Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Шундай қилиб, онгимиз акс эттирган нарсаларни муста



Download 1,71 Mb.
bet61/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Шундай қилиб, онгимиз акс эттирган нарсаларни мустаҳкамлаш, сақлаб қолиш ва кейинчалик тиклаш (эсга тушириш) дан иборат бўлган ақлий фаолият хотира дейилади.
Хотиранинг айрим жараёнларини – эсда олиб қолиш, эс­да сақлаш, эсга тушириш ва унутиш жараёнларини кўриб чиқайлик.
ЭСДА ОЛИБ ҚОЛИШ
Хотира фаолияти эсда олиб қолишдан бошланади. Биз ҳамиша бир нарса ёки ҳодисани идрок қилишимиз, бирон нар­са ҳақида ўйлашимиз сингари ҳамиша бирон нарса ёки ҳодисани эсда олиб қоламиз.
Эсда олиб қолиш жараёни энг аввал мия пўстида идрок қилинаётган нарсаларнинг–буюм, сурат, сўз, фикр ва ҳоказоларнинг «излари» ҳосил бўлишидан ва айни вақтда эсда олиб қолинадиган материал билан кишида мавжуд билим ва тажриба ўртасида, эсда қоладиган материалнинг айрим қисмлари ёки элементлари ўртасида боғланиш вужудга келишидан иборатдир.
Эсда қолишнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўстида янги муваққат нерв боғланишлари ҳосил бўлишидан ибо­ратдир.
Эсда олиб қолишнинг тезлиги, тўлалиги, аниқлиги ва мустаҳкамлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Эсда қолдиришнинг бу сифатлари эсга туширишнинг тезлиги, тўлалиги ва аниқлигига, шунингдек нечоғли тез ёки секин унутилишига қараб аниқланади. Тез, тўла ва аниқ эсга тушириш ва тезда унутиб қўймаслик эсда қолдиришнинг энг яхши сифатларидандир.
Жумладан, унутишнинг тезлигига қараб, эсда қолдиришнинг мустаҳкам бўлиш-бўлмаслиги аниқланади: пухта эсда қолган материал секин унутилади ёки сира унутилмайди.
Шу сабабли эсда олиб қолишнинг ҳар хил сифати нимага боғлиқ деган саволнинг туғилиши табиийдир. Хотиранинг сифатини белгиловчи шартларни билиш педагогика учун амалий аҳамиятга эга, чунки бу шартларни билганда, энг мустаҳкам ва энг тез эсда қолдиришга эришмоқ учун нималар қилиш ва нималарни ҳисобга олиш керак экани маълум бўлади.
Турмушдаги кузатишлар педагогик амалий ва маҳсус экспериментал текширишлар кўрсатишча, эсда қолдиришнинг сифатлари – унинг тезлиги, тўлалиги, аниқлиги ва пухталиги, биринчидан, эсда қолдириш хилларига, иккинчидан, эсда олиб қолинаётган материалга кишининг (шахснинг) муносабатига ва учинчидан, эсда қолдириш учун қўлланилган маҳсус методик усул ва приёмларга боғлиқ бўлар экан.
Бироқ ҳар ҳолда эсда мустаҳкам олиб қолиш, албатта, энг аввал нерв системасининг аҳволига боғлиқдир. Нерв системаси соғлом ва тетик бўлса, муваққат нерв боғланишлар тезроқ ҳосил бўлиб, пухтароқ бўлади, бинобарин, эсда олиб қолиш ҳам тез ва пухтароқ бўлади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish