Мавзу: Жисмоний тарбия,спорт назарияси ва услубияти фанинг ривожланиш тарихи ва унинг бугунги кунгача еришган ютуқлари



Download 19,26 Kb.
bet1/3
Sana08.06.2022
Hajmi19,26 Kb.
#645373
  1   2   3
Bog'liq
Жисмоний тарбия,спорт назарияси ва услубияти фанинг ривожланиш тарихи ва унинг бугунги кунгача еришган ютуқлари


МАВЗУ: Жисмоний тарбия,спорт назарияси ва услубияти фанинг ривожланиш тарихи ва унинг бугунги кунгача еришган ютуқлари.
Режа:

  1. Жисмоний маданиятнинг жамиятда асосий функция ва шаклларининг ахамияти.

  2. Жисмоний маданиятнинг махсус функцияларига тавсиф.

  3. Жисмоний маданиятнинг умумий функцияларига тавсиф.

Жисмоний маданиятнинг жамиятда асосий функция ва шаклларининг ахамияти. Ҳалқ оммаси жисмоний тарбиянинг ҳақиқий ижодкоридир. Жисмоний тарбияда қўлланиладиган кўпчилик жисмоний машқларнинг ҳалқчилик хусусияти бунинг ёрқин далилидир. Ҳозирги замон спорт турлари ва ўйинларининг кўпчилиги масалан; кураш, бокс, оғир атлетика, қиличбозлик, кабиларнинг асоси қадим замонларда ҳалқ томонидан яратилди, бир неча аволдлар уларни эҳтиёткорлик билан сақлади ва такомиллаштириб борди.


Президентимиз таъкидлаганидек шахс ижтимоий хаётнинг масъули экан, у албатта болани ўраб олган мухит таъсирида ривожланади. Ёзма ёдгорликлар, ҳалқ достонлари, эпос ва жисмоний тарбиянинг тараққий этиш амалиётида жисмоний тарбия тарихини манбаи бўлиб хизмат қилади. Маданий тарихий жараёнинг мазмуни ва асосини кишининг жисмоний ва интеллектуал қобилиятлари унинг ахлоқий ва бадиий эстетик сифатларини ривожланиши ташкил этади. Маданият масалалари мустақил Ўзбекистонда энг мухим ва долзарб сохалардан биридир. Бу ишлаб чиқариш маданияти, муомала маданияти, бола тарбияси маданияти, жисмоний маданияти, спорт буларнинг хаммаси катта диққати изчил эътиборни талаб қилади.
Жисмоний маданиятнинг аҳамиятини, ўрнини ва ижтимоий ҳодисалар тизимидаги жойини чуқурроқ тафаккур қилиш учун унинг жамиятдаги асосий функция ва шаклларини таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. Бусиз жисмоний маданиятнинг қонунларини ва уни ривожланишини бошқариш мумкин эмас. Жисмоний маданиятнинг функциялари ва шаклларини бажарадиган ишининг таҳлили билан ҳозирги вақтда назариячилар, тарихчилар, социологлар, ташкилотчилар ва бошқа мутахассисларнинг қизиқиши бежиз эмас.
Жисмоний маданиятни функциялари ўз-ўзидан тўлиқлигича амалга оширилмасдан, балки кишини актив фаолияти орқали маданий бойликларни йўналтирилган холда ишлатилади. Жисмоний маданият функцияларида уни фаолият мазмуни, шу билан бирга хар бир шахс учун ва умуман жамият учун ахамияти ошиб борилади. Жисмоний маданиятни функциялари, хар қандай функциялар сингари маьлум шакллар билан амалиётда кўриниши бўйича ажратиб бўлмайди.
«Шакллари» тушунчаси бу ерда, жисмоний маданият тузилиши жихатидан тури, кўриниши ва хар хил турлиги билан фарқланиши тушунилади.
«Турлари» деб жисмоний маданиятни элементларга нисбатан катта бирикмасини уни тузилиши бўйича функциялари билан боғланганлигига айтилади. Ҳар хил турлилиги деб катта бўлмаган шаклларни, хар хил турларда бўлиши тушунилади. Масалан жисмоний маданиятни кўриниши деб ишлаб чиқариш жисмоний маданиятни олсак, уни хар хил турлилиги ишлаб чиқариш гимнастикаси кириш гимнастикаси тушунилади.
Жисмоний маданият хақиқий функцияларини тахлил қилишни қуйидаги методологик холатлар кўрсатади:
1) Жисмоний маданиятни у ёки бу функциясини кўриниш белгиси бўлиб охирги хисобда унинг ўзига хос объектив хусусиятлари хисобланади. Масалан жисмоний маданиятга, рухий маданиятни хамма функцияларни объектив равишда бошқа олмайди.
2) Жисмоний маданиятни махсус функциялари, маданиятни бошқа турларига таълуқли бўлмаган, алохида хусусиятга эга бўлган функциялардир. Жамиятда жисмоний маданият воситасини ишлатиш билан эришганларни хаммасини махсус функциялар деб атаб бўлмайди. Масалан кишиларни бирлашиб жисмоний маданиятда фаолият қилиши ёки жисмоний маданият харакатини халқлар ўртасидаги қизиқишга, фақатгина жисмоний маданиятини ўзига хос ички кучи эмас, балки умум ижтимоий муносабатларни натижаси бўлиб, жамиятда шунча жавобгар ташкилотларни йўналтирилганлигидир. Жисмоний маданиятни умумий ва махсус функциялари, маданиятни бир томонини фарқлайди. Умумий функциялари жисмоний маданиятни жамиятни бошқа ходисалар билан бирлаштирадиган функционал боғлиққа асосланади.
3) Жисмоний маданиятни функцияларини уни шакллари билан ажралмаган боғлиқликда деб қараш керак. Функция билан шакл умум илмий методология кўрсатма бўйича бир-биридан ажралган холда, балки бир-бирини тўлдиради. Шунинг учун жисмоний маданият функцияларини ажратиш,бир тузумга тушуришда асосий шаклларига, турларига ва кўринишларига боғланмасдан режалаштириш, тузиш мумкин эмас.
4) Жисмоний маданият функцияларини бир бутунликда қаралганда, жисмоний маданиятнинг ижтимоий тизимни органик қисми бўлиб, ижтимоий борлиқни бошқа томонлари билан боғлиқдир. Жисмоний маданиятни тузилишига инсонлларни хаёт кечириши турмуш тарзи жиддий таъсир кўрсатади.
5)Жисмоний маданиятни хар хил шаклларини хусусияти ишлатиш доирасига қараб, ижтимоий сохани у ёки бу хусусиятини очиб беради. Масалан,ишлаб чиқариш сохасига киритилган жисмоний маданият, ҳар кунги турмуш хаётга киритилган жисмоний маданиятдан фарқ қилади. Жисмоний маданият сохасидаги маданиятнинг функцияси тажрибада хамма вақт янги усуллар яратилиши, кишиларнинг психологиясига таъсир қилишида хам кўринади. Жисмоний маданиятни ривожланиши ва маьлум даражадаги вазифани бажариши, жамиятдаги хаёт шароитида белгиланган характерда ишлатилишига қараб, уни аниқ бахоси ва роли билан боғлиқдир.
6) Жисмоний маданият тарихий ривожланиш жараёнида жамиятда асосий хаёт шароитини ўзгаришига боғлиқ холда ўзгаради. Жисмоний маданиятни функция ва шаклларига характерестика беришда, уни кўринишларида нисбатан мустақиллигини, хар қайси жамият информацияси шароитида қабул қилинганлигига қараш керак.
Жисмоний маданият “функцияси” деганда, унинг ўзига тегишли объектив хусусиятлари билан инсонга ва инсон муносабатларига, муомаласига таъсир кўрсатиши, шахс ва жамиятни маълум талабини қондирилиши ва ривожлантирилиши тушунилади. Шу билан бирга, жисмоний маданиятнинг функциялари ўз-ўзидан тўлиқлигича амалга оширилмасдан, балки кишини фаол фаолияти орқали маданий бойликларни йўналтирилган ҳолда ишлатилиши тушунилади. Инсон бирор спорт тури билан шуғулланаётганда ўзининг шунга бўлган талабини қондиради, шу билан бирга шу спорт тури билан шуғулланаётган бошқа инсонлар билан ўзаро муомалада бўлади.
Жисмоний маданиятнинг функцияларида унинг фаолият мазмуни, шу билан бирга ҳар бир шахс учун ва умуман жамият учун аҳамияти очиб берилади.

Download 19,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish