Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


Ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсга тушириш



Download 1,71 Mb.
bet69/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсга тушириш.
Эсга тушириш ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлади.
Ихтиёрсиз эсга тушириш ўз олдига маълум бир мақсад қўймасдан, эсга тушириш учун материал танламасдан ва зўр бермасдан эсга туширишдир. Бирон нарсани беихтиёр эслаганда ўз-ўзидан эсга тушиб қолади. Аммо хақиқатда ўзидан сабабсиз ҳеч нарса вужудга келмайди, албатта. Беих­тиёр эсга тушириш ҳам ҳамиша биронта сабаб билан бўлади. Биронта нарсанинг идрок қилиниши, биронта тасаввур ёки фикрнинг туғилиши беихтиёр эслашга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, «мактаб» деган сўзни эшитган ёки ўқиганда бизнинг кўз ўнгимизда мактабнинг ички кўриниши, ўқувчилар, ўқитувчилар ва шу кабилар беихтиёр гавдаланади, шулар тўғрисида тасаввур туғилади. Пайдо бўлган бир тасаввур ёки фикр бошқа бир тасаввур ёки фикрни уйғотмоғи, бу фикр ва тасаввурлар ўз навбатида яна бошқа фикр ва тасаввурларни туғдирмоғи мумкин ва ҳоказо.
Тасаввур ва фикрларнинг ана шу тариқа беихтиёр туғилиб туриши тартибсиз содир бўлмайди, балки маълум бир тартиб асосида содир бўлади. Бу тартиб эсга олиниб қолишда ҳосил бўладиган ассоциациялар билан белгиланади. Шу сабабли, беихтиёр эсга тушириш ёндашлик, ўхшашлик, қарама-қаршилик ассоциациялари асосида бўлиши мумкин.
Ёндашлик ассоциацияси. Бу ассоциация асосида аввало тасаввурлар туғилади. Илгари айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилинган ва эсга олиб қолинган нарсалардан бири кейинчалик тасаввур қилинса, бу тасаввур иккинчи нарса ҳақидаги тасаввурнинг туғилишига сабаб бўлади. Масалан, биз илгари А, Б, В, Г, Д деган ҳарфларни айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилиб агар бу нарсалар мустаҳкам эсда қолган бўлса, А ни иккинчи марта кўрганимизда, бизда беихтиёр Б ҳақида, сўнгра В, Г ҳақидаги тасаввурлар ҳам туғилади ва ҳоказо. Дарахт деган сўзни эшитганимизда, биз­да дарахтнинг танаси, шохлари, барглари, ўрмонзорлар ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Шунингдек, паровоз сўзини эшитар эканмиз, вагон, темир йўл, вокзал, гудок ва шу кабилар. беихтиёр кўз олдимизга келади. Ёд олинган бир шеър таркибидаги сўзлар, унинг мазмунига эътибор берилмаган ҳолда ҳам, ёдлашлик ассоциацияси асосида бир-бири билан уланиб, эсга тушаверади. Онгимизда маҳкам ўрнашиб қолган фикр ва одатланилган иш-ҳаракатлар ҳам шу ассоциация йўли би­лан батартиб такрорланаверади. Ўтмишда маълум бир фикр ва тасаввурлар билан бирликда туғилган туйғу-ҳислар ҳам кейинчалик ана шу фикр ва тасаввурлар эсимизга тушиб қолса, ёндашлик ассоциацияси туфайли у билан бирга бояги туйғу-ҳислар ҳам кўнглимиздан кечади.
Ўхшашлик ассоциацияси умумий (ўхшаш) белгилари бўлган тасаввурларнинг бир-бирини туғдиришидир. Биронта нарсани идрок ёки тасаввур қилинганда, шунга ўхшаган бошқа бир нарса ҳам беихтиер тасаввур қилинади. Масалан, ошнамизнинг суратини кўрар эканмиз, унинг образи кўз олдимизда гавдаланади. Самолётнинг кўриниши катта бир қуш тўғрисида тасаввур пайдо қилиши мумкин. Ва, аксинча, учаётган қуш самолётни эслатиши мумкин. Бир сўз ўзига ҳамоҳанг ёки қофиядош сўзни эслатиши мумкин.
Ўхшашлик ассоциацияси бирор нарса ёки ҳодисанинг об­рази ёки бу ҳақида туғилган фикр бошқа бир шунга ўхшаш нарсани эслатганда воқе бўлади. Масалан, кўп ҳолларда суҳбатдошлар бошдан кечирилган, эшитган, шоҳид бўлган ва ўзлари худди ўхшаш вазиятларда иштирок қилган турли воқеаларни беихтиёр эсга туширадилар.
Қарама-қаршилик ассоциацияси – биронта нарса ёки ҳодисалар тўғрисидаги тасаввур ёки фикрлар ўзига қарама-қарши фикр ва тасаввурларнинг туғилишига сабаб бўлишидир. Масалан, қиш-ёз ҳақида, оқора, катта-кичик, ёшлик-қарилик ҳақида тасаввур уйғониши мумкин ва ҳоказо.
Маҳсус ўтказилган тажриба ва оддий кузатишлар кўрсатганидек, беихтиёр эслаш жараёнида энг кўп ўринни ёндашлик ассоциацияси ишғол қилар экан. Ўхшашлик ва қарама-қаршилик ассоциациялари эса камроқ учраб турар экан.
Шундай қилиб, ассоциациялар эсга олиб қолишнинг қонуний шартидир, айни замон хотирада ўрнашиб қолган материални эсга тушириш йўлларидир ҳам.
Ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсга тушириш ва идрок қилиш жараёнида айрим сўзлар, гаплар, фикр ва иш-ҳаракатлар ўртасида янги ва мураккаброқ ассоциациялар системаси ву­жудга келади. Сабаб билан натижанинг боғланишлари, грам­матик қоидалар билан ёзув ўртасидаги ва арифметик қоидалар билан ҳисоб амаллари ўртасида ҳосил бўладиган боғланишлар шу жумладандир. Ассоциация жараёнлари ҳар хил тезликда воқе бўлади. Ассоциациянинг тезлиги маълум бир вақт ичида юз бериб, онгимизда алмашиб турадиган фикр ёки тасаввурлар миқдори билан белгиланади. Ассоциациялар тезлиги алоҳида асбоб-хроноскоп билан аниқланади ва секунднинг ўн ёки юздан бир ҳиссаси билан ўлчанади.
Ассоциацияларнинг тезлик даражаси бир талай сабабларга; нерв системасининг ҳолатига, эсга тушадиган нарсанинг онгимизда нечоғли мустаҳкам ўрнашиб қолганлигига, кишининг кайфияти, туйғу-ҳислари ва шу кабиларга боғлиқ бўлади.Ихтиёрсиз идрок қилиш сингари, ихтиёрсиз эсга тушириш ҳам бизда доимо бўлиб турадиган процессдир. ҳар бир идрокимиз таркибига ўтмишдаги тажриба ва мавжуд билимларимизнинг қандайдир бир элементи албатта кирган бўлади. Хаёл, тафаккур ва нутқ, жараёнлари фақат ихтиёрсиз эсга тушадиган тасаввур ва фикрларимизга боғланган ҳолда воқе бўлади.
Ихтиёрий эсга тушириш – бирон мақсад билан эсга олиниши керак бўлган материални танлаб, ҳаракат қилиб, маҳсус эсга тушириш демакдир. Бунда, асосан, ассоциация йўли билан эсга туширилган материалдан фақат мақсад учун керак бўлгани маҳсус танланади. Танлашнинг ўзи ва эсга туширмоқчи бўлган нарсани системага солиш эса тафаккур ишидир. Ихтиёрий эсга туши­риш билиб, англаб эсга туширишдир. Бироқ, у ассоциациялар ва ихтиёрсиз туғиладиган моментлардан айрилган ҳолда воқе бўлмайди. Масалан, тарихий воқеаларни, тарих саналарини, тарихий шахсларнинг исмларини, маълум жойларнинг номларини, ҳар хил таърифларни, қоидаларни ва шу кабиларни ихтиёрий эсга туширилади. Ўқувчи дарсларни ана шу тариқа эсга туширади: Ихтиёрий эсга туширишда ҳам, материални эсга олиб қолиш жараёнида ҳосил бўлган ассоциациялар катта роль ўйнайди. Ихтиёрий эсга тушириш, одатда, ассоциация жараёнларига ва актив фикрлашга боғлиқ ҳолда юз беради.
Эсга туширишда кўпинча қийналиб қолиш ҳоллари бўлади ва эсга тушириш жараёни тўхталиб қолгандек бўлади. Биз баъзан керак бўлиб қолган бир нарсани, масалан, бир кишининг исм-фамилиясини, бирор жойнинг номини, грамматика ёки математика таърифларини ва ҳоказоларни эсга тушириш учун бирмунча киришамиз. Бундай ҳолларда биз, одатда, ҳар хил ёрдамчи усуллардан фойдаланамиз. Бир кишининг эсимиздан чиқазиб қўйган фамилиясини эсламоқчи бўлиб, бир қанча фамилияларни атайин айтиб чиқамиз, ҳар хил буюмлар номини тилга оламиз, алфавитнинг айрим ҳарфларини айтиб қараймиз, шу киши билан охирги марта қачон, қаерда кўришганлигимизни хотирлашга ҳаракат қиламиз. Эслаб топиш учун маҳсус усуллардан фойдаланишнинг яққол мисоли А.П.Чеховнинг «Йилқибоп фамилия» номли ҳикоясида кўриш мумкин.
Шу сингари қийналиш эслашдагина эмас, балки таниш жараёнида ҳам учраб туради. Ана шундай қийналиб аранг эслашни хотирага келтириш дейилади.
Кузатишлардан маълум бўлганидек, ихтиёрсиз эсда қолган китоб тексти, ихтиёрий эсга олиб қолингандагидай тўлиқ ва аниқ эсга тушмайди. Бу фақат кейинчалик эсга тушириш мақсадини кўзламай ихтиёрсиз эсда қолдириш ҳусусиятлари билангина эмас, балки ихтиёрсиз эсда олиб қолинган нарсани кейин эсга туширишнинг ўзига хос ҳусусиятлари билан ҳам изоҳланади,
ЭСДА САҚЛАШ ВА УНУТИШ.
Идрок қилинган нарсалар миямизда ўрнашиб қолиши, эсимизда туриши туфайли турли усулда эсимизга тушиши мумкин.
Эсда сақлаш дейилганда, илгари туғилган таассурот, фикр, туйғу-ҳис ва иш-ҳаракатларнинг жонланиб, такрорланиб туришга мойиллик пайдо қилиши ва мустаҳкамланишини тушунамиз. Ана шундай мойилликнинг ҳосил бўлиши ва мустаҳкамланиб қолишига сабаб нерв системасининг пластиклик деб аталувчи алоҳида ҳусусиятга эга бўлишидир. Шунинг учун ҳам нерв системаси илгари бўлиб ўтган таассуротларни такрорлашга (тиклашта) тайёр туради.
И.П.Павлов, мустаҳкам қарор топган янги нерв боғланишлари узоқ вақтгача сақланиб қолади, деб такрор-такрор ўқтириб ўтган эди.
Эсда тутиш ҳақида гапирар эканмиз, хотирада қолган материал қай даражада ва қачонгача унутилмасдан эсда сақланиб тура олади, деган савол туғилади.
Материалнинг қандай ва қанча вақт эсда сақланиб туришини биз материални қай даражада эслай олишимизга қараб била оламиз, холос. Эсга тушиш ҳақида гапирилганда, кўпинча, эсга туширишнинг фақат бир хилини, яъни ихтиёрий эсга туширишни кўзда тутилади. Аммо ихтиёрий эсга тушириш энг кўп куч сарф қилишни талаб этадиган процесс бўлганлигидан ва, шу билан бирга, бизга худди шу пайтда керак бўлиб қолган материал, одатда, дарров эсга тушавермаганлигидан, шундай бир фикр: эсга олиб қолинган материалнинг бир қисми (баъзан кўпи) гўё тамомила унутилади, деган фикр туғилади.
Шу сабабли, унутиш ҳодисасини илгарилари эсга олиб қолинган нарсаларнинг онгимиздан тамомила йўқолиши, яъни уни эсда тутишга батамом қарама-қарши процесс деб тушунилади. Аммо бундай деб тушуниш унча асосли эмас.
Шуни эсда тутиш керакки, эсга тушириш фақат хотирага келтириш усули билангина эмас, балки таниш воситаси билан ҳам воқе бўладиган процессдир. Биз илгарилари эсда қолдирган ҳар бир нарсани кейинчалик қай даражада бўлмасин таниб оламиз. Бундан ташқари, ҳар бир идрокда таниб олиш элементи бор. Демак, хотирамизда ихтиёрий эсга туширила­диган нарсадан кўра хаёлда кўп нарса сақланиб турар экан.
Сўнгра, биз ўқиб олган материал, биз уни эсга олиб қолган вақтда мазмунан ва шаклан қандай бўлган бўлса, албатта айнан шундай сақланиб туравермайди. Лекин бир қанча нарсалар, масалан, одатланилган иш-ҳаракат, кўпайтириш жадвали, математика ва грамматикага оид ҳар хил таърифлар, шеърлар , телефон номерлари ва шу кабилар эсимизда мазмунан ва шаклан ўзгармасдан айнан сақланиб туриши мумкин. Аммо кўп нарса эсимизда айнан сақланиб қолмайди, биз баъзан эса эсда айнан сақлаб қолиш камдан кам учрайди деб уйлаймиз.
Аммо эсда қолган ҳамма материални тўла-тўкис ва айнан эсга тушириш мумкин эмаслигидан, шу материал эсимизда сақланиб қолмайди, деган хулоса чиқариб бўлмайди. Эсда қолдирилаётган материал, уни ёдга олиб қолиш ва эсда сақланиб туриш жараёнида қайтадан тузилади, реконструкция қилинади. Реконструкция, кўпинча хотира маҳсули тўғрисида фикримизнинг актив ишлаши натижасида воқе бўлади. Хотирада қолган материал кишининг онгида мустақил «ишланиб чиқилгандан» кейин шахснинг ўз хазинаси бўлиб қолгандагина хотира қийматли сифатга эга бўлади.
Шундай қилиб, хотира фаолиятини кенг маънода тушуниш лозим, чунки хотира материални механик равишда эсда қолдириш ва уни айнан эсга тушириш қобилияти билан чекланиб қолмайди. Бизнинг хотирамизда биз айнан эсга тушира оладиганларимиздан ва эсга тушириш керак бўлиб қоладиганлардан кўра жуда кўп нарса сақланиб туради деб ўйлашга ҳаққимиз бор.
Психологияда ҳатто шундай бир фикр туғилганки, бу фикрга кўра, киши идрок қилган ва эсига олиб қолган ҳамма нарса хотирада сақланиб қолади-ю, аммо керак бўлиб қолган бир пайтда ҳамма нарса эсга тушавермайди: фақат эсга тушиши учун қулай шароит мавжуд бўлган нарсагина эсга тушади. Қулай шароит деб шундай шароитни ҳисобланадики, бунда бир нарсани эсга тушириш зарурияти туғилади, нерв системаси соғ ва тетик ҳолда бўлади, эсга тушириладиган материалнинг айрим қисмлари ўртасида мазмунан маҳкам боғланиш, шунингдек, эсга тушириладиган материал билан шу пайтда киши онгининг мазмуни ўртасида боғланиш мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, унутиш деб, эсга туширишда ана шу тариқа қийналиб қолишни, шунингдек, зарур бўлган нарсани шу онда эсга тушира олмасликни тушунамиз. Унутилган деб эсда сақланиб қолмаган нарсани эмас, балки шу пайтда эсга тушира олмаган, эсга тушиш учун қулай шароит мавжуд бўлмаган нарсани айтамиз. Шунинг учун, унутиш – эсда сақлашнинг акси бўлган процесс бўлмай, балки эсга туширишнинг акси бўлган процессдир. Унутишнинг нерв-физиологик асоси муваққат боғланишларнинг тормозланишидир.
Унутиш даражаси ҳар хил бўлади. Материални тамом ёки қисман унутиш мумкин, яъни материал бутунлай эсдан чиқиб кетади ёки унинг фақат бир қисми унутилади.
Материал тез орада ёки бирмунча вақтдан кейин унутилиши мумкин. Анча вақтгача унутилиб туриши мумкин, яъни бир нарсани анча вақтгача хотирага келтира олмай туришимиз мумкин. Одатда, унутиш вақтинча бўлади, биз шу пайтда за­рур бўлган бир нарсани дарров эслай олмаймиз, аммо бир неча вақтдан кейин у эсимизга тушади. Бу ҳодисанинг сабаби шуки, узоқ вақт бир иш билан машғул бўлганда мия пўстининг тегишли нерв ҳужайраларида чарчаш юз беради ва чарчаш ҳаддан ошиши натижасида нерв ҳужайраларида эхтиёт юзасидан сақловчи тормозланиш пайдо бўлади ва вақтинча эсдан чиқариш рўй беради. Бир неча вақт ўтгандан кейин чарчаш тугайди, дам олган нерв ҳужайралари нормал ишлай бошлайди ва вақтинча унутилган нарса эсга тушиши мумкин бўлади.
