Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet65/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

2. Эсда олиб қолинаётган материалга шахснинг муносабати
Эсда олиб қолишнинг муваффақияти кўп даражада эсда олиб қолинаётган материалга ёки шу материал билан алоқаси бўлган фаолиятга шахснинг ижобий муносабати билан боғлиқ бўлади. Бу муносабат қизиқиш, диққат-эътибор тарзида намоён бўлади.
Қизиқиш муваффақиятли эсда қолдиришнинг энг биринчи шартларидандир. Бизда қизиқиш туғдирган нарса тезроқ ва мустаҳкамроқ эсда қолади. Биз, одатда, бизни қизиқтирмайдиган нарсаларга эътибор бермаймиз ва уларни ҳатто пайқамаймиз. Ўқувчилар қизиққан, ўзлари «севган» фанларининг мазмунини пухта ўқиб олишларини ҳар бир педагог яхши билади.
Бу айтилганлардан таълим-тарбия ишида мана бундай хулоса чиқади: ўқув материалининг ўқувчиларнинг хотирасида маҳкам ўрнатиш учун мактабда таълим ишини шундай олиб бориш керакки, ҳар бир фан ўқувчиларда қизиқиш, ҳавас туғдирадиган бўлсин.
Эсда қолдириладиган материалга қизиқиш, диққатимизни шу материалга қаратади, ҳис-туйғумизга таъсир қилади, завқлантиради ва беихтиёр эсда қолдириш жараёнларини кучайтиради.
Қизиқиш эсда қолдириладиган материални, шахснинг ўзи ва жамият учун аҳамиятини тушуниш билан боғлиқ бўлса, эсда қолдириш самаралироқ бўлади.
Диққат эсда мустаҳкам сақлаб қолишнинг зарурий шартидир. Диққат эсга олиш лозим бўлган материалга нечоғли кучли суръатда қаратилган бўлса, у шунчалик тез ва пухта эсда қолади, чунки диққатнинг нерв физиологик асоси мия пўстининг бир қисмида кучли қўзғалиш (оптимал қўзғалиш) ўчоғининг пайдо бўлишидир. Ана шундай қўзғалиш пайдо бўлиши билан янги нерв боғланишлар тезроқ ҳосил бўлиб, маҳкам сақланиб қолади. Кўпинча, айрим кишиларнинг ўз хотирасининг заифлиги, тез ва пухта эсда сақлаб қололмаслиги тўғрисидаги шикоятлари анализ қилиб кўрилганда, эсда яхши сақлаб қололмасликларининг сабаби улар диққатининг бўшлигида, тарқоқлигида, мия пўстидаги тегишли қўзғалиш ўчоқларининг заифлигида эканлиги маълум бўлади. Бундай кишилар диққатларини бир нуқтага жамлаб қунт билан ишлашга ҳаракат қилишлари билан улардаги хотира ҳам кучая боради.
Эсда қолдириш усули ҳаёт ва фаолиятнинг турли ҳолларида бирор муддатгача ниманидир қисқа ёки узоқ вақтгача эсда қолдиришга тўғри келади.
Шундай қилиб, эсда қолдириш усулига ёки мақсадига кўра хотира қисқа муддатли ва узоқ муддатлига бўлинади.
Муайян (қисқа) вақтдан кейин такрор тиклаш (эслаш) мақсадида керакли материалнинг эсда сақлаб қолинган вақтлардаги хотира, қисқа муддатли хотира деб аталади, қисқа муддатли хотира бир лаҳзали хотирадир. Чунки бунда материал бир марта идрок қилинади. шундай кейин эса эсда қолган материал қисқа муддатли хотира мисол бўлади. Онгда унинг кейинги эслаб қолиниши (сақланиши)га ҳеч қандай зарурият йўқ. Масалан, одам ишдан қайта туриб йўл-йўлакай бир қанча ишлар қилишни: почтага кириш, хат ташлаш, магазиндаги янги китобларни кўздан кечириш, нон ҳамда шакар ва шунинг сингарилар сотиб олишни белгилаб олади.
Ўқув тажрибасида шундай ҳодисалар бўлиб туради. Баъзи бир ўқувчилар дарсга ёки имтиҳонга тайёрланар эканлар, керакли ўқув материалини шундай усулда, яъни бу материални фақат дарсда ёки имтиҳонда эслаш учунгина ёд оладилар.
Қисқа муддатли хотира шундай ҳолда, яъни киши ўзига берилган қандайдир вазифани аниқ бажарганида намоён бўлади. Хотиранинг бу турини бошқача қилиб оператив хотира дейилади. Хотира фаолиятнинг шундай турларида, яъни ке­ракли материални ва айниқса ўқув материалини узоқ муд­датгача ва бутунлай эсда сақлаб қолишда узоқ муддатли хо­тира тариқасида намоён бўлади. Одатда ҳар қандай ўқув материали ана шу усулда ўзлаштириб олинади.
Эсда қолиш усули қандайдир бирор муддат ва сифатга ҳам таъсир этиб – эсда қолдиришни мустаҳкамлайди.
Маҳсус экспериментларда исбот қилинганки, кишининг: «эсимда узоқ сақлайман» ёки «эсимдан асло чиқармайман» деб жазм қилган нарсаси хотирада маҳкам ўрнашиб қолар экан. Аксинча, қисқа бир муддат учун (масалан, навбатдаги имтиҳонни бериш учун) эсда қолдиришга жазм қилинган ма­териал тез унутилади.
Бундан шу хулоса келиб чиқадики, ўқитувчи таълим жараёнида дарсни тушунтирганида, уйга вазифа топширганида, ўқувчи билимини текширганида ҳамиша маълум таъриф, қоида, парча, тарих саналари ва шу кабиларни пухта ва доимо эсда сақлаб қолишнинг зарурлигини ўқтириб бормоғи лозим.
Дарсни сўраганда саволни фақат ўтган сафарги топшириқ юзасидангина бериб қолмай, балки бундан олдин ўтилган материалдан ҳам савол бериш керак, бундай қилиш ўқувчиларни ҳар бир янги дарсни доимо пухта эсда сақлаб тутиш мақсади билан ўқиш йўлига солади ва улар буни одат қиладилар. Бундай қилиш ўқувчиларнинг ўқув материалини пухтароқ эсда қолдиришларига ёрдам беради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish