Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet250/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ҒАЗЗОЛИЙ – мусулмон Шарқининг йирик файласуфи . Исломнинг машҳур илоҳиётчиси Абу Ҳомид Мухаммад Ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий (1059–1111) Эроннинг Тус шаҳрида, косиб оиласида таваллуд топган. Ғ. дастлабки таълим-тарбияни Тусда олгач, сўнгра, Журжонда ўз илмини давом эттиради. Ўз даврининг машҳур олими –– Абу На. қўлида, ислом асослари билан бирга, бир қатор дунёвий илмларни ҳам ўрганади. Кейинчалик, илмини ошириш мақсадида, Журжондан Тусга қайтгач, олдин Нишопурга, сўнгра, Бағдодга боради. У ерда Ғ. исломий илмлар билан биргаликда дунёвий илмларни, жумладан, мантиқ, фиқҳ, фалсафани чуқур ўрганади.
Ғ. кейинчалик, "Низомия" мадрасасида фиқҳ, мантиқ, ислом фалсафасидан сабоқ берди. Ҳаётининг сўнгги й.ларида мударрисликни ташлаб, зоҳидликка берилиб, ижод билан шуғулланди.
Ғ. фиқҳга оид "Важид", "Қосид", "Ал-Қистос ул-мустақим" ахлоққа оид "Кимёи саодат", "Аюҳал-валад" ("Эй фарзанд") асарларини ҳам ёзган. Ғ.нинг калом таьлимотига оид "Гавҳар ул-ақоид", "Ар рисолат ул-қудсия", "Иқмои ул аввом ан илм ул-калом" каби асарлари нафақат ўз ватанида, балки барча мусулмон мамлакатларига кенг ёй.ган эди. Бу асарлар мадрасаларда ўқитилиб келинган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ғ.нинг бутун мусулмон дунёсига танилишида "калом" йўлидан чекинган ҳамда исломни заифлаштириш йўлидан борган – муътазилийлар, ботинийларга қарши ёзган "Фадоиқ ал-Ботиния", "Таҳофут ул-фалосифа" каби асарлари унга катта шуҳрат келтирган. Ғаззолий ўзининг "Иҳиёи улум ад-дин" ("Диний илмларнинг тирилтириш") ва б. асарларида ислом таълимотининг яхлит системаини ишлаб чиққан ва уни фалсафий жиҳатдан асослашга уринади.
Ғ. билишни инкор этмаган бўлса-да, Оллоҳни ақл билан эмас, балки махсус руҳий жисмоний (психофизик) ҳаракатлар – сиғиниш, ибодатлар орқали англаш мумкин, деган эди. У ўзининг "Таҳофут ул-фалосифа" ("Фалсафанинг раддияси") асарида ўтмишдош файласуф алломалар–– Форобий ва Ибн Синони Платон ва Аристотель фалсафий таълимотлари таъсирида бўлганликлари, уларнинг қарашларини қабул қилганликлари учун қаттиқ танқид қилган эди. У ўзининг мазкур асарида Абу На. Форобий ва Ибн Синоларнинг исломий илмларини, хусусан, Қуръони Каримни инсон ақлий билимлари тарозиси билан ўлчашларни қоралаб, инсонларнинг ақлий билимларини Қуръон таълимоти асосида ўрганиш керак, деган, “Иҳиёи улум ад-дин” асарида билиш инсоннинг дилида юзага келади, у инсоннинг дилида мужассамланади, деган фикрга келади.
“Дил, – дейди имом Ғаззолий, – бу илоҳий неъмат, уни оддий жисмий юрак маъносида тушунмаслик лозим. Жон, деб давом этади яна, – Оллоҳ сингари оламдан ташқарида, олам эса – Оллоҳ томонидан яратилган”. У ислом ақидаларини мистик-неоплатоник ғоялар билан қориштирди. Ғаззолийнинг бу қарашларини ўрта а. даврининг йирик файласуфи Ибн Рушд “Раддияга қарши раддия” асарида қаттиқ танқид остига олди.
Ғ. ўз асарларида тасаввуф таълимотига ҳам катта қизиқиш билан қараган. У ўзининг, “Аюҳал-валад “, “Иҳиёи улум ад-дин” каби асарларида тасаввуф илми тўғрисида ўз қарашларини баён этган. У тасаввуфни калом таълимоти билан бирлаштириш йўлидан борди. Бу билан у амалда ислом илоҳиётчиси сифатида ғоявий кураш майдонига чиқди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish