Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


I. ХОТИРА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА



Download 1,71 Mb.
bet60/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

I. ХОТИРА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Биз сезган, идрок қилган нарсалар из қолдирмасдан йўқолиб кетмайди, балки маълум даражада эсда олиб қолинади, яъни эсимизда сақланиб қолади ва қулай шароитда ёки керак бўлганда эсимизга тушади.
Шунингдек, кечирилган туйғу, фикр ва қилинган иш-ҳаракатларимиз ҳам эсимизда сақланиб қолади ва кейинчалик эсимизга тушади. Буни ҳар ким ўз тажрибасидан яхши билади. Масалан, ўқувчилар мактабда ўқитилаётган нарсаларини эсда олиб қоладилар, эсда сақлайдилар ва эсга туширадилар.
Кундалик тажрибамиз кўрсатадики, эсда қолган нарсалар­нинг ҳаммаси ҳам эсимизга тушавермайди, уларнинг бир қисми унутилади. Унутиш ҳам хотирага оид ҳодисадир.
Таъсиротларнинг ана шундай эсда қолдириш ва кейин эсга туширишнинг физиологик асоси муваққат нерв боғланишларидир, бу муваққат боғланишларнинг ҳосил бўлиш, мустаҳкамланиш ва кейин жонланиш (тикланиш) жараёнидир.
Эсда қоладиган нарса хотира материалини, эсда сақланиб турадиган ва эсга тушириладиган нарса эса хотиранинг мазмунини ташкил қилади.
Энг аввал бевосита идрок қилинган нарса ва ҳодисалар (уйлар, кўчалар, дарахтлар, ҳайвонлар ва ҳоказолар)нинг образлари эсда олиб қолинади, сақланиб қолади ва эсга тушади. Кўрган бадиий сурат ва расмлар, эшитган музика куйлари, ашулалар ва ҳоказолар эсда қолади.
Илгари идрок қилинган нарсаларнинг эсимизга тушган об­разлари тасаввур деб аталади. Бу хотирамизда сақланиб қолган идрок образлари бўлиб, мазмунан образли хотирага тааллуқлидир. Одам хотирасининг асосий мазмунини нутқ-сўз материали ташкил этади. Идрок қилинган нарса ва ҳодисаларнинг номлари, ўқилган текстлар, сўзлар, гаплар бошқаларнинг нутқи эсда олиб қолинади, эсда сақланиб қолади ва эсга туширилади. Лекин нутқ эсда олиб қолинганда у ёки бу оддий товушлар бирикиш системалари эмас, балки нутқда ифодаланган маъно, ўзи ва бошқаларнинг фикрлари эсда қолади, сақланади ва эсга тушади. Сўзларнинг маъно жиҳатдан мантиқий суръатда бир-бирига боғланиб эсда қолиши ва эсга тушиши мазмунан сўз-логик хотираси бўлиб, образли хотира­га нисбатан, анча мураккаб ақлий фаолиятдир. Биз кўнгилдан кечирган туйғулар, ҳар хил мускул ва иш - ҳаракатлари ҳам хотира мазмунини ташкил қиладилар.
Шу сабабли эсда қоладиган материалнинг хилма-хил мазмунига қараб, хотирани, одатда, образли, сўз логик, эмоционал (туйғу-ҳиссиёт) ва ҳаракат хотираси каби хилларга аж­ратилади. Албатта, хотиранинг ана шу хилларга бўлиниши нисбийдир. Хақиқатда хотиранинг шу ҳамма хиллари бир-бири билан чамбарчас боғланган, биронта нарсанинг эсимизда қолган ва кейин эсимизга туширилган образи гап билан ифодаланади, ҳар бир туйғу-ҳиссиёт биронта бир тасаввурга, ёки фикрга, ёки иш-ҳаракатга ва ҳоказоларга боғлиқ ҳолда туғилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish