Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet254/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ XIX асрнинг учинчи чорагида асосан Германия ва Францияда шаклланган фалсафий йўналиш. Вакиллари – Ницше, Дильтей, Зиммел, Бергсон, Шпенглер, Клагес ва б.. Классик рационализмга муқобил оқим ва механик табиатшунослик инқирозига жавоб сифатида шаклланди. Немис романтизми анъаналарига суянган. Ҳ.ф. ҳаётга дастлабки реаллик, ягона органик жараён, кейинчалик у материя, руҳ, онг ва борлиққа ажралиб кетувчи системалар сифатида қаради. Ҳаёт тушунчасининг ўзи кўп мазмунли ва ноаниқ бўлган, кенг қамровли талқинларга йўл очди; биологик нуқтаи назардан (Ницше, Клагес), космологик жиҳатдан (Бергсон), маданий-тарихий тушунча сифатида (Дильтей, Зиммел, Шпенглер) талқин қилинади.
Ницшенинг «ирода фалсафаси»да дастлабки ҳаётий реаллик «ҳокимиятга интилиш иродаси» орқали намоён бўлади (бунда Ницше А.Шопенгауэр қарашларига таянади). Бергсон таълимотида ҳаёт коинотий «ҳаётий жўшқинлик»да кўринади, унинг моҳияти «онгда ва юқори онгда» намоён бўлади. Улар ички онгли руҳий жараён кечинмаларида очилиб боради. Дильтей ва Зиммелда ҳаёт – бу кечинмалар оқимидир, лекин бу кечинмалар тарихий-маданий жиҳатдан шартланади. Ҳамма талқинларда ҳаёт узлуксиз, ягона, ижодий, доимий шаклланиш, ривожланиш жараёни сифатида кўрилади. Бу жараён механик, ноорганик турларга, ҳар қандай аниқликка, қотиб қолганликка, «муқимликка» қарши қўй.ади. Ҳаёт жараёни жонсизлантирувчи бўлиб ташловчи тафаккурнинг таҳлилий фаолиятига бўйсинмайди. Ҳ.ф.нинг ноилмийлиги (антисциентизми) шундан келиб чиқадики, ақл ўз табиатига кўра ҳаётдан тубдан узилгандир; мушоҳадавий-механик билимга асосланган фанлар фақат нарса–буюмларнинг муносабатини аниқлаши мумкин, лекин нарсаларнинг ўзини била олмайди. Рационал билим Ҳ.ф. томонидан амалий эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади, деб эълон қилинди, утилитар мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан ҳаракат қилади. Илмий билимга нотафаккурий, интуитив, тимсолий-шаклли, ўзининг асосига кўра норационал ҳаётий реаллик қарама-қарши қўй.ади (мас., Бергсон, Ницше ва Шпенглердаги интуиция, Дильтейдаги тушуниш ва ҳ.к.).
Ҳ.ф. ижодкорлик жараёнидаги интуитив-онгсиз асосларга, миф-афсоналарга диққат эътиборини қаратади. Кўп ҳолларда фалсафанинг ўзи афсоналарга яқинлашади (Ницше, Шпенглер). Худди шундай, Ницшенинг асосий фалсафий тасаввурлари миф-афсона шаклига киради (унинг «аъло – одам» ва «абадий қайтиш» ҳақидаги таълимотлари). Ҳ.ф. намояндалари кўпинча баён қилишнинг метафорали, афоризмли услубларини қўллайдилар. Бу билан ҳаёт феноменини, жараёнини анъанавий фалсафий категориялар орқали тўлақонли ифодалаб бўлмаслигини қатъий талаб, принцип сифатида қўядилар.
Ҳ.ф. учун ижодкорлик муаммоси – марказий масалалардан бири ҳисобланади, чунки у ичидан зиддиятга эга, унда рационал ва интуитив билим бир–бирига зид қўй.ади. Индивидуал ижодкорликнинг, инсоннинг ўз–ўзини намоён қилишнинг ниҳоятда муҳим аҳамиятини таъкидлаган ҳолда, бир вақтнинг ўзида уни тўхтовсиз ношахсий оқимга, ҳаётга шўнғитади. Бу билан ижод жараёнини биологик мослашув натижасидир, деб тасвирлайди.
Ҳ.ф. асосий жиҳатлардан яна бири вақт масаласидир, уни ижодкорлик, шаклланиш ва ривожланишнинг моҳияти сифатида кўрилади. Вақт органик тушунча сифатида механик, «киномотографик» (Бергсон) илмий вақтга қарама-қарши қўй.ади, худди шундай макон ҳам (Бергсон, Шпенглер). Вақтга нисбатан бундай ўткир, чуқур нигоҳ тарих ва тарихий ижодкорликка ҳам ташланади.
Фалсафа ва фан антиномияси Ҳ.ф. «баён қилувчи» ва «тушунтирувчи» психологияда (Дильтей) тарихий ва табиий–илмий билиш услубларида намоён бўлади. Бунда – гуманитар билимлар, тарихий тадқиқотлар, «руҳ ҳақидаги фанлар» биринчи даражага кўтарилади. Неокантчиликка яқинлашган ҳолда, Дильтей ва Зиммел ўзгача методологик тамойилларни илгари сурадилар, неокантчиликдаги гносеологизм чегараларини янада кенгайтирдилар. «Табиат ҳақидаги фанлар» билан «Руҳ ҳақидаги фанлар»нинг антитезисини ривожлантириб, Дильтей таянчни психологиядан топади, лекин «тушунтирувчи», экспериментал–тажрибавий, рационал услублардан фойдаланувчи, сабабийлик тушунчаларини қўлловчи психологиядан эмас, балки «баён қилувчи» психологиядан. Унга кўра, бирга изтироб чекиш, ҳодисалар моҳиятига бевосита шўнғиш ёрдамида «руҳий боғлиқликка» эришиш мумкин. «Баён қилувчи» психология – фалсафий билимларнинг методологияси сифатида, «руҳ ҳақидаги фанлар»нинг назарий асоси сифатида намоён бўлади. Шунга кўра, тарихий фанларнинг услуби сифатида тушуниш таклиф қилинади, бунда тарихий ҳодисаларнинг тарихчи томонидан талқин ва таҳлил қилинишида бевосита тушуниш талаб қилинади. Шпенглер таълимотида, тарихий билим интуиция, ҳис қилиш усули сифатида ҳам намоён бўлиб, тарихий ҳодисалар ҳақида бевосита билимни беради, тарихий тадқиқотларга бундай ёндашув мутлоқлаштирилса, субъективизмга олиб келади.
Ҳ.ф. тарих қатор ёпиқ маданий системалар (Дильтей), ягона ва қайтарилмас «маданий организм» сифатида (Шпенглер) намоён бўлади. Тирик организмнинг биологик циклига биноан туғилишдан ўлимга қараб йўналади, унинг ривожи ўткинчи хусусиятга эга. Шундай Шпенглерга кўра, ҳар бир маданият ўзига хос руҳиятининг очилишига (прафеноменига) қараб, ривожланиш жараёнида цивилизацияга айланади, унда ҳаракат-сокинлик билан, ижодкорлик бемаҳсуллик билан аралашиб кетади ва уларнинг ўзаро органик алоқалари механик ҳаракатларга айланади ва ҳ.к. Тарихий жараён «тақдир»га бўйсинади, табиат бундан мустасно, чунки унда сабабийлик қонуни ҳукмрондир (Шпенглер, Зиммел). Шу йўл билан тарих табиатдан фарқли равишда, объектив қонуниятлар ҳукмронлигидан озод қилинади. Маданий организмларнинг тарихий ривожи. Ҳ. ф. кўра, циклик хусусиятга эга бўлади. Маданиятни тушуниш мутлоқ ўзига хос, бир–бирига ўтмайдиган организм сифатида релятивизмга айланади, бунда инсоният ривожининг ягона тарихий жараён сифатидаги талқини инкор қилинади.
Ҳ.ф. вакиллари томонидан ижтимоий организмнинг ўзига хос томонларини баён қилиш анъаналари кейинчалик (мас., Шпенглердаги «цивилизация» ҳақидаги тасаввур, Бергсондаги «ёпиқ жамият» ҳақидаги қарашлар) «оммавий жамият» ҳақидаги таълимотларга асос бўлди. Унга кўра, у «оммавий маданиятга» эга, у индивидни эркинликдан маҳрум қилади, ижодкорлик йўқолади, бегоналашади, ҳаёт тарзи рационал–бюрократ механизмга айланади.
Ҳ.ф. бу анъана «элитар» маданиятни демократия босимидан ҳимоя қилиш шаклида рўёбга чиқди, классик буржуазия демократиясининг инқирози шаклида амалга ошди. Ницше бу инқирознинг сабабини христианликнинг рационаллашиб кетишида деб билди. Унга кўра, «тўдавийлик» инстинктлари, «кучсизлик қадриятлари» ҳимоя қилинади. Ницше нигилизмининг моҳияти шунда очилади. У ҳамма қадриятларни қатъий равишда қайта баҳолаб чиқишга чақиради. Буни «табиий» ҳаёт нормалари орқали амалга оширишни таклиф қилади. «Аъло-одам» – ҳақиқий «ҳаётий» қадриятларни ўзида жам қилган инсон сифатида намоён бўлади. Шпенглердаги нигилизм – маданиятнинг гуллаб яшнаган давридан кейин ўз «сўнгига», «ўлимига» йўл олган ҳолат, маданий организмларнинг инқирози, «халқ»нинг ўзига хос фаолияти билан «омма»га айланишида намоён бўлади. Бергсон Ницшедан фарқли равишда «очиқ жамиятда» амалга ошадиган идеал евангелия қадриятларини илгари суради. Умуман олганда, Ҳ.ф.нинг ижтимоий тасаввурлари ва қоидалари жуда кенг қамровлидир, у ўзининг ичига буржуазия реаллигини танқидини ҳам олади, «келажак инсони»ни романтик утопиясини ҳам илгари суради. Ҳ. ф. вакиллари сиёсий қарашларининг хусусиятлари ҳам кенг қамровлидир, миллий консерватизмдан тортиб либерализм ғояларида ҳам намоён бўлади. Унинг баъзи бир тамойиллари фашизмда ҳам қўлланилган. Ҳ. ф. ХХ а.нинг биринчи ярмида кўп ижтимоий йўналишларга кучли таъсир кўрсатди, кенг тарқалди ва назарий манба сифатида хизмат қилди. Кейинчалик унинг тамойилларига суянган персонализм ва экзистенциализм юзага келди.


ҲАРАКАТ – моддий ва маънавий борлиқнинг мавжудлик шаклларидан бири, муҳим атрибути. Энг умумий тарзда ҳ. умуман ўзгаришдан, объектларнинг ўзаро таъсиридан иборат.
Ҳ. табиат ва жамиятда юз бераётган ҳамма жараёнларни ўз ичига олади. Қадимги замонларда сув, тупроқ, ҳаво, олов каби моддий унсурлар ҳар доим ўзаро муносабатда ва ўзгаришда бўлади, деб тушунилган. Аристотель ҳ.ни билмасдан туриб, табиатни ўрганиш мумкин эмаслигини уқтириб ўтган. Қадимги замон ва ўрта а.ларда ҳ. дей.ганда механик ҳ. тушунилган. Ибн Сино «Донишнома» асарида умумий ҳ. фазодаги механик ҳ.га қараганда, кенгроқ тушунилмоғи кераклигини айтган. Форобий ҳ. боғланишларни ифодалайди, деб тушунган. Беруний ҳ.нинг айланма ва тўғри чизиқ шакллари, ҳ. ва ҳ.сизлик орасидаги зиддиятни кенг тадқиқ қилган. Ҳ. табиатини ўрганишга П.Гольбах, Г.Лейбниц, Р.Декарт, И.Ньютон, Г.Гегель муайян ҳисса қўшганлар. Ҳ.нинг механик, физик, кимёвий, биологик ва ижтимоий шаклларда мавжуд эканлиги кўрсатилди. Ҳ. мезонлари ҳақида Лейбниц ва Декарт тарафдорлари орасидаги тортишув бўлиб ўтди. Ҳ. кинетик энергия ҳамда ҳаракат миқдоридан иборат мезонга эга эканлиги кўрсатилди. Бу эса ҳ. йўқдан бор бўлмайди ва бордан йўқ бўлмайди, балки бир шаклдан иккинчи шаклга ўтади.
Ҳ.нинг умумий хусусиятлари ва унинг махсус шакллари ҳақидаги тасаввурлар ХХ а. илмий ютуқлари заминида тез ривож топди. Хусусан ҳ. фазо ва вақтда рўй беришлиги маълум бўлди. Ҳ. мутлақдир, тинч ҳолат эса нисбий, ҳ.нинг ўткинчи ҳолатидир. Ҳ. ҳамма вақт зиддиятни ифодалайди. Ўзгарувчанлик ва устуворлик –– муҳим зиддиятлардан бўлиб, бир-бирисиз бўлмайди. Лекин, улар ривожланишни аниқлайдиган ўзгарувчанликлардир. Қуйидан юқорига бўладиган ҳ. ривожланиш, дей.ади, акси – регрессив ҳ.дир.
Фалсафа тарихида ҳ. турлича бир-бирига муқобил тарзда талқин қилинган. Мас., илк файласуфлар бўлмиш – милетликлар (Фалес, Анаксимен, Анаксимандр) ва пифагорчилар фикрига кўра, барча нарсалар доимий ҳаракатда ҳамда ўзгаришдадир. Элей мактаби вакиллари эса ушбу фикрни инкор қилганлар. Уларнинг фикрига кўра, борлиқ ўзгармас ва ҳаракатсиздир. Бундан фақатгина фикрланадиган нарсалар мавжуддир ва фикран мавжуд нарсалар бор, деган хулоса чиқариш мумкин. Ушбу ғоялар юнон файласуфи – элеялик Зеноннинг "Ахиллес ва тошбақа", "Ўқ-ёй" каби апорияларида ўз ифодасини топган. Бу мантиқий мураккабликнинг моҳияти ҳаракат тушунчасининг, бир-бирини истисно этадиган, икки жиҳатини – ўзгарувчанлик ва ўзгармасликни бир вақтда ўзига жо этишида намоён бўлади. Шу маънода, ҳаракат ўзгарувчанлик ва ўзгармасликнинг узвий бирлигидан иборатдир. Ҳаракатнинг онтологик мақомини қайд этган фалсафий таълимотларда, уни борлиқнинг атрибути, умумий, универсал хусусиятидир, деб қайд этадилар..
Энергетизм (В.Оствальд) ҳаракатни, руҳий ҳодиса (феномен), модда-субстрат системасини шакллантиришга хизмат қиладиган маънавий сабаб, деб билади.
Неотомизм фалсафасида, "масса дефекти" ҳамда зарраларнинг майдонга айланиши (ва аксинча) ҳолатидан келиб чиққан ҳолда материянинг энергияга айланиши асосланади.
Материализм ҳаракатни материянинг атрибути, мавжудлик шакли, деб билади (Толанд, Дидро, Гольбах, Энгельс, Борн, Альвен).
Лейбниц ва Гегель ҳаракат оддий механик ўрин алмашиш эмас, у қарама-қаршиликлар, чизиқсиз тафаккур туфайли юзага келадиган сифат ўзгариши, деб таъкидлайди.
Демак, XVIII а. Ғарб фалсафаси ва табиий-илмий билимларида ҳаракатни конкрет англашда муайян натижага эришилди. Лекин, бу даврда ҳаракат тушунчаси тор маънода, ўша даврда энг ривож топган фан соҳаси – механика қонунлари табиатидан келиб чиққан ҳолда талқин қилинар эди. Шунга кўра, ҳаракатни, асосан, моддий объектларнинг фазода бир жойдан бошқа жойга ўтиши маъносидаги тушунишга урғу берилган эди.
Ваҳоланки, фаннинг кейинги ривожи ҳаракат фақат механик шаклда эмас, балки унинг турли-туман шаклларда намоён бўлишини кўрсатди.
Ҳаракатнинг турлари ва шакллари деганда, миқдорий ўзгаришлар (предмет ва ҳодисаларнинг янги сифат ҳолатига олиб бормайдиган ҳаракати) ва сифат (айланиш, амал қилиш) тараққиёти назарда тутилади. Шунингдек, ҳаракатнинг механик, физик, химик, биологик,ижтимоий шакллари кўрсатиб ўтилган. Ҳ. даврда, турли хил ҳаракат шакллари мавжудлигини ва уларни даражаларга таснифлаш бор. Бу ҳолда қуйи ва юқори: биологик кимёвийга нисбатан юқори, ижтимоийга нисбатан қуйи бўлади. Ҳаракатнинг ҳар бир юқорироқ шакли қуйиси асосида пайдо бўлади ва уни ўз ичига олади. Ҳаракатни барча турлари манбаи – оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши ҳисобланади. Ҳаракатнинг юқори шакли ўзига хос, янги интегратив (умумлашма), қуйи шаклларга таъсир кўрсата оладиган хусусиятга эга бўлади. Борлиқнинг турли-туман кўринишлари, тамойилларига ҳаракатнинг муайян шакли мувофиқ келади.
Ҳаракат нисбий, чунки у фазонинг бирон-бир нуқтасига нисбатан олинганда, ҳаракат ҳисобланади; худди шунингдек, турғунлик ҳам нисбийдир. Ҳаракат узлуклилик билан узлуксизликнинг, мутлақ ва нисбий ҳолатнинг бирлигидан иборат. Умумий тарзда борлиқнинг мавжудлик шакли сифатида, олганда, ҳаракат абсолют (мутлақ), лекин, у нисбий шаклларда намоён бўлади. Умуман, ўзгариш, тараққиёт (прогресс ва регресс) ҳаракатнинг йўналишлари ҳисобланади. Прогресс – объектнинг системали тузилиши, муҳит билан алоқасининг мураккаблашуви, регресс – ҳаракат жараёнида, ҳаракатдаги объектда кузатиладиган, емирилишдир. Ҳаракат (ўзгариш) осойишталик (сокинлик)ни инкор этмайди. Осойишталик нарсаларнинг нисбий барқарорлиги, мувозанат шаклида намоён бўлади. Осойишталик бутун борлиққа эмас, балки ундаги алоҳида объектларга хос бўлади. Осойишталик предмет ва ҳодисалардаги вақтинча ҳолат. Биз осойишта ҳолатда, деб қарайдиган ҳар қандай жисм ҳақиқатда қандайдир муайян бир жиҳатдангина осойишта бўлиб, бошқа жиҳатдан ўзгариб туради. Замонавий фанда ҳ. вақт ва энергия феноменлари контекстида (махсус ва умумий нисбийлик назарияси) тушунтирилган, антик давр фалсафасида шаклланган ҳ. билан боғлиқ, фалсафий апорияларнинг онтологик мавзуси аниқланган (ҳ. континуал ва дискретликнинг бирлиги, оддий заррачаларнинг ҳаракати траекторияси ва ҳ.к.).


ҲАҚИҚАТ – объектив борликни субъект томонидан адекват тарзда акс эттириши.
Ҳ. категорияси билиш методларини ҳам акс эттиради. Ҳақиқатни билишнинг буюмларга мослиги сифатида тушуниш (корреспонденция тамойили) қадимги дунё мутафаккирларига, чунончи, Аристотелга бориб тақалади. Ҳақиқатни тушунишдаги ушбу анъана янги давр фалсафасида давом эттирилди.
Идеалистик системаларда ҳ. идеал объектларнинг абадий ўзгармас ва мутлақ хоссаси (Платон, Августин), ё априор шаклларга эга (Кант) тафаккурнинг ўз-ўзига мувофиқлиги (когеренция назарияси) тарзида тушунилган. Немис классик идеа.и Фихтедан бошлаб, ҳ. талқинига диалектик тус берди. Гегелнинг фикрича, ҳ. билим ривожланишининг диалектик жараёни, тушунчалар, ҳукмлар ва назариялар системасидир.
Субъектив идеалистик эмпиризм тарафдорларининг нуқтаи назари ҳақиқатни тафаккурнинг субъект сезгиларига мослиги (Юм, Рассель) ёки ғояларнинг шахснинг муваффақиятга эришишга интилишига мослиги ва ниҳоят, сезгиларнинг оддий ўзаро мувофиқлиги (Мах, Авенариус) тарзида тушунишдан иборат. Неопозитивистлар ҳақиқатни, фан қоидаларининг ҳиссий тажриба билан мослиги сифатида, қарайдилар. Конвенционализм (А. Пуанкаре) ҳ. таърифи ва унинг мазмуни нисбий хусусиятга эгалигидан келиб чиқади. Экзистенциализм вакиллари ҳақиқатни, субъектив–идеалистик равишда, шахс руҳий ҳолатининг шакли, деб талқин этадилар.
Ҳ. замон ғарб фалсафасида, ҳ., ички мувофиқликка эга бўлган, когерент система сифатида, таърифланмоқда. Лейбницнинг далил ва мантиқ ҳақиқатлари ҳақидаги ғоясига аниқлик киритилмоқда. Мантиқий мезон муаммоси, ҳақиқий дедуктив системаларни қуриш қонунлари, ҳ. корреспондецияси концепциясининг турли жиҳатлари ва у билан боғлиқ, ҳақиқатнинг семантик таърифи ва б. таҳлил этилмоқда. Замонавий ғарб фалсафасидаги ҳақиқатга оид, турли концепцияларга хос, умумий жиҳат билим (айниқса, ижтимоий – тарихий) мазмунининг объективлиги инкор этилади.
Ҳ. – доимий равишда, ёлғон–яшиқ ва янглишувларни енгиш билан боғлиқ, ички зиддиятли жараёндир. Фан – тайёр ва тўлиқ ҳақиқатлар мажмуи эмас, балки уларга эришиш, чекланган, тахминий билимдан, борган сайин умумийрок, чуқурроқ ва аниқроқ билимга томон ҳаракатланиш бўлиб, бу жараён чексиз давом этади. Ҳ. нисбийдир, чунки тафаккур объектни тўла ифодаламайди, балки уни доимий ўзгариб ва ривожланиб турувчи, муайян доирада, шароитларда, муносабатларда акс эттиради.
Ҳар бир нисбий ҳақиқатда, унинг объектив эканлиги сабабли, мутлақ билим "зарраси" мавжуд. Мутлақ ҳақиқат нарса ва ҳодисани, предметни тўла акс эттирувчи ва билишнинг кейинги ривожланишида инкор этилмайдиган билимдир. Инсоният нисбий ҳақиқатлар йиғиндисидан ташкил топадиган мутлақ ҳ.ни эгаллаш йўлидан бормоқда.
Билишга диалектик ёндашувнинг асосий тамойилларидан бири ҳақиқатнинг муайянлиги бўлиб, у энг аввало, билиш объекти мавжуд бўлган барча шароитларни аниқ ҳисобга олишни, унинг ривожланишидаги асосий, муҳим хоссалар, алоқалар ва тамойилларни бир–биридан ажратишни тақозо этади. Ҳақиқатнинг муайянлиги тамойили далилларга умумий формулалар ва мавҳум схемалар билан эмас, балки реал шароитлар ва муайян вазиятларни инобатга олган ҳолда, ёндашишни талаб қилади.
Онгимиздаги, амалиётда бевосита ёки билвосита тасдиқланган ёки рўёбга чиқиши мумкин бўлган фикргина ҳақиқий, объективдир. Инсон ўзининг нарсалар тўғрисидаги тушунчасини амалда тасдиқланган бошқа тушунчалар билан қиёсларкан, бу билан у ўз тушунчасини нарсанинг ўзи билан билвосита, яъни мантиқан қиёслайди. Шундай қилиб, ҳ.нинг мантиқий мезони унинг амалий мезонидан келиб чиқади. Тушунчанинг ҳаётга мослиги фақат инсон ўзи шакллантирган тушунчага мос нарсани амалда топа билган, ишлаб чиқара олган ёки яратган шароитдагина тўла исботланади.
Ҳ.га эришишнинг назарий ва ижтимоий шароитлари билан боғлиқ муаммолари билиш назарияси ва билиш социологияси соҳасида ўрганилади.
Ҳозирги замон фалсафасида прагматизм, экзистенциализм, семантик фалсафа каби қатор оқимларда ҳақиқат масаласида турли фикрлар билдирилмоқда. Прагматизм вакиллари ҳақиқат тўғрисида гапирганда, унинг жамият томонидан эътироф этилган социал ва муносабат (коммуникатив) томонларига, ҳақиқатга эришишдаги иккиланиш, ишонч, эътиқод каби босқичлар аҳамиятига эътибор берадилар ҳамда уларнинг ижтимоий аҳамияти тўғрисида сўз юритадилар.
Экзистенциализм эса ҳақиқатни инсон борлиғи моҳияти билан ўлчайди, билишнинг объекти ва субъекти, билиш мезони масалаларига ҳам тўхталади. Улар билишда субъектнинг ўрни ҳақидаги масала биринчи ўринга қўйилиши лозимлигини, ҳақиқатнинг фақат воқеликни адекват (тўғри) инъикос этиш, унинг объектга мос келиш билангина изоҳланишини бир томонлама эканлигини айтадилар.
Демак, ҳақиқат борлиқнинг акс этишигина бўлиб қолмай, балки субъектнинг билиши, амалиёти, маданиятининг ўзаро қўшилиши натижасидир. Воқеликни тўғри акс эттиришда инсон меъёрини билиш катта аҳамиятга эга, инсон меъёри эса унинг ижодий эркинлиги билан белгиланади. Хайдеггер айтганидек, билиш ҳақиқатни излашга, унинг турли томонини топишга қаратилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish