БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИ–активларнинг таркиби, жойлаштирилиши ва шакллантириш манбалари ҳамда операциялар бўйича жорий акс эттириш, гуруҳлаш, назорат қилиш усулидир.
Ташқи кўриниши бўйича счётлар икки устундан иборат бўлган жадвал шаклида бўлади. Счётнинг номи жадвалнинг юқори қисмида ёзилади. Ушбу жадвалнинг чап қисми “Дебет” (Д-т), ўнг қисми “Кредит” (К-Т) деб аталади. “Дебет” ва “Кредит” сўзлари бухгалтерия ҳисобига унинг ривожланиш даври бошланишида киритилган бўлиб, бу сўзлар ХII асрларда сотувчи ва банкир ўртасидаги ҳисоб-китоб ҳамда кредит муносабатларини акс эттирган. “Debet” сўзи лотинча бўлиб “у қарздор”, “Credit” сўзи эса “ишонди” деган маънони билдиради. Дебет “Счёт номи ёки рақами” Кредит 4-чизма. Счётнинг ташқи кўриниши.
Счётларда мол-мулк ва унинг манбасининг ҳисобот даври боши ҳамда охиридаги ҳолати акс эттирилади. Счётларга ҳисобот даврининг бошига маълумотлари бухгалтерия балансининг актив ва пассив қисмлари моддаларидан олиб ёзилади. Ушбу маълумотлар қолдиқ ёки сальдо деб аталади. Айрим ҳолларда баъзи бир счётларда сальдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Дебет ва кредитда актив ёки пасссивларнинг таркибидаги ўзгаришлар акс эттирилади. Ҳисобот даври ичида счётнинг дебет қисмида ёзилган суммалар дебет оборот, кредит қисмига ёзилган суммаларини кредит оборот деб аталади.