Урисқишлоқ, Урисовул каби ойконимларнинг пайдо бўлишини ўзбек
халқи орасида кенг тарқалмаган ва ҳозирги мавжуд бўлмаган ўрис киши
номига нисбатан беришдан кўра, шу номдаги этнонимга алоқадор ҳисоблаш
ҳар томонлама асослироқ. Ҳозирги ўзбек тилида бундай киши исмлари йўқ,
аммо баъзи бир шеваларда лақаб бўлиши мумкин: урис // урус > Урис //
Урус. Бундай лақаблар, бизнингча, “рус” сўзининг фонетик ўзгарган шакли.
Демак, рус // урис // урус // ўрус сўзлари қадимдан бир неча маъноларни
англатган: а) этноним ва этнотопоним (Урис қишлоқ, Урисовул), б) туркий
бўлмаган халқ номи: рус халқи вакиллари яшаган жой рус // урис // урус
шаклларида ўзгариб жой номи бўлиши ҳам мумкин; в) баъзан-баъзан рус //
урис // урус шаклларида ўзгаришга дуч келгани туфайли халқ вакиллари бу
сўзнинг учинчи вариантини лақаб шаклида айтилганлиги ҳам ерли халқ
вакиллари томонидан тасдиқланди.
Демак, этноним ва этноойконимлар ўрганилаётган ҳудуд ойконимияси
тизимида номлаш ва қайта номлашда фаол қўлланган.
АНТРООЙКОНИМЛАР АСОСИДА ЯРАТИЛГАН
ТОПОНИМЛАР
Жанубий Қорақалпоғистон ойконимиясида ҳам катта қисмни ташкил
этувчи киши ва лақаблари асосида яратилган топонимлар, яъни
антропотопонимлар мавжуд бўлиб, лексик-семантик жиҳатдан хилма-
хилдир. Бу хил номлар микро ва макротопонимларда, ороним ва
гидронимларда ҳам учрайди. Умуман, микротопонимлар киши исмлари ва
лақаблари билан аталувчи жой номларининг юзага келиши учун асосий
манба ҳисобланади: Назархон овули (Амударё т. Назархон ОФК о.), Қора
бува (Беруний т., о., ант.), Эсебий Манғит (Амударё т., этноой.), Уйғун
(Тўрткўл т. Қумбосган ОФКдаги кўча), Эшонқалъа овули (Амударё т.
Қипчоқ ОФК о.), Амиробод (Тўрткўл т. Охунбобоев ОФК о., антропоой.),
Кўкчи овули (Амударё т. Қипчоқ ОФК о. ).
Собиқ иттифоқ даврида ва ундан олдин яратилган киши исм,
фамилияси ҳамда лақаблари, яъни антропонимлар асосида яратилган
ойконимлар айни вақтда янгича мазмун, маъно ва моҳият касб этмоқда.
Антропонимларнинг топоойконимларга ўтиши тамоман янги, ижтимоий
хусусиятларга асосланган. Мисол: Кичик Гулдурсун (Элликқалъа т. Навоий
ОФК о.), Сарибой (Беруний т., о., антропоой.), Махсум овули (Амударё т.
54
Чойкўл ОФКдаги ж/х), Шайх Жамил бобо (Амударё т. Бештом (Бестом) о.
яқинидаги табаррук жой).
Умуман, киши исмларининг географик номларга айланиши
ономастикада кенг тарқалган топонимик-лингвистик хусусиятлардан бири
ҳисобланади
1
. Киши исми ва лақаблари асосида топонимларнинг яратилиши
кишилик жамиятида ижтимоий синфларнинг пайдо бўлиши, қулдорлик
тузумининг юзага келиши билан боғлиқ. Жамият синфларга ажралмагунча
киши исмларидан жой номларининг вужудга келиш имконияти фаол
топоасос бўлмаган. Ерга бўлган хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши
билан антропонимлар топоним сифатида ҳам шакллана бошлайди
2
. Энг
қадимги антропотопонимлар аслида юқори синф вакилларнинг номларидан
ташкил топган. Қабила, уруғ ва жамоа бошлиқлари, қишлоқ ва овул
оқсоқоллари,
дин
ҳомийлари,
ер
эгалари,
бойлар,
феодаллар,
лашкарбошиларнинг номлари бу хил жой номларининг яратилишида асосий
ва ишончли манбалардан бири саналади. Бундай номлар халқчил номлар
эмас. Шунинг учун улар кўпинча иккинчи номга ҳам эга бўлган. Иккинчи
ном кенг халқ оммаси томонидан эътироф этилган ҳолда берилган бўлиб,
объектнинг табиий географик хусусияти, кишиларнинг касб-ҳунари, этник
мансублиги каби бир қанча хусусиятларини ўзида акс эттирган. Баъзан
бошлиқ ва раҳбарларнинг алмашиши натижасида улардан олдинги
раҳбарларнинг номи жой номлик хусусиятини йўқотиб, халқ оммаси
томонидан берилган номлар, аниқроғи, топоойконимлар эса қайта
номланишларда қўлланади. Характерлиси шундаки, киши исми ва
лақабларидан яратилган номлар турғунликка эга эмас
3
. Ер эгалари, этник
бирликлар раҳбарлари, жамоа оқсоқоллари, ер участкалари, корхона-
ташкилотлар хўжайинларининг алманишиб, яъни ўзгариб туриши жой
номларининг ҳам ўзгариб, бошқа номлар билан аталишига сабаб бўлган.
Умуман олганда, киши исми, шарифи ва лақаблари асосида жой
номларининг яратилиши топонимикада энг тарихий ном қўйиш турларидан
бири ҳисобланади. Жумладан, ЖҚ ойконимларини кузатганимизда бу хил
топонимлар турли даврларда яратилган бўлиб, аксарият қисмининг юзага
келишидаги аниқ вақти ёҳуд даврини белгилаш мураккаблик туғдиради.
Лекин киши исмлари билан жой номларининг номланиши барча ижтимоий
тузумга хос бўлиб, улар ҳар бир тузумда бир хил тарзда намоён бўлмайди.
1
Охунов Н. Тил ва жой номлари. –Тошкент, Ўзбекистон, 1988. 24 бет.
2
Никонов В. Введение в топонимику.-Москва,Наука, 1965. –с.105.
3
Бегматов Э. Истиқлол ўлкасининг топонимик сиёсати // ЎТА. -Тошкент,Фан, 1997. 3-сон. Б. 3-9;
ЎТА. -Тошкент, Фан, 1997. 4-сон. Б. 7-9.
55
Do'stlaringiz bilan baham: |