Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet62/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

1. Эсда олиб қолиш ҳоллари
Эсда қолдириш жараёнининг асосида ётган боғланишларнинг икки хили ажратилади. Бу боғланишларнинг қайси бири асосий ўрин олганлигига қараб, ассоциатив ва логик эсда қолдириш хиллари фарқ қилинади.
Эсда олиб қолиш актив процессдир: бу фаоллик икки хил бўлади, шу сабабли ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда қолдириш хиллари ажратилади.
Ассоциатив (механик) ва логик (маъносини тушуниб) эсда қолдириш
Ассоциатив эсда қолдириш.
Бир вақтда ва бир ерда бирин-кетин идрок қилинган икки ёки бир қанча нарса ва ҳодисаларнинг образлари ўртасида мияда ҳосил бўладиган боғланиш ассоциатив боғланиш ёки ассоциация дейилади. Ана шу йўсинда ҳосил бўлган ассоциация ёндошлик ассоциациядир.
Масалан, биронта ашулани эшита туриб, айни замонда шу ашулани айтаётган одамнинг ўзини ҳам кўрсак, шу ашулани (унинг куйи ва сўзларини) идрок қилиш билан бирга, ашула айтиб турган кишининг ўзини ҳам идрок қилиш ўртасида ёндошлик ассоциация ҳосил бўлади. Бундай ассоциациянинг бизда ҳосил бўлганлиги шундан билинадики, ана шу ашула­ни такрор эшитганимизда ёки уни эсимизга туширганимизда, ашулани айтган одамнинг образи ҳам дарров кўз олдимизга келади ашулани айтган одамни тасаввур қилганимизда ёки уни кўрганимизда, ашуланинг куйи ҳам эсимизга тушади. Бунда музика куйи билан ашула айтган кишининг қиёфаси (образи) ўртасида шартли бир вақтли боғланиш пайдо бўлади. Шунингдек, кишининг қиёфаси (образи) унинг исми, фамилияси, турган жойи, ишлаётган жойи (биз уни аввал шу ерларда кўрган бўлсак) ўртасида шу хил ассоциация (боғланиш) ҳосил бўлади. Ёндошлик ассоциациясидан ташқари, яна ўхшашлик ва қарама-қаршилик ассоциацияси фарқланади.
Ўхшашлик ассоциациялар – идрок қилинаётган нарса билан эсга олинадиган нарса ўртасида ўхшаш белгилар бўлганда вужудга келадиган боғланишлардир. Қуш билан самолёт ёки таркибида бир-бирига ўхшаш товушлар бор сўзлар ўртасидаги ассоциациялар шу жумладандир.
Қарама-қаршилик (контракт) ассоциациялар ҳозир идрок қилинаётган нарса билан илгари идрок қилинган нарса ўрта­сида қарама-қаршилик юз берганда ҳосил бўладиган ассоциациядир (масалан, ёруғлик ва қоронғи).
Ўхшашлик ва қарама-қаршилик асосидаги ассоциациялар кўпинча ташқи, аҳамиятсиз ва тасодифий белгилар асосида ҳосил бўладилар. Улар турли вақтда эсда олиб қолинган тасаввурлар ўртасида ҳам ҳосил бўлишлари мумкин.
Бу хилдаги ассоциациялар бир-биридан батамом фарқ қилган нарсалар ўртасида ҳам воқе бўлмоғи мумкин. Дарахтнинг бир хилини мажнун киши образига ўхшатиб, мажнунтол деб аталиши бунга мисол бўла олади (дарахтга берилган ном шу билан изоҳланса керак).
Моҳияти ва маъноси жиҳатидан бир-биридан тамомила узоқ бўлган сўзлар ўртасида ҳам ассоциация ҳосил бўлмоғи мумкин. Масалан, мих ва апельсин деган сўз бир неча марта кетма-кет такрорланса, бу сўзлар ўртасида ассоциация ҳосил бўлади, натижада кейинчалик бу сўзларнинг биттаси эсга тушса, иккинчиси ҳам албатта эсга тушадиган бўлиб қолади. Бу сўзлар ўртасида боғланишлар ҳосил бўлишига сабаб, уларнинг фақат бирин-кетин такрорланишидир.
Шунингдек, айни замон ёки бирин-кетин пайдо бўлган ёки таъсири бир хил бўлган сезгилар ўртасида ҳам ассоциация­лар воқе бўлади. Идрокнинг мазмунга эга бўлиши ҳам шу хил ассоциацияларни мавжудлиги билан изоҳланади.
Баъзан ўқувчи ҳисоб жадвалини ўрганар экан, у жадвалдаги ёнма-ён сонларни маъносини ўқимасдан, масалан, учу уч-тўққиз, учу-тўрт ўн икки деб такрорлайвериши мумкин. Жадвални шу усулда ёд олган ўқувчи одатда тўрт марта уч қанча бўлади деган саволга жавоб бера олмай қолади.
Ассоциация маъно жиҳатдан бир-бири билан сира боғланмаган айрим бўғинлар ўртасида ҳам пайдо бўлмоғи мумкин, масалан, «мич-тич», «бабби-мабби» ва ҳоказолар.
Биронта материал (масалан, китоб тексти)нинг маъноси­ни бутунлай тушунмасдан фақат механик суръатда айнан эсда қолдириш мумкин.
Эсда олиб қолишда қанча кўп ва хилма-хил ассоциациялар воқе бўлса, эсда қолдириш ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади Аммо фақатгина ассоциатив боғланишлар асосида эсда қолдириш, хусусан бирор текстни шу асосда ёд олиш кам натижа беради. ёлғиз ассоциатив боғланишларга суяниб эсда қолдиришни механик эсда қолдириш дейилади.
Материални, унинг ички маъносини тушунмасдан ва уни мустақил уйлаб чиқмасдан мана шу усулда ёд олинса, бу қуруқ такрорлай беришдангина иборат бўлиб қолади; бу усул кўп куч сарф этишни талаб қилади-ю, аммо кам натижа бе­ради ва кўп ҳолларда фойдасиз бўлади.
Механик эсда олиб қолишнинг учига чиққан усулини қу­руқ ёдлаш дейилади. Бу усул билан ёд олиш текстни, сўз ва гапларнинг маъносини тушунмасдан фақат кўп марта такрорлаб боришдан иборат бўлади.
Ассоциатив боғланишлар эсда қолдириш1 жараёнида воқе бўладилар. Аммо уларнинг мавжудлиги эсга тушириш вақтида намоён бўлади, чунки ассоциациялар эсга туширишда жуда катта роль ўйнайдилар («Эсга тушириш ва унинг турлари» боби кўрилсин).

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish