Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида йилларга рамзий берилган номлар:
● 1991 - "Алишер Навоий" йили.
● 1992 - "Ҳамширалар" йили.
● 1993 - "Аҳмад Яссавий" йили.
● 1994 - "Мирзо Улуғбек" йили.
● 1995 - "Ибн Сино" йили.
● 1996 - "Амир Темур" йили.
● 1997 - "Инсон манфаатлари" йили.
● 1998 - "Оила" йили.
● 1999 - "Аёллар" йили.
● 2000 - "Соғлом авлод" йили.
● 2001 - "Оналар ва болалар" йили.
● 2002 - "Қарияларни қадрлаш" йили.
● 2003 - "Обод маҳалла" йили.
● 2004 - "Меҳр-мурувват" йили.
● 2005 - "Сиҳат саломатлик" йили.
● 2006 - "Ҳомийлар ва шифокорлар" йили.
● 2007 - "Ижтимоий ҳимоя" йили.
● 2008 - "Ёшлар" йили.
● 2009 - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги" йили.
● 2010 - "Баркамол авлод" йили.
● 2011 - "Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик" йили.
● 2012 - "Мустаҳкам оила" йили.
● 2013 - "Обод турмуш" йили.
● 2014 - "Соғлом бола" йили.
● 2015 - "Кексаларни эъзозлаш" йили.
● 2016 - "Соғлом она ва бола" йили.
● 2017 - "Халқ билан мулоқот вa инсон манфаатлари" йили.
● 2018- “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
● 2019- "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш" йили
● 2020- "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" йили
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни, олий юридик кучга эга бўлган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат. 1992-йил 8-декабрда 12-чақириқ Оʻзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.
Ўзбекистон (расман: Ўзбекистон Республикаси) — Марказий Осиёнинг марказий қисмида жойлашган мамлакат. Ўзбекистоннинг пойтахти — Тошкент шаҳри бўлиб, давлат тили — ўзбек тили ҳисобланади. Майдони — 448,978 км2. Аҳоли сони (2020) — 34,011,621. Пул бирлиги — сўм. Ўзбекистон Республикаси 12 та вилоят, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан иборатдир, шунингдек, давлат мустақил, демократик, дунёвий ва конституциявий давлат ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон МДҲ, БМТ, ЙХҲТ, ва ШҲТ аʼзосидир. Ўзбекистон қирғоққа эга бўлмаган беш мамлакат билан, яьни: шимолдан Қозоғистон; шимоли-шарқдан Қирғизистон; жануби-шарқдан Тожикистон; жанубдан Афғонистон; ва жануби-ғарбий қисмида Туркманистон билан чегарадош.
Миллий байрамлар:
1992 йил 2 июлда Олий Мажлис қарорига биноан ушбу кунлар байрам ва дам олиш кунлари деб эълон қилинган:
1-январь — „Янги йил байрами“
8-март — „Халқаро хотин-қизлар куни“
21-март — „Наврўз байрами“
9-май — „Хотира ва қадрлаш куни“
1-сентябр — „Мустақиллик куни“
1-октябрь — „Ўқитувчи ва мураббийлар куни“
8-декабрь — „Конституция куни“
Рамазон ҳайити (Ийд-ал-Фитр) байрами
Қурбон ҳайити (Ийд-ал-Адҳа) байрами
Do'stlaringiz bilan baham: |