Қирғий, Қизил, Қарға, Қарчиғай ва ҳоказо.
Топонимнинг асосини ташкил этувчи топоасос(сўз)нинг маъно ва
моҳият жиҳатидан ўзбек тилидаги худди шундай тузилишига кўра ўхшаш
сўзлар билан номувофиқлигини кўрсатувчи кўплаб атоқли отларни келтириш
мумкин. Масалан, «қиз» топоасос(сўз)ли топонимларни олайлик. Бу турдаги
топонимларнинг яратилишида “қиз” сўзнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ушбу
фикрга мисол Қизкетган (овул), Қизтепа топоойконимлари. Бундай
топонимлар республикамиз ҳудудида бошқача шаклларда ҳам учрайди:
Қизқудуқ, Қизмозор, Қизтош, Қизқўрғон, Қизтоғ (Қашқадарё вилояти). Бу
каби топонимлар туркий “куз”
2
сўзи асосида яратилган. Унинг “баландлик,
тепалик, чўққи, қоя” деган маънолари бор.
Дарҳақиқат, тотем саналган жониворлар номи асосида қадимда туркий
ва мўғуллар орасида қабила ҳамда уруғларнинг номларини ўзида жамлаган
этник бирликларнинг номлари юзага келган. Чорвачилик билан шуғулланган
туркий қабила ва уруғларнинг ҳар бирининг махсус белгилари, чорва
молларига хос тамғалари бўлган. Ушбу уруғларнинг тамғаларига қараб бир-
биридан фарқлашган
3
. Дастлаб чорвадорлик билан шуғулланадиган этник
гуруҳлар ўртасида чорва молларига тамға, белги ҳолатларни ўтаган шартли
1
Атаниязов С. Семантическое делонис топонимов Юго-Восточного Туркменстана // Известия АН
Туркм.ССР. Серия общественных наук, 1965, 84-б.
2
М. Қошғарий. Девону луғати турк.- Тошкент,1967, 374-б.
3
М.Қошғарий. ДЛТ, -Тошкент, 1960, 89-б.
51
белгилар кейинчалик этник бирикмаларни бир-биридан фарқлаш вазифасини
ҳам бажарган. Ҳар бир уруғнинг тамға ҳамда белгиси мазкур этник гуруҳ
учун ном бўлиб келаётганлигини этнонимларнинг мажмуи тасдиқлайди
1
.
Жумладан, Қанжиғали, Қайчили, Бештамғали, Ойтамғали, Қўштамғали,
Болғали каби бир қанча номлар шу тариқа пайдо бўлган.
Ҳозирги вақтда Жанубий Қорақалпоғистон ойконимлари тизимида,
хусусан, Амударё тумани ойконимлари мажмуида Ача, Ачали, Ачамойли,
Ағадил, Айувчи, Алчин, Бағонали, Болғали, Бурга, Бешул (Бешаман), Бўйрачи,
Бўгиджали, Бўка, Бургут, Боғлон, Қийат (Вағлан), Бўғиз, Дўрмон, Эсебий,
Эсебий манғит, Эчбўға, Эштека, Элтамғали, Жавалақ (джалақ), Жоллиқли
Манғит, Жомон қиёт, Жийдали қулон, Жабан эчбуға, Жалойир, Ирғоқли,
Иноқ, Карит, Кенегес, Керит, Керейит, Кескич манғит, Кирпи, Кўгўзак,
Кўкқарға, Кўк сувли, Кўлет, Кўна мачой, Маратуби, Манғит, Митан,
Муйтен, Мусапир, Найман, Нукус, Оролли, Ос, Ойрат (Уйрат), Пишкакли,
Сувсоқти, Саройли, Сағир, Сандавли, Сарой, Сорт, Тома, Тўбилға, Таз,
Тамғали, Тўқ манғит, Туйоқли (Туёқли), Туячи, Туркман, Уйғур, Уйшун, Увлон
карат, Ушоқ (Ушшоқ), Хандақли, Хитой, Чағтой, Чимбой, Чиғатой,
Шунқорли, Шуйт, Шунқорли қипчоқ, Шунқор, Ширин, Ўйрот, Қалали ушоқ,
Қонжиғали, Қорақулон, Қабанбойли, Қонхўр, Қангли, Қорақурсоқ, Қора
манғит, Қорамўйин, Қорапоқ (Қарилпоқ), Қармиш, Қатағон, Қарилпоққалъа,
Қамар, Қипчоқ, Қулон, Қорақулон, Қирқ, Қиёт, Қизилоёқ, Қилдирли,
Қирқарқон, Қирқбойли, Қирқтом, Қишлиқ, Қипчоқ, Қутум, Қўтир каби ўзбек
ва қорақалпоқ уруғларининг вакиллари, туркман ҳамда араблар ва генетик
жиҳатдан туркий бўлмаган бошқа элатларнинг кичик гуруҳлари яшайди.
Мазкур этник гуруҳлар ўтмишда яхлит ҳудудларда яшашган бўлса, ҳам ҳозир
кўпчилиги ҳудудий жиҳатдан аралаш ҳолатда яшашади. Шунинг учун
улардан баъзиларининг номлари топойконимларда ном сифатида қўйилгани
сабабли сақланиб қолганлиги ҳам айни вақт учун табиий ҳолдир.
Асосини этноним ташкил этувчи жой номлари ўрганилаётган
ҳудуднинг ойконимиясида учраши ЖҚ ойконимлари учун қонуний
жараёндир. Этнонимлар қачон, қандай ҳолатларда ойконим ва топонимларга
айланиши мумкинлиги ва уларда қандай этник бирликларнинг номи
мавжудлиги тўплаб ўрганилган ойконимлар мажмуида аниқ кўриниб,
билиниб туриши махлум бир маънода баҳслидир.
Одатда этноойконимлар аҳолиси турли этник гуруҳларга тегишли
жойларда уларга номлар сифатида юзага келади. Халқи бир элат, қавм, уруғ ё
1
Зиётов З. Турон қавмлари.Кичик энциклопедик луғат. -Тошкент, Истиқлол, 2008. 3-19-бетлар.
52
қабилага мансуб жойларда этнотопонимларнинг яратилишига зарурат
бўлмайди. Таниқли топонимист В. А. Никонов таъбири билан айтганда,
“Асосида этноним ётган топонимлар, агар улар чеккадаги кишилар
томонидан берилмаса, аҳолиси ёппасига бир халққа мансуб жойларда юзага
келиши мумкин эмас. Бундай номлар, одатда, этнонимлардан фарқ этувчи
белги вазифасини бажарган жойларда пайдо бўлади”
1
.
Туркман халқининг уруғлари номи билан юритилувчи топонимлар ҳам
ўрганилган ҳудуд ойконимияси тизимида учради. Амударё тумани ҳудудида
бир неча қишлоқдан иборат туркманлар яшайди. Ҳатто, махсус
Do'stlaringiz bilan baham: |