Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Маъносига тушуниб ёки мантиқан (логик) эсда қолдириш



Download 1,71 Mb.
bet63/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Маъносига тушуниб ёки мантиқан (логик) эсда қолдириш.
Маъносига тушуниб ёки мантиқан (логик) эсда олиб қолиш жараёнида асосий ўринда фикрлаш жараёнлари туради. Эсда қолдирилаётган материалнинг айрим қисмлари ва элементлари ўртасидаги маъно ва логик (мантиқий) боғланишларни фикр юритиш йўли билан очилади. Маъно боғланишларни очиш биронта нарсанинг образини оддий эсда олиб қолиш эмас, балки нарса ва ҳодисаларга хос бўлган энг муҳим ва зарурий боғланишларни очиш демакдир, бир группа (синф) доирасига кирган нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини, улар ўртасидаги сабаби ва натижа боғланишларини аниқлаш демакдир.
Ассоциациялар асосида эсда олиб қолиш сингари маъносига тушуниб эсда қолдириш бевосита идрок қилинаётган нарсалар, буюмлар, табиат ҳодисалари ва ҳоказо образларини хотирада мустаҳкамлаш жараёнида рўй беради. Маъноси­ни тушуниб эсда олиб қолиш оғзаки материални - нутқ ва китоб текстини эсда қолдиришда айниқса катта роль ўйнайди. Нутқ товушлари ва нутқ белгилари (ҳарф, рақам ва шу кабилар)нинг бир-бири билан боғланишларида ифодаланган маъно, фикр идрок қилинади, фикрлар ўртасидаги ички мантиқий боғланишлар очилади ва аниқланади, тушуниб олинади ва мулоҳазалар юритилади.
Чунончи, ўқувчи ҳисоб жадвалини маъносига тушуниб ёд олар экан, у масалан, «уч-у тўрт - ўн икки» деб такрорлайди ва айни замонда тўрт - уч марта ўн икки сон тартибига, уч эса тўрт марта кирганини фаҳмлаб олади ва бу ҳақида ўйлайди. Жадвалини шу усулда ўзлаштирган ўқувчи сонларнинг тартибини ўзгартириб берилган саволга тўғри жавоб беради. Масалан, студент ўқув материалини маъносига тушуниб эсга олар экан, унинг тафаккури ишга солинади, яъни студент текстда берилган ҳар бир сўзнинг ва гапларнинг маъносини тушунади, сўз ва гапларда ифодаланган фикрларни фаҳмлаб олади, ёки гаплар, айрим сўзлар ўртасидаги мантиқий (ло­гик) боғланишларни ўзи мустақил очади ва ҳоказо.
Механик суратда ёд олишга қараганда маъносига тушуниб ёд олиш энг маъқул ва самарали усулдир. Буни ҳар ким ўз тажрибасидан ва бошқа одамларни кузатишдан билади. Бу ҳол маҳсус қилинган тажрибалар билан ҳам исбот қилинган.
Мазмуни мураккаб ва ҳажми катта материални эсда олиб қолиш зарур бўлганда, шу материалнинг системасини фаҳмлаб олиш ёки уни муайян системага солиш керак бўлади. Системасиз баён қилинган материалга қараганда муайян системага солинган материал тезроқ ва пухтароқ эсда олиб қолади.
Маъносига тушуниб эсда қолдириш тез ва пухта бўлиш билан бир вақтда кишининг ақлий жиҳатдан ўсишининг энг яхши шартидир.
Агар биронта материални маъносига тушунмасдан, уни обдон ўйлаб чиқмасдан, мулоҳаза қилиб кўрмасдан ёд олинса, бу материал мия учун кераксиз гап бўлиб қолади ва киши ўз ҳаёти учун муҳим бўлган янги вазифаларни ҳал қилишда бу материалдан фойдалана олмайди. Ўзлаштириб олинган билимлар асосида янги масалаларни мустақил ҳал қила билиш педагогика психологиянинг асосий талабларидан биридир.
Шунинг учун ҳам биз билимни юзаки, механик суръатда ёд олишни мутлақо маъқуллай олмаймиз. Хотирани ўстириш ва такомиллаштириш тайёр билимларни фақат пухта ўзлаштиришдан иборат бўлмай, балки билимларни онгли равишда мулоҳаза қилиб чиқиш қобилиятига ҳам эга бўлишдан иборатдир. Билимларни онгли равишда мулоҳаза қилиш эса фикрлаш демакдир.
Таълим-тарбия ишида тушуниб эсда қолдиришнинг аҳамиятини доимо эсда тутиш зарур. Ўқувчиларни эсда сақлаб қолиш зарур бўлган материалнинг мазмунини яхши тушуниб олиб, сўнгра уни ўрганиб олишга одатлантириш керак.
Тафаккур билан чамбарчас боғланган нутқ эсда қолдириш жараёнида катта роль ўйнайди.Нутқ эсда олиб қолинаётган материал (объект) гина бўлиб қолмай, балки ҳам образли (конкрет ва кўрсатма), ҳам абстракт материални энг яхши эсда қолдиришнинг жуда муҳим шарти ҳамдир. Инсонларнинг тарихий тараққиёти жараёнида ҳосил қилинган билимлар товуш тили бор бўлгани туфайли мустаҳкамланиб, сақланиб қолади. Худди, шунингдек, ҳар бир ки­ши билимни нутқ, воситаси билан алоқа қилиш жараёнида, тил воситаси билан ҳосил қилади. Биз ҳосил қилган билим­лар сўз билан ифода қилинган шаклда эсда олиб қолинади. Нутқ фақат назарий абстракт материални эсда олиб қолиш шарти бўлиб қолмай, балки бевосита кўрилаётган, эшитаётган кўрсатмали материални эсда олиб қолишнинг ҳам зарурий шартидир. Агар кўрсатмали материалга яна ўқитувчининг оғзаки тушунтиришлари қўшилса, бундай мате­риал янада пухтароқ эсда қолади. ҳар бир киши ўзи идрок қилаётган нарсани оғзаки ёки ўз ичида сўз, нутқ билан ифода қила туриб эсда қолдиради.
Турли нарсаларни эсда олиб қолишда сўз мактабгача тарбия ёшидаёқ ҳийла катта роль ўйнайди. тўрт-беш ёшли болалар билан профессор Л. В. Занков қилган тажрибалар шуни кўрсатдики, болалар турли нарсаларни эсда олиб қолаётганларида уларнинг номларини айтадилар. Фақат сўзлар мавжуд бўлганлиги туфайли материал умумийлаштирилган ҳолда, турли логик таъриф ва иборалар шаклида эсда қолади.Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, тез ва пухта эсда қолдириш учун нутқнинг мазмуни тўғри бўлишигина кифоя қилмайди, балки унинг синтаксис ва услуб жиҳатдан ҳам тўғри шаклга солинган бўлиши аҳамиятга эгадир. Синтаксис жиҳатдан нотўғри тузилган нутқ, бир тил билан ифодаланган фикрларни тушуниб олиш анча қийин бўлади ва эсда турмайди. Назарий материални эсда олиб қолишда нутқнинг тузилиши айниқса катта аҳамиятга эга, чунки бундай материал, одатда, абстракт тушунчалар ва ҳукм (гап) шаклида ифодаланади.
Маъносини тушуниб эсда олиб қолишнинг нерв-физиологик асоси иккинчи сигнал системасида воқеликда мавжуд нарса ва ҳодисаларнинг ички муҳим боғланишларига мувофиқ равишда ҳосил бўладиган боғланишлардан иборатдир. Бу боғланишлар, албатта биринчи сигнал системасининг иштирокисиз ҳосил бўлмайди.Худди сўзнинг абстрактлаштирувчи ва умумийлаштирувчи роли туфайли эсда олиб қолинаётган материалнинг айрим қисмлари ўртасидаги муҳим муносабатлар ҳам аниқланади.Лекин шуни назарда тутмоқ керакки, маъносини тушу­ниб ёд олиш жараёни ассоциатив боғланишлардан батамом айрилган ҳолда воқе бўлмайди. Ассоциациялар шундай дастлабки боғланишлардирки, улар мантиқий боғланишлар ҳосил бўлиши ва материални маъносига тушуниб ёд олиш учун асос бўлади.Механик (ассоциатив) ва маъносини тушуниб (логик) ёд олиш тез ва пухта бўлиши учун кишида маълум соҳага оид тажриба ва билим бўлиши катта аҳамиятга эга. Тажриба ва билим қанчалик бой бўлса, эсда олиб қолинадиган янги ма­териал билан мавжуд тажриба ва билим ўртасида ҳосил бўладиган ассоциатив логик боғланишлар ҳам шунчалик хилма-хил бўлиши мумкин.
Физиологик жиҳатдан бу ҳодиса аввал таркиб топган нерв боғланишлари системасининг янги нерв боғланишлар воқе бўлишига таъсир этиши ва эсда қоладиган материалнинг характери билан изоҳланади. Чунончи, анча мураккаб боғланишлар ҳосил бўлишини талаб қиладиган абстракт-назарий материалга нисбатан яққол кўрсатмали материал тезроқ ва осонроқ эсда қолади.



Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish