Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet72/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ХАЁЛ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА.
Бизнинг онгимизда ўзимиз илгари идрок қилган объектлар тўғрисидагина эмас, шу билан бирга, биз идрок қилмаган объектлар (нарсалар, воқеалар, шахслар, жойлар ва шу кабилар) тўғрисида ҳам тасаввурлар бор. Масалан, гарчи биз Антарктикада, Жанубий қутбда бўлмаган, Мирний пасёлкасидаги тадқиқотчиларимизнинг ҳаётини ва ишини кўрмаган бўлсак ҳам, лекин улар ҳақида бизнинг тасаввуримиз бор, биз Ватанимизнинг узоқ ўтмишидаги воқеалар тўғрисидаги тасаввурга эгамиз, ўн, юз ва минг йиллардан кейин нималар бўлишини тасаввур қиламиз ва ҳоказо. Биз космик кемаларнинг Ойга ва бошқа планеталарга учишини тасав­вур қилишимиз мумкин. Бу тасаввурларни хаёлимиз яратиб, беради, хотира тасаввурларидан фарқ қилган бу тасаввурлар хаёл тасаввурлари ёки фантазия тасаввурлари деб аталади.
Хаёл вужудга келтираётган образлар (тасаввурлар) фақат онгнинг субъектив мазмунигина бўлиб қолмайди, шу билан бирга, бу образлар одамларнинг ҳаёти ва фаолиятида оғзаки ва ёзма нутқда ифодаланадилар; нарсаларда, буёқларда, товушларда, шеър ва проза тариқасидаги адабий асарларда ва санъатнинг бошқа турларида гавдаланади.
Шундай қилиб, хаёл онг фаолиятидир, бу фаолият илгари биз идрок қилмаган, тажрибамизда учратилмаган нарса ва ҳодисаларнинг образларини мавжуд тасаввурларимиз асоси­да миямизда яратишда ифодаланади.
Одамнинг миясида илгари вужудга келган муваққат боғланишларнинг мияда гавдаланишини ва бу боғланишлар бир-бири билан туташиб, янги тарзда пайдо бўлишини хаёлнинг нерв-физиологик негизи деб ҳисобламоқ керак.
Онгнинг бошқа функциялари каби хаёл ҳам, тарихан, аввало одамнинг меҳнат фаолиятида ривожланиб келган. Одамлар ўз эҳтиёжларини қондирмоқ учун одам аралашмасданоқ табиат бераётган маҳсулдан ҳам кўра кўпроқ маҳсул олиш ниятида теварак-атроф оламни ўзгартира берганлар ва уни ўзларига буйсундира берганлар. Ўзгартира бермоқ, ва ярата бермоқ учун эса исталган нарсани олдиндан тасаввур қилиш, шундай ўзгартиришга қандай йўллар билан эришишни ва унинг натижаларини тасаввур қилиш лозим бўлган.
Бора-бора одамнинг хилма-хил эҳтиёжлари – ижтимоий, билиш, эстетик ва шу каби эҳтиёжлари ривожлана борган сари, хаёл ҳам ривожлана борган.
Жамиятдаги одамларнинг ижодий фаолиятида намоён бўлаётган хаёл ҳам ижтимоий ҳаёт шароитига ва умумий маданий ривожланиш даражасига қараб, шу жамиятдаги одам­ларнинг асосий интилишларига қараб, алоҳида ҳарактер, алоҳида йўналиш касб қилаверади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish