Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet71/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Якка тасаввур деб биронта якка нарса ёки ҳодисанинг образини тасаввур қилишни айтилади. Масалан, менинг ўз столим, биронта ошнам, юрган кўчам ҳақидаги тасаввурларим якка тасаввурлардандир.
Умумий тасаввур дейилганда, бир-бирига ўхшаган, бир группага кирган нарсаларнинг умумий образини тушунамиз. Умуман уй, умуман ҳайвон, умуман дарахт, умуман ўсимлик ҳақидаги тасаввур шу жумладандир. Бунда кўз ўнгимизга якка бир ҳайвон ёки дарахт ҳақидаги тасаввур келмай, балки умуман ҳайвон ва умуман дарахт образлари кўз олдимизга келади.
Албатта, умумий тасаввур бир талай бир-бирига ўхшаган якка нарсаларни идрок қилиш натижасида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, бир-бирига ўхшаган нарсаларни тасаввур қилганда умумийлаштириш жараёни юз беради. Умумий тасаввурларнинг пайдо бўлишида фақат кўп марта такрорланиб турган идрок жараёнигина катта роль ўйнаб қолмай, балки хаёл ҳамда тафаккур билан нутқ ҳам катта роль ўйнайди.
Тасаввурлар юқори тараққий қилган ҳайвонга ҳам, одамга ҳам хос бўлган биринчи сигнал системаси асосида вужудга келади. Аммо одамда энди умумий тасаввурларнинг таркиб топишида «биринчи» сигнал системасига оид беҳисоб кўп сигналларни умумийлаштиришни амалга оширувчи иккинчи сигнал системаси ҳам катта роль ўйнайди. Одамда тасаввур ҳам, идрок сингари, нарсаларнинг фақат «соф» образи шаклида туғилмасдан, балки ҳамиша овоз билан ёки ўз ичида ифодаланадиган ҳукм ва гаплар билан бирга туғилади. Ҳар бир нарса ҳақида бизда туғиладиган ҳар бир тасаввур ҳамиша шу нарсанинг номи бўлган сўз билан ифодаланган ҳолда туғилади. Умумий тасаввурларда сўз асосий ролни ўйнайди. Умумий тасаввур умумийлаштиради, аммо унинг умумий мазмуни бунда якка образ шаклида таркиб топади. Чиндан ҳам, масалан, биз айни бир иморатни ҳам бир қаватлик, ҳам икки қаватлик деб, айни бир мушукни ҳам қора, ҳам оқ деб тасаввур қила олмаймиз. Тасаввур қилинадиган нарса ҳамиша якка образ шаклида кўз олдимизга келади. Биз биронта уйни фақат муайян катталикда, муайян кўринишда ва рангда олиб тасаввур қиламиз. Юқорида айтилганидек, умумий тасаввурларда умумий белгилар мавжуд бўлади. Аммо ана шу умумий белгиларни биз якка бир образга боғламасдан тасаввур қила олмаймиз. Тасаввурларни умумлаштириш шундан иборатки, бунда умумий белгилар энг яққол ва равшан бўлиб, жузъий, тасодифий белгилар хиралашиб иккинчи сафга сурилади, йўқ бўлиб кетади.
Ана шу умумий белгилар идрок қилиш жараёнидаёқ билинади. Чунончи, столларнинг ҳар қандайини ҳам, бари бир стол деб идрок қилаверамиз, чунки идрок қилиш жараёнида ҳар хил столларда бўладиган умумий ўхшаш ташқи белги­лар тасаввур қилинади. Умумий тасаввурларда якка тасаввурлардагига қараганда равшанлик ва яққоллик камроқ бўлади. Бу тасаввурлар якка тасаввурларга нисбатан анча беқарор, бетўхтов бўлади. Аммо шу билан бирга, ҳар бир умумий тасаввур бизда якка тасаввур сифатида туғилади ва бир группа ёки классга кирган нарсаларни акс эттиради.
ХОТИРА ТИПЛАРИ
Ҳар кимнинг ўзига хос хотира ҳусусиятлари бор. Ҳар ким­нинг хотирасидаги фарқ хотиранинг кучида ифодаланади, маълумки, хотираси кучли ва хотираси заиф одамлар бор.
Хотиранинг сифати (кучи) га кўпинча фақат эсга олиб қолиш тезлигига қараб баҳо берадилар. Бундай фикр айниқса мактаб ўқувчиларига нисбатан кўп тарқалгандир. Ўқувчи тез ёд олар экан, демак, унинг хотираси кучли ва аксинча, секин эсга олиб қолар экан – хотираси бўш. Аммо бундай қараш нотўғри. Фақат эсга олиб қолиш тезлигига қараб, хо­тиранинг кучли-кучсизлигига баҳо бериш ярамайди.
Хотиранинг кучли-кучсиз бўлишини биз ҳам эсда қолдириш ва ҳам эсдан чиқариб ҳам ишнинг тезлик даражасига қараб биламиз. Тез эсга олиб, секин, бора-бора унутиш куч­ли хотиранинг характерли ҳусусияти бўлса, секин эсга олиб қолиш ва тез эсдан чиқариб қўйиш кучсиз хотира белгиларидандир. Ана шу хотира сифатларининг нерв-физиологик асоси муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлишига ва уларнинг қандай ишлаб туришига хос ҳусусиятларидан иборат. Хотиранинг ана шу хилларини ўқувчиларда ҳам кўриш мумкин. Баъзи ўқувчилар биринчи типга кирадилар, бундай ўқувчиларнинг хотираси кучли, айниқса самарали бўлади; улар материални, дарсни тез билиб оладилар, бунинг учун уларга материални бир марта эшитиш ёки бир карра ўқиб чиқиш кифоя, шу билан бирга, материал бора-бора эсдан чиқади ва материални бу ўқувчилар тўла-тўкис ҳамда янглишмасдан, расо эсга туширадилар. Бу типдаги ўқувчиларнинг хотираси яққол сезилиб туради.
Хотираси иккинчи типдаги ўқувчилар материални секинроқ, билиб оладилар, лекин узоқ эсдан чиқармайдилар. Улар материални ўрганиб олиш учун кўпроқ куч сарф қилиб, уни маҳсус усуллар ёрдами билан такрорлайдилар, қайта-қайта ўқийдилар, эшитадилар, ёзиб оладилар, схемасини чизадилар ва ҳоказо; материални пухта билиб оладилар ва шу сабабли, уни тез эсдан чиқармайдилар. Хотиранинг натижали бўлиши жиҳатидан улар биринчи типдаги ўқувчилардан қолишмайдилар.
Учинчи тип - тез билиб олиш ва тез унутиш ҳусусияти билан ажралади. Бу типга кирган ўқувчилар-материални бир кўриш – эшитиш, ўқитувчининг оғзидан чиқиши биланоқ илиб олгандай дарров билиб оладилар ва кейиндан уни тўла-тўкис айтиб бера оладилар. Аммо бу тариқа билиб олиш ва эсга тушириш узоққа бормайди. Бир неча вақт (одатда, икки ёки уч кун) ўтгандан кейин материални унутиб қўядилар: жуда қийналиб, ярим ёрти эсга туширадилар. Шундай қилиб улар тез билиб олсалар ҳам, натижасиздир, чунки улар материални тез унутадилар. Бундай ўқувчиларга материални тез-тез такрорлаб туришни маслаҳат бериш, индивидуал топшириқлар бериб, уларни тез-тез текшириб туриш лозим.
Тўртинчи тип хотиранинг заиф типидир. Бу типдаги ўқувчилар материални жуда секинлик билан билиб оладилар ва тез унутадилар. Бу ўқувчилар материални ўрганиб олиш учун кўп куч, вақт сарф қиладилар, лекин уларнинг меҳнати кам натижа беради, улар материални ярим-ёрти ва чала эсга туширадилар ҳамда уни тез эсдан чиқариб қўядилар. Хоти­ранинг бу типи ўз вақтида биронта сабаб билан мактабга қатнамаган ва ўқишдан орқада қолиб кетган болаларда учрайди. Улардаги хотиранинг заиф бўлишига биронта нерв-мия касалининг асари таъсир қилган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ўқувчилар анчагача индивидуал ердамга муҳтож бўладилар. Уларга дарсларни қандай ўқиш тўғрисида тегишли маслаҳат ва алоҳида топшириқлар бериш лозим, уларни фақат назорат қилиб қўяқолмай, балки уларга материални ўрганиб олишда бир неча вақт давомида бевосита ёрдам ҳам бериб туриш керак. Тажриба кўрсатганидек, тўғри тарбия натижасида, бир неча вақт ўтгандан кейин, бундай ўқувчиларнинг хотираси тузалади ва улар ҳам иккинчи типдаги ўқувчилардан қолишмай, материални мустақил ўрганишга қобил бўлиб қоладилар. Аммо бундай ҳол касаллик оқибатида рўй берган бўлса, тегишли даволаш чораларини кўриш зарур бўлади.
Хотиранинг яна нейтрал (бефарқ) типи ҳам ажратилади. Хотираси шу типда бўлган одам фарқ қилмасдан кўриш орқали ҳам, эшитиш орқали ва мускул ҳаракати орқали ҳам идрок қилинган нарсаларни бемалол эсида қолдираверади.
Хотиранинг ана шу индивидуал ҳусусиятлари туғма ва ўзгармайдиган, барқарор қаттиқ ўрнашиб қолган нарса эмас. Бу ҳусусиятлар ҳам турмуш тажрибасида ва таълим-тарбия жараёнида вужудга келади. Таълим-тарбия ишининг вазифаларидан бири ўқувчиларда хотиранинг ҳамма хилларини яъни кўриш, эшитиш, ҳаракат типларини ҳам баравар ўстиришдан иборат бўлмоғи керакки, натижада ўқувчилар ўзлари ўқиган, эшитган, ёзиб олган, расмини чизган нарсаларини тез ва пухта ўқиб олишга қобил бўлсинлар.
Лекин айтилганлардан, ҳамма ўқувчиларда нейтрал хо­тирани пайдо қилиш мумкин деган хулоса чиқариш ярамайди, унки хотира ҳусусиятлари фақат ўқув-тарбия жараёнида таркиб топиб қолмай, балки мактабдан ташқи амалий жараёнида ҳам таркиб топади, Шу сабабли, ўқувчиларда ҳосил бўлган хотира ҳусусиятларини уларнинг хотирасини ўстириш ишида назарга олиш талаб қилинади.
Хотирага оид индивидуал ҳусусиятларнинг вужудга келишига одамнинг касб-кори ҳам анча таъсир кўрсатади. Чунончи, рассомларда кўриш хотираси музикантларда эшитиш хотираси ва ҳоказо кўпроқ тараққий қилган бўлади.
ХОТИРАНИНГ АҲАМИЯТИ.
Хотира инсон ҳаётида ғоят катта аҳамиятга эгадир.
Хотира туфайли онгимизда фақат ҳозирги пайтдаги нарсалар, ҳодисалар акс этиб қолмай, балки ўтмишда идрок қилинган нарса ва ҳодисалар кечирган туйғу фикрлар ҳам акс этади. Хотирага эга бўлмаганимизда эди биз шу пайтда идрок қилинаётган нарса ва ҳодисаларнигина акс эттирар эдик, шу билан бирга, идрок қилинаётган нарса ва ҳодиса­лар ҳамма вақт бизга янги, нотанишдек кўринар эди.
Одам хотира туфайли малака ва кўникмалар ҳосил қилади, билимини бойитади ва савиясини кенгайтиради.
Хотира бошқа психик жараёнларнинг фаолияти ва тараққийси учун катта аҳамиятга эгадир. Идрок тўғрисидаги бобда биз, хотира идрокимизни бойитади деб кўрсатиб ўтган эдик. Хотира маҳсули бўлган тасаввур шунингдек, фикр билим ва бизнинг тажрибаларимиз хотирамизда мустаҳкам ўрнашиб қолса, бу билан хаёл, тафаккур, нутқ, ирода ва ҳис фаолияти ва тараққийси учун шароит таъминланган бўлади.
