ҲИССИЙ ҚАБУЛЛАШ – борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг образи бўлиб, улар сезги аъзоларига бевосита таъсир этганда содир бўлади.
Ҳ.қ.нинг сезгидан фарқи шундаки, у буюмдаги айрим хусусият ва сифатларнигина акс эттирмай, у борлиқдаги буюм ва ҳодисаларни умумлашган, яхлит ҳолда ифодалайди. Мас., олдимизга турган столни ҳис этганда, буюмнинг рангли доғларини, алоҳида шакл ва қиёфасинигина эмас, балки у қандай бўлса, унга тегишли ҳамма ташқи хусусиятларини бир бутун ҳолда кўрамиз. Ҳ.қ. яхлит образ сифатида шунга биноан пайдо бўладики, унда акс этувчи объектнинг ўзи ҳар хил томон ва хусусиятларнинг бирлигини ифодалайди. Ҳ.қ.га шундай хусусият – доимийлик (константлик) хосдир. Муайян буюмни биз ҳар хил шароитда ҳис қилишимиз мумкин. Шунга қарамасдан, биз буюмларининг шаклини, ўлчовини ва б. хусусиятларини нисбатан доимий, ўзгармасдек ҳис қиламиз. Шунга биноан, ҳар бир буюм ҳиссий қабулда ўз-ўзига айнандек ифодаланади. Инсоннинг ҳиссий қабули унинг бошқа сезувчанлик қобилияти каби, тарихий, ижтимоий-маданий ривожланиш маҳсулидир. У ижтимоий-амалий фаолият жараёнида шаклланган ва ривожланган.
Инсондаги ҳ. у ёки бу даражада онгли равишда ҳар доим, инсоний тушунча ва тасаввурлар системаини қамраб олади. Бирон-бир буюмнинг ҳ.. мазмуни, кўпинча, бу буюмнинг амалиётда қандай аҳамиятга эга эканлигига боғлиқ бўлади. Биз учун катта аҳамиятга эга бўлган буюм хусусияти ва белгилари ани ва равшан қабул қилинади, бошқалари эса, аксинча сезилмай олади. Билимимизнинг мазмуни ва чуқурлигига боғлиқ ҳолда бизни ўраб турган оламни биз бошқача қабул қиламиз. Ҳ.га эса, инсоннинг қабул этилувчига муносабати, унинг интилиши, хоҳиши, сезгиси, талаби, қизиқиши таъсир этади. Ташқи дунёни билиш жараёнида ҳ. катта аҳамият касб этади. Сезиш инъикоснинг бошқа шакллари билан бир қаторда (ҳис қилиш, тасаввур), бизнинг билишимизни сезувчи тўқимасини ташкил этади. Шу асосда, инсон ташқи дунёни унинг бутун рангбаранглиги ва турли-туманлигида кўради.
Ҳиссий қабул доимо англанган ҳолда, ўз навбатида, мавҳум мантиқий тафаккур учун тушунчаларнинг шаклланишида сезиш таянчи бўлиб хизмат қилади. Ҳ.қ. муаммоси Ўрта Осиё мутафаккирлари – Абу Райҳон Беруний, Форобий, Ибн Сино кабилар томонидан чуқур ва мукаммал ишлаб чиқилган.
ҲУКМ – нарса ва ҳодисаларга маълум бир хусусиятнинг хослиги ёки хос эмаслигини ифодалайдиган тафаккур шаклидир
Ҳ. нарса ва ҳодисаларнинг маълум бир томони ҳақидаги фикрни ифодалайди. У нисбатан тугалланган фикрдир. Ҳ. буюм ёки ҳодисалар ўртасидаги маълум муносабатларни баён этади. Шунинг учун у чин ёки хато бўлади. Ташқи дунёга мос келган, тўғри ифодаланган ҳукм чин бўлади, акс ҳолда у хато бўлади. Ҳукмни ифодалаш учун тил воситалари талаб қилинади ва у гап орқали ифодаланади. Ҳ..
Тузилиши бўйича ҳукмлар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Ҳ. атамалари (субъект ва предикат) биттадан бўлса, оддий ҳукм, бирдан ортиқ бўлса, мураккаб ҳукм дей.ади. Субъект (S) фикр қилинаётган нарса ва ҳодисани билдиради. Предикат (P) эса нарсага хос хусусиятни, муносабатни билдиради. У нарса ҳақидаги янги билимни билдиради. Ҳукмнинг учинчи зарурий унсур мантиқий боғламадир. У субъект ва предикатни бир-бири билан боғлайди, натижада ҳ. ҳосил бўлади.
Фалсафа: изоҳли луғат.
Муҳаррирлар: К.Норматов, Н.Бекмуродов
Мусаҳҳих: Г.Ғаффарова
Компьютерда терувчи: Г.Ғаффарова
Ушбу луғат Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёт бўлимида чоп этиш учун тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |