ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
З.М. БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАЛСАФА:
ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ
Тошкент – 2008
87
Ф 22 ББК 87 я2
Ушбу изоҳли луғат фалсафа йўналишидаги фанларда ижтимоий-сиёсий ва илмий-оммавий адабиётларда ишлатиладиган ҳамда маънавий ҳаётда кенг истеъмол даражасига кириб бораётган айрим илмий, фалсафий, ҳуқуқий, тарихий атама, тушунча, оқим, йўналиш, назария, таълимотларни ўз ичига олган ҳолда қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр.
Мазкур луғат фалсафа, маданиятшунослик, социология, сиёсатшунослик фанлари билан шуғулланувчиларга ва фалсафа муаммолари билан қизиққан ўқувчилар, ўқитувчилар, магист, аспирант, докторантлар ва кенг жамоачилик учун мўлжалланган.
Абдуллаева М.Н., Гаффарова Г., Носиров Н., Шарипов А., Хаитов Ш. ва бошқ. Фалсафа: изоҳли луғат. - Т.: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. 438-бет.
Бош муҳаррирлар: ю.ф.д. Р.Ж. Рўзиев, ф.ф.д., проф. М.Н.Абдуллаева.
Луғатни нашрга тайёрлаганлар: проф. М.Абдуллаева, ф.ф.д. А.Жалолов, проф. Р.Носиров, ф.ф.н. Ш.Хаитов, проф. Т.Мадумаров, проф. С.Отамуродов, ф.ф.д. А.Очилдиев, ф.ф.н. А.Шарипов, Т.Ортиқов.
© Фалсафа: изоҳли луғат, 2009
© Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009.
Академик И.Мўминовнинг 100 йиллик таваллудига ҳамда
Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг 50 йиллигига бағишланади.
МУҚАДДИМА
Кейинги вақтда жаҳон миқёсида, айниқса, она Ватанимиз Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида беқиёс жараёнлар юзага келди. Эл-юрт ўз тақдирини ҳал қилишни ўз қўлига олди.
Миллий истиқлол шарофати туфайли, якка мафкура ҳукмронлигидан халос бўлинди, азалий бой тарихий меросимизга бўлган муносабат ўзгарди. Маънавий қадриятларимиз сарчашмасига, мозийга мурожаат этиш одат тусига кириб бормоқда. Миллий истиқлол мафкурасини яратиш, уни кишилар онги, шуурига етказиб бориш ижтимоий ҳаётнинг навбатдаги долзарб масаласига айланди. Умуман, маънавият, маърифатга қизиқиш кучайди. Бу тушунарли ҳолдир, чунки маънавият ва руҳий жиҳатдан тетик, бардам ва соғлом кишиларгина ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётнинг ҳақиқий соҳиблари бўла оладилар.
Қўлингиздаги фалсафий-изоҳли луғат иккинчи бор нашр этилмоқда. Иккинчи нашрда фалсафий атамалар қайтадан кўриб чиқилди ва фалсафага оид замонавий янги табиий-илмий, ижтимоий атамалар киритилди.
Луғатни биринчи нашрида мавжуд бўлган баъзи камчиликлар бартараф этилди. Муаллифлар талабчан ўқувчилардан луғатни янада жозибали ва сермазмун бўлишига қаратилган қимматли фикр-мулоҳазалари, таклифларини инобатга олиб луғатни иккинчи нашрига ўзгартиришлар киритдилар.
Бошқа луғатлардаги баъзи бир атамалар жузъий ўзгаришлар билан мазкур луғат таркибига киритилган. Лекин ушбу луғат фалсафий атамаларнинг барчасини қамраб олган эмас.
Луғат “Модернизация парадигмаси ва миллий ғоянинг илмий-фалсафий, амалий-таълимий асосларини эпистемологик тадқиқоти” ва “Глобаллашув шароитида жамиятни демократлаштириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишнинг фалсафий, социологик, ҳуқуқий муаммолари” грантлари доирасида тайёрланган.
Шунингдек, луғатни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Фан ва таълим интеграцияси тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фалсафа ва ҳуқуқ институти ва Андижон давлат университети билан тузилган ҳамкорлик шартномаси доирасида “Миллий истиқлол ғояси, маънавият ва ҳуқуқ асослари” кафедраси ҳамда мазкур кафедранинг Фалсафа ва институтдаги Филиали профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этдилар. Шу сабабли таҳририят Андижон давлат университети ректори, биология фанлари доктори, профессор Толиб Мадумаровга миннатдорчилик билдиради.
Жамоатчилик ҳукмига ҳавола қилинаётган ушбу луғатда баъзи камчиликлар, мунозара ва мулоҳаза талаб ўринлар бўлиши табиий. Биз ҳурматли китобхонларнинг фикр ва мулоҳазаларини камоли эҳтиром билан кутамиз ва самимият билан қабул қилиб, келгуси нашрда ҳисобга олган ҳолда фойдаланамиз.
Манзил: Тошкент шаҳри, Иброҳим Мўминов кўчаси 9. Тел.: 262-85-22.
Do'stlaringiz bilan baham: |