Мавзу: Темперамент Темперамент (юнонча. Temperamentum - сифатлар муносабатига берилган, бунда tempero – керакли муносабатларни аралаштираман) – инсон психик фаолиятининг динамик хусусиятлари, жумладан темпи, тезлиги, ритми, интенссивлиги жиҳатидаги характеристикадир. - Темперамент (юнонча. Temperamentum - сифатлар муносабатига берилган, бунда tempero – керакли муносабатларни аралаштираман) – инсон психик фаолиятининг динамик хусусиятлари, жумладан темпи, тезлиги, ритми, интенссивлиги жиҳатидаги характеристикадир.
- Темперамент – ҳар бир инсоннинг алоҳида умумий тавсифи бўлиб, нерв тизимининг асосий тавсифидир ва у индивиднинг фаолиятига алоҳида тус беради.(И.П.Павлов)
Темперамент, психологик жиҳатдан олганда, кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалишларида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучи ва барқарорлиги ҳар хил бўлади. Бир хил одамларнинг ҳиссиёти тез, кучли қўзғалади ва барқарор бўлади. Баъзи кишиларда эса бундай қўзғалиш суст, заиф бўлиб, узоққа бормайди. Темпераментнинг бундай хусусиятлари кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалишлари билан бирга, организмнинг атрофдаги муҳит таъсирига жавобан кўрсатадиган ихтиёрсиз реакцияларида айниқса яққол кўринади. - Темперамент, психологик жиҳатдан олганда, кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалишларида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучи ва барқарорлиги ҳар хил бўлади. Бир хил одамларнинг ҳиссиёти тез, кучли қўзғалади ва барқарор бўлади. Баъзи кишиларда эса бундай қўзғалиш суст, заиф бўлиб, узоққа бормайди. Темпераментнинг бундай хусусиятлари кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалишлари билан бирга, организмнинг атрофдаги муҳит таъсирига жавобан кўрсатадиган ихтиёрсиз реакцияларида айниқса яққол кўринади.
Темперамент хусусиятлар ташқи томондан кишининг мимикаларида, пантомимикаларида, ҳар хил беихтиёр иш-ҳаракат ва имо-ишораларида кўриниб туради. Киши ҳиссиётининг бундай қўзғалувчанлик хусусиятлари диққатнинг кучи ва барқарорлигида, ирода сифатларида, ақлий жараёнлар, жумладан, нутқ тезлигида акс этади. Мана шундай ихтиёрсиз фаолликнинг қандай юз беришига қараб, бир хил одамларни «тез», «бетоқат», «серғайрат», «жўшқин» деймиз. Баъзиларини эса «сусткаш», «лапашанг» ва ҳоказолар деб юритамиз. Бу хилдаги индивидуал хусусиятлардан кишининг темпераменти (мижози) таркиб топади. - Темперамент хусусиятлар ташқи томондан кишининг мимикаларида, пантомимикаларида, ҳар хил беихтиёр иш-ҳаракат ва имо-ишораларида кўриниб туради. Киши ҳиссиётининг бундай қўзғалувчанлик хусусиятлари диққатнинг кучи ва барқарорлигида, ирода сифатларида, ақлий жараёнлар, жумладан, нутқ тезлигида акс этади. Мана шундай ихтиёрсиз фаолликнинг қандай юз беришига қараб, бир хил одамларни «тез», «бетоқат», «серғайрат», «жўшқин» деймиз. Баъзиларини эса «сусткаш», «лапашанг» ва ҳоказолар деб юритамиз. Бу хилдаги индивидуал хусусиятлардан кишининг темпераменти (мижози) таркиб топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |