2
ЕНГИЛ АТЛЕТИКА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАРИХИ
Режа:
1.
Енгил атлетика спорт турининг келиб чиқиши.
2.
Енгил атлетика Грецияда ва Олимпия ўйинларида.
3.
Замонавий енгил атлетикани тикланиши ва пасайиши.
4.
Ҳозирги замон Олимпия ўйинлари.
5.
Мустақил Ўзбекистон Олимпиада ўйинларидаги иштироки
1. Енгил атлетика спорт турининг келиб чиқиши
Енгил атлетика машқларининг келиб чиқиши тарихи жуда қадим
замонлардан бошланади. Одамлар югуриш, сакраш ва улоқтиришни табиий
зарур ҳаракат сифатида қадим замонлардан бери меҳнатда ва
кундалик
ҳаётда қўллаб келганлари маълум. Аммо уларнинг жисмоний тарбия
воситаси сифатида ва спортнинг бир тури сифатида расм бўлганига қадар куп
минг йиллар ўтди.
Ибтидоий жамоа тузуми даврида енгил атлетика машқлари
одамларнинг меҳнат фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Улар
инсоният қулдорлик жамиятига ўта бошлашига яқин жисмоний тарбияда
маълум даражада мустақил бўла бошлади.
Енгил атлетика жисмоний
машқларнинг бошқа турлари қатори улар қулдорликнинг ҳарбий жисмоний
тайёргарлигида катта ўрин эгаллади ва қабилалар ҳамда умум юнон диний
байрамларининг муҳим қисмини ташкил этадиган бўлди.
Бундай
тантаналарнинг энг аҳамиятлиси Олимипия ўйинлари ҳисобланади.
Кўп манбааларда айниқса, халқ турмушида тез югуриш, югуриб келиб
узунликка сакраш ва тош улоқтиришдан иборат уч кураш мавжуд бўлган.
3
Феодализм даврида ҳамма вақт халқ жисмоний машқлари анъанавий
ўйин-кулгулар характерида бўлиб, фақат байрам кунлари ўтказилар эди.
Буржуа жамиятида югуриш, сакраш ва улоқтириш дастлаб жисмоний тарбия
гимнастика тизимига киритилар, кундалик ҳаётда қўлланар эди. Лекин, бу
енгил атлетика спорти ташкил топишига муҳим таъсир кўрсата олмайди.
Чунки гимнастика системасида бу машқнинг аҳамияти асосий бўлмай
иккинчи даражали эди.
Югуриш, сакраш ва улоқтириш мустақил жисмоний машқ сифатида ва
енгил атлетика спортининг муҳим элементлари
сифатида XIX асрнинг
иккинчи ярмидан ташкил топа бошлади. Бунга ёшлар орасида бундай
машқларга қизиқиш устунлиги буржуазия ҳам ўз ҳукмронлигини
кучайтириш воситаси сифатида жисмоний тарбияга қизиқа бошлагани сабаб
бўлди.
Буржуазия капиталистик корхоналар учун жисмоний бақувват
ишчиларга ва босқинчилик армияси учун солдатларга муҳтож эди. Шунинг
учун анъанавий халқ ўйин кулгуларидан олинган атлетик машқларга
эътибор беера бошлади. Булар орасида такомиллашиш жараёнида спортча
югуриш, сакраш ва улоқтириш
тусини олиб, енгил атлетика спорти
таркибига кирадиган югуриш, сакраш ва улоқтириш машқлари ҳам бор эди.