Одамнинг тасаввурлари бойлиги ва хотирасида мустаҳкам ўрнашиб қолган билимлари бойлиги қанчалик бой бўлса, унинг идроки ҳам шунчалик мазмундор, тўла, аниқ бўлади. Хаёл, тафаккур, нутқ ва иродасининг фаолияти ҳам самарали бўлади.
Хотира инсон фаолиятининг ҳамма хилларида анча муҳим роль ўйнайди. Ҳатто ёш болалар ҳам агар уларда баъзи бир билим, кўникма ва малакалар бўлсагина ўйнай оладилар, бўлмаса ўйнай олмайдилар. ҳар қандай меҳнат ҳоҳ жисмоний, ҳоҳ ақлий меҳнат зарур билим, малака ва кўникмалар мавжуд бўлганидагина амалга ошмоғи мумкин.
Хотиранинг аҳамияти таълим ишларида айниқса яққол кўринади. Мактабдаги таълим ишларининг энг биринчи ва асосий вазифаси ўқувчиларни фанлар асоси билими билан қуроллантириш, бойитишдир. Хотирада мукаммал билмай туриб фан асосларини ўқиб олиш мумкин эмас. Мактабларда таълим ишлари шундай йўлга қўйилмоғи керакки, ўқувчиларга ўқитилаётган материал уларнинг хотира­сида мустаҳкам сақланиб қоладиган бўлсин. Шу сабабдан, ўқитувчи таълим процессида ўз ўқувчиларини ўрганиб, ҳар бир ўқувчисини яхши билиши, жумладан, ҳар бир ўқувчисининг хотираси қандай эканлигини, бу хотиранинг қандай ўсиб бораётганлигини, хотиранинг ўсишига нималар сабаб бўлаётганини ва ўқувчиларнинг хотирасини мактаб таълими кишилари жараёнида қандай йўл ва воситалар билан ўстириш кераклигини билмоғи лозим.
ХОТИРАНИНГ ЎСИШИ.
Хотира бола ҳаётининг биринчи кунлариданоқ ўса бошлайди. Хотира нерв системасининг ўсиши билан бирга, тарбия ва турли фаолият (ўйин, ўқиш, меҳнат) ҳамда нутқ воситаси билан алоқа қилиш жараёнида ўсиб, такомиллашиб боради.
Хотира таълиминг асосий шартидир, шу билан бирга, хотиранинг ўзи ҳам, асосан таълим-тарбия жараёнида ўсиб боради.
Хотира ўсишининг нерв-физиологик асоси мия пўстида шартли рефлектор нерв боғланишларининг аста-секии кўпайиб ва мураккаблашиб боришидир. Биринчи шартли рефлекслар таҳминан икки хафталик чақалоқда овқатланишга боғлиқ бўлган қўзғовчилар асосида ҳосил бўлади. Беш ойлик чақалоқда шартли рефлектор боғланишлар энди ҳамма анализаторларнинг иштирокида ҳосил бўла бошлайди ва бу билан хотира жараёнларининг пайдо бўлишига имконият туғдирилган бўлади.
Болада хотиранинг дастлабки аломатлари ёнидаги яқин кишилар ва буюмларни танишида кўринади. Жуда кўп турли туман ва бир бири билан боғланган шартли рефлексларнинг тобора кўпайиб бориши туфайли боланинг ташқи қўзғовчиларга жавобан реакциялари мураккаблашади ва қўзғовчи таъсирида шартли рефлекс тамойили бўйича қўзғаладиган, илгари ҳосил бўлган боғланишларни ўз ичига ола бошлайди. Бошланғич синф ўқувчиларининг хотираси асосан конкрет образли хотирадир. Улар идрок қилган ва тасаввур этадиган нарсаларнинг яққол кўзга кўринадиган ҳусусият ва муносабатларига таяниб туриб, тегишли материални осон ва тушуниб эсда қолдирадилар.
Юқори синф ўқувчиларида мураккаблашиб борадиган абстракт назарий материални ўқиб – билиб олиш қобилияти тобора кўпроқ ўсиб боради. Шу билан бирга ўсмирларда тажриба, тафаккур ва хаёл қобилиятининг бойиб, ўсиб бориши муносабати билан образли конкрет хотира янада мураккаблашиб боради.
ХАЁЛ

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish