Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet251/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ҒОЛИБ МИРЗО – форсий ва урду тилларда ижод қилган, Ҳиндистоннинг кўзга кўринган адиби ва мутафаккири Мирзо Асадуллохон Ғолибдир. Унинг асл насли-насаби Ўрта Осиёдан бўлиб, унинг катта буваси Қўқонлик Турсунбекхон, отаси Абдуллахон Самарқандлик бўлиб, кейинчалик, отаси Самарқандни тарк этиб, Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврда ҳарбий қўмондон бўлиб хизмат қилган. Бу ҳақда М.Ғ. ўз байтларидан бирида шундай ёзади:
"Асл насабимни сўрасангиз сиз агар,
Самарқанд фуқоросиман.
Касб-коримиз деҳқончиликдир".
М.Ғ. 1796 йили Ҳиндистоннинг Агра шаҳрида таваллуд топади. Кейинчалик, ўспиринлик чоғида ота-онаси билан Деҳли шаҳрига кўчиб келишди. М.Ғ. болалик чоғлариданоқ, Шарқ санъати, жумладан шеъриятни катта ҳавас билан ўргана бошлади. Айниқса, унда шеъриятга ҳаваси эрта уйғонган. Гарчанд Ғолиб зодагонлар оиласидан чиққан бўлса ҳам, онги, вужуди уни янги, ҳур ҳаётга чорларди. Унинг шеърлари ғам андуҳга тўлган эди. Афсуски, Ғолиб янги ҳур жамиятни кўришга муяссар бўла олмай, 1869 й.и вафот этди. Ҳаётбахш инсонпарварлик, янгиликларни ҳормай–толмай тарғиб этиш, инсоний ҳақ-ҳуқуққа ишонч М.Ғ. ижодининг ўзагини ташкил этади. Ўзидан кейин қуйидаги асарларни қолдирган: форсий тилида назм ва на. куллиётини, урду тилида "Девонэ Ғолиб", "Қитъалар" тўпламини, "Панчэ оҳанг", "Достону Бу", "Миҳре Нимрўз", "Урду муалла", «Мактублар». Ғолибнинг фалсафий-ахлоқий қарашлари мазмунан ислом руҳида бўлган. Лекин, жамиятда дин ҳукмронлик қилишдан қатъий назар, у диний догматизмдан, фанатизмдан халос бўлиш йўлини ахтарди. Унинг бу фикрини талайгина замондошлари ва тарихчи олимлари ҳур фикр, деб аташди. Ғолиб дунёқарашининг марказида идеалистик монизм ётади. Унинг идеалистик монизми икки асосий тамойилдан иборат: 1) Тауҳид–бирлик; 2) Ваҳдат ал-вужуд-борлиқнинг бирлиги, яъни Оллоҳнинг танҳолиги. Бу тамойиллар Ғолибни динга, фалсафага, табиатга ва инсонга бўлган муносабатини билдиради. Бу тамойилга биноан Ғолиб, барча динларнинг моҳияти бир, деган хулосага келади.
Табиат Ғолиб ижодида реал ҳаққонийлик касб этади. Унинг реаллиги шундаки, табиат ва худо бир демакдир. Моддий дунёнинг барча кўриниши, бу – ҳақиқий илоҳий моҳият кўринишидир. Борлиқнинг бирлиги, бу Оллоҳнинг бирлигидир. Бу айнан сўфийлар назариясидир. Лекин, Ғолиб тасаввуф таълимотини тўла қабул этмай, аксинча, ундан чекинади. Дунёнинг эманцияси худодан, деб билди. Ғолиб фикрича, борлиқ реаллигининг мезони унинг руҳий моҳиятни билишидадир. Баъзан, у инсоннинг худо билан мистик мулоқотда бўлишини рад этиб, бир неча бор ақлга катта эътибор беради. Ғолибнинг дунёқараши ўзига хос тартибга эга. Ғолиб борлиқни, дунёнинг моҳиятини таърифлар экан, у уларни сира ҳувиллаб қолган ҳолда кўрган эмас. Олам доимо ўзгаришда қарама-қарши ҳодисаларнинг бирлиги ва курашидан иборат, дейди. Ғолиб, бу – бирлик ва қарама-қаршиликни ҳар ерда, яъни табиатда, жамиятда, инсоннинг шахсий дунёсида кўрди. Яратилиш ва емирилиш шакллари, яхшилик ва ёвузлик, қарама-қаршиликлар бирлиги Ғолибнинг бутун ижодида бирма-бир ўтган. Биздан ташқарида дунё бору айни вақтда дунё йўқ. Чунки, у мутлақ холининг аксидир – мутлақ холининг акси майда заррачалардан, яъни атомлардан, иборат, дейди Ғолиб. Гарчанд, унинг фикрича, зарралар онгда бўлса ҳам, уларнинг ҳаракат қилиши, бўйсуниши, йўналиши мутлақ руҳга боғлиқ, дейди. Ғолибнинг дунёқараши, гарчи у изчил бўлмаса-да, нафақат унинг ўзи яшаган, балки кейинги даврда ҳам катта аҳамият касб этганлиги кўриниб турибди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish