари мисолида
махсус тўхталиниб, уларни қўлимиздаги мавжуд илмий далиллар воситасида
талқин, тавсиф, тасниф ҳамда таҳлил қилишга интилинди.
1
Қаранг: Нафасов Т. Қашкадарё област топонимлари. КД. –Тошкент ,1968.-301 б. Кадырова Ш. М.
Микротопонимы Ташкента. Автореф. диссер. канд. наук. -Ташкент.:1970. – 28с. Рахматов Т.
Топонимия города Самарканда и эго окрестностей. Автореф. диссер. канд. наук. Масква,1973. -31
с. Караев С. К. Ойконимия Узбекистана. Диссертация на соискание ученой степени доктора
географических наук в форме научного доклада. -Ташкент, 1998.-50 с. Караев С. Топонимия
Узбекистана с топонимическим словарем. Тошкент, Турон замин зиё, 2015. С.3-494. Найимов С.
Н. Бухоро области топонимияси. -Тошкент, 1984. 3-24-бетлар. Найимов С. Н. Бухоро вилояти жой
номларининг қисқача изоҳли луғати. -Бухоро,1997. 3-63 б. Охунов Н. Фарғона водийси
этноойконимлари // Ўзбек тили ва адабиёти. -Тошкент, Фан, 2000. 1-сон. -Б. 20-23. Охунов Н.
Этноойконимларнинг ясалиши // Тил ва адабиёт таълими. 2000. 4-сон. -Б. 38-43. Туробов А.
Топонимик аниқлагичли этноойконимлар // Ўзбек тили ва адабиёти. 2000. 2-сон. -Б. 30-32.
Ўринбоев Б. Жиззах вилояти топонимлари. -Жиззах, 1992. 53 б. Ўринбоев Б. Самарқанд вилояти
топонимларининг изоҳи. Самарқанд, 1997.-202 6.
49
Do'stlaringiz bilan baham: |