Унутиш аста-секин ва бир текисда воқе бўладиган процесс эмас.
Бир неча вақт ўтиши билан материални унутиш ҳам секинлашиб боради. Лекин бу аҳвол фақат маъносиз материални механик равишда ёд олинганда юз беради.
Маъноли материални ўқиб-ўрганиб олинганда унутиш бошқача бўлади; дуруст, бунда ҳам материални эсда қолди­рилгандан кейинги бир-икки соат ичида эсга туширилса, унинг кўп қисми унутилади. Бир неча вақт ўтгач, шу материал яхши эсга тўша бошлайди, аммо орада ҳийла кўп вақт ўтган бўлса, у яна унутила бошлайди.
Шу сингари ҳолларни биз ўқувчиларда кўп кўрамиз. Ўқувчи ҳозиргина ўқиб-ўрганиб олган материални шу заҳотиёқ кўпинча айтиб бера олмайди, кўп қисмини эсидан чиқариб қўйганлиги маълум бўлади, аммо бир неча вақтдан кейин эса, уни такрорламаса ҳам эсига тушириб, айтиб бера олади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларни берилган вазифани худди дарс ёки имтиҳон олдидан тайёрлаб келмай балки илгарироқ тайёрлашга одатлантириш керак.
Материални ўқиб-ўрганиб олинганидан кейиноқ уни яхши хотирлай олмаслик, аммо орада бир неча вақт ўтгандан кейин уни тўла хотирлай олишликнинг сабаби материални ўқиб-ўрганиб олиш жараёнида рўй берадиган чарчашликда бўлса керак. И.П.Павлов шуни аниқлаганки, шартли рефлекс вужудга келтиришда эришиладиган дифференцировка (қўзғовчини ажрата олиш) даражаси тажриба кетиданоқ, бевосита билинмай, балки кейинроқ билинар экан. Павлов бу ҳодисанинг сабабини мана бундай тушунтиради кийинроқ бир вазифани ҳал қилганда мия пўстининг тегишли марказларидаги нерв ҳужайраларида чарчаш юз беради ва бу чарчаш эришилган дифференцировкани қоплайди. Бир неча вақт ўтгандан кейин чарчаш тугайди ва нерв системаси энди қўзғовчиларни яхшироқ, дифференцировка қила бошлайди.
Бирор материалнинг унутилишига унинг кетидан эсга олиб қолган материал таъсир этади. Кузатишлардан маълумки, ҳозиргина ёд олинган материални эсга туширишга, унинг кетидан эсга олинган бирор материал тўсқинлик қилар экан. Бу ҳодиса ретроактив (тескари амал қилувчи) тормозланиш деб аталади.
Бирор материални ўрганиб эсда қолдиргандан кейин унга ўхшаган бошқа материал ёд олинса, ретроактив тормозланишнинг салбий таъсири айниқса равшан сезилади.
Аммо шундай ҳоллар ҳам бўлади: олдин ёд олинган материал ундан кейингисини эсда олиб қолишга салбий таъсир қилади. Буни проактив тормозланиш ҳодисаси дейилади. Рет­роактив ва проактив тормозланиш ҳодисалари маҳсус ўтказилган тажрибалар йўли билан профессор А.А.Смирнов томонидан текширилган.
Хотирада қолган материални эсдан чиқиб кетиш даражаси яна шу материалдан кейин англаб олинган материалнинг мазмуни қанчалик бой ва янги бўлишига ҳам боғлиқдир. Агар илгари эсга олиб қолинган материал билан ундан кейин эсга олиб қилинган материал ўртасида чуқур боғланиш ҳосил бўлса, илгари эсга олиб қолинган материал осонроқ эсга тушади ва тез орада эсдан чиқиб кетмайди, бора-бора эсдан чиқади. Масалан, маълум бирон соатга доир билимларни системали суратда ва маъносига тушуниб англаб олган киши, одатда, шу билимларни қисман эсдан чиқазади ва орадан анча вақт ўтгач унутади. Киши бирон соҳага доир қанча кўп билим олса, бу билимлар шунча пухта бўлади ҳамда жуда оз қисми унутилади, умуман эса бора-бора унутилади.
Материалнинг тез эсдан чиқиш-чиқмаслиги яна бу мате­риалнинг амалда татбиқ_ қилилиниш-қилинмаслигига ҳам боғлиқдир. Ўқиб-билиб олинган нарса амалда ишлатилса, бинобарин, такрорлаб турилса, тез унутилмайди ёки ҳеч ҳам эсдан чиқмайди. Биз она тилимизни унутмаймиз, чунки доимо шу тилда сўзлашамиз. Шунингдек, касбимизга алоқаси бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳам унутилмайди, чунки биз улардан ҳамиша фойдаланиб турамиз. Ва, аксинча, эгаллаб олинган билим ва малакаларни турмуш тажрибамизда ишлатмай қўйсак, бу билим ва малакаларни тез эсдан чиқазиб қўямиз. Агар ўз она тилимизда узоқ, вақт гапирмай юрсак ёки ўз касбимизни ташлаб қўйсак, ҳатто она тилимиздаги сўзларни ва касбга боғлиқ бўлган билим ва малакаларни ҳам унута бошлаймиз.
Эсда қолган материалнинг эсдан тез чиқиш-чиқмаслиги яна шу материалга бўлган қизиқишнинг на қадар барқарор бўлишига ҳам боғлиқдир. Қизиқиш-ҳавас туғдирадиган нарса устида киши ўз диққатини актив тўплайди, бу нарса ҳақида кўпроқ ўйлайди, уни кўпроқ эслайди. Шу сабабли, маълум бир нарсага қизиқиш-ҳавас ҳануз сақланиб турса, бу нарса унутилмайди, ёки узоқ, вақт ўтгач унутилади, агар ҳавас йўқолса, материал тез унутилади. Масалан, бир одам анча вақт тарих билан қизиқиб юриб, бу соҳада маълум билимга эга бўлса, кейин бу билимлар дарров унутилмай, бора-бора унутилади.
Биз учун ўз долзарб аҳамиятини ва қимматини йўқотган нарса тезроқ, эсдан чиқади. Бу хил унутишларнинг нерв-физиологик асоси ички (ёки шартли) тормозланишдан, яъни амалий аҳамияти бўлган қўзғовчилар билан мустаҳкамланиб турмаган муваққат боғланишларнинг йўқолиши (сўниши)дан иборатдир.
Эсдан чиқариб қўйиш-қўймаслик ҳийла даражада нерв системасининг аҳволига боғлиқ бўлади. Чарчаш ёки касалдан кейин нерв системасининг бўшашиши натижасида баъзан унутиш жуда ҳам кучаяди.
Қаттиқ чарчаган ёки баъзи бир касалликларга йўлиққан, ё бўлмаса қаттиқ ҳаяжон оқибатида психикасига зарар етган одамларда ретроград амнезия деб аталган хотирага оид шундай бир ҳодиса рўй беради: биринчи навбатда энг кейинги вақтда эсда қолган нарсалар унутила бошлайди, анча вақтлар илгари эсда қолган нарсалар эса кейин эсдан чиқади. Касалдан соғайганларида хотира унутиш жараёнига тескари тартибда тикланиб боради.
Биз эсимизда олиб қолган нарсалар, вақт ўтиши билан, маълум даражада унутилиб боради. Шу сабабли, унутишнинг олдини олиш, унутишга қарши курашиш, айниқса ўқиш жараёнида бунга қарши чоралар кўриб бориш керак. Бунинг учун, ўрганиб-билиб олган материални вақти-вақти билан такрорлаб туриш лозим. Эсда қолдириладиган материални ундан кейин олинган билим билан, ҳосил қилинган билимни амалиёт билан боғлаб бориш керак ҳар бир киши нимаики зарур ва қийматга эга бўлса, шуни ўқиб-ўрганиб олишга ўзида барқарор ва хилма-хил қизиқиш, ҳавас ўстириб бормоғи лозим.
Мактаб таълимининг амалий ҳаёт билан боғлаб олиб борилиши билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштиришнинг муҳим шарти ва шунингдек, унутишга қарши курашиш воситаси бўлмоғи керак
ХОТИРА ТАСАВВУРЛАРИ

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish