Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АБУ АЛИ ҲУСАЙН ИБН АБДУЛЛОҲ ИБН СИНО



Download 2,81 Mb.
bet5/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АБУ АЛИ ҲУСАЙН ИБН АБДУЛЛОҲ ИБН СИНО (лотин. Авиценна, 980–1037) – Марказий Осиёлик қомусий олим ва машҳур мутафаккир. А.А.дан 280 дан зиёд асарлар бизга мерос бўлиб қолган. Улардан 50 таси тиббиётга, 40 дан зиёдроғи, табиий ва ижтимоий соҳаларга, 3 та рисола мусиқага, 185 таси фалсафа, мантиқ, психология, ахлоқ-одоб ва ижтимоий-сиёсий масалаларга тааллуқлидир. Олимнинг асарлари орасида "Шифо китоби", "Инсоф китоби", "Нажот китоби", "Тиб қонуни", "Билимлар китоби" ва б. ғоят эътиборга лойиқдир.
А.А. таъбирича, фалсафа назарий ва амалий фалсафадан иборат. У борлиқ, билиш, ахлоқ-одоб, ижтимоий-сиёсий муаммоларга, мантиқ масалаларига катта қизиқиш билан қараган. Борлиқ вужуди вожиб (Тангри) ва вужуди мумкин (яратилган) борлиқдан иборатдир. Вужуди вожиб вужуди мумкиннинг сабаби, биринчи моҳиятидир. Вужуди вожибга абадий фаоллик хос. Улар ўртасидаги фарқ вақт билан эмас, балки нафислик даражаси билан ифодаланади. Жисмларга хос ҳаракат уларнинг умумий ўзгариши сифатида талқин этилади. Ҳаракат акцидентал (жисмнинг бошқа жисм таркибида ҳаракат қилиши), мажбурий (жисмнинг ҳаракат сабаби унинг моҳиятидан ташқарида) ва табиий (жисмнинг имманент ҳаракати) ҳаракат шаклларидан иборатдир. Вужуди вожиб абадий бўлганлиги сабабли, унинг оқибати бўлмиш вужуди мумкиннинг мавжудлик усуллари – ҳаракат, вақт, макон ҳам абадий бўлади.
А.А. ўзининг табиий-илмий қарашларида, жисмларнинг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига таъсири тушунчалари орқали Ой, Қуёшнинг одамларга, ҳайвонот ва ўсимликлар оламига таъсири, ёмғир, қор, дўл, сабзавотлар пишишининг тезлашуви, кишилар танасининг рутубатларини ёритиб беришга ҳаракат қилади. У "Шифо китоби" ва "Табиат дурдонаси" асарларида солиштирма оғирлик, момақалдироқ, нур, сароб, электр ҳодисаси, тоғ жинсларининг вужудга келиши ва уларнинг емирилиши борасида баҳс юритади.
Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсон зотига хос. А.А.нинг таъкидлашича, инсоннинг ҳайвонлардан фарқи шундаки, Оллоҳ унга ақл инъом этган. У туфайли инсон эзгуликни ёвузликдан, интеллектуал етукликни ёлғон-яшиқ, адашишдан, дўстни душмандан ажрата олади. Ақл нури инсонни тасодифий кучлар таъсиридан озод шахсга айлантиради. Ақл "донишмандлик тарозиси"дир. Билиш жараёнида сезги аъзолари ва уларга таянган мушоҳада ақлнинг энг яқин кўмакчилари вазифасини бажаради. Логика фани воситасида инсон билмаган нарсасини олдин билиб олган нарсаси орқали билиб боради, тўғри тафаккур юритиш кўникмаларини ҳосил қилади. Жонли мушоҳадасиз воқеликни ўзлаштириб бўлмайди, лекин сезгилар далолатига асосланган эмпирик тушунчалар, тасаввурлар, кўп ҳолларда, ҳодисалар моҳиятини очиб беришга ёрдам беради.
А.А.нинг амалий фалсафасида ахлоқ-одоб, иқтисод, сиёсатдан баҳс юритилиб, инсон, оила, жамият манфаатлари, уларнинг ўзаро муносабатлари ўрганилди. Жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлишлари лозим. Бажариладиган вазифаларга қараб, улар мансабдор шахсларга, ишлаб чиқарувчилар, савдо-сотиқ билан машғул кишилар ва ҳарбийларга бўлинадилар. Жамиятнинг барқарорлиги одамлар учун бир хил мазмунга эга бўлган қонун ва унинг адолатлилига асосланади, лекин, бу жамият аъзоларини, зўрма–зўраки, тенг ҳолатда сақлашдан иборат эмас. Барча кишиларнинг шоҳ ва султонларга айланиши ёки ҳамманинг қашшоқ бўлиши нореалдир. Бундай вазият табиий ва ижтимоий қонун-қоидаларга зиддир. Уни ҳеч қандай куч-қудрат, истак-ҳоҳиш ўзгартира олмайди. Лекин, шу масалада ҳам АА. инсонпарварлик позициясида туриб, "хизматкорларни ўзингга яқин тут, уларни силтаб ташлама, уларнинг эҳтиёжлари тўғрисида ғамхўрлик қил, уларга нисбатан қаҳр-ғазабли бўлма, улар билан, гўё дўстинг каби муносабатда бўл, уларни бахтсизлик онларида ёлғиз қолдирма, чунки улар ҳам инсонлардир", – деб ёзади.
А.А.нинг табиий-илмий, фал-ий., ижтимоий-сиёсий, ахлоқий қарашлари ўз даврининг кўзгусидир. Улар Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафий тафаккури ривожида муҳим ўрин эгаллади.
Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги шуҳрати фалсафа жабҳасида эришган мартабасидан кам эмас, албатта. Ўрта асрлар ва ундан кейинги даврда алломанинг исми қадимги тиббиётнинг йирик намоёндалари Гален ва Гиппократ билан ёнма-ён қўй.иши бежиз эмас. У ўзининг кўп жилдли «Тиб қонунлари» орқали бугун жаҳонга машҳур бўлди. Бу асарда маҳаллий халқ ҳамда юнон, ҳинд, эрон ва араб тиббиёти эришган улкан ютуқлар умумлаштирилган, ажойиб ғоялар илгари сурилган.
Ушбу асар XII асрда лотинга таржима қилингандан сўнг бутун Европа у билан танишишга муяссар бўлди. Беш аср давомида «Тиб қонунлари» ўрта асрлар Европаси ва Шарқ тиббиётининг синалган пойдевори, деб саналиб келинди. «Тиб қонунлари» ва тиббиётга оид унинг бошқа асарларида қомусий илмлар соҳибининг табиий-илмий қарашлари ўзининг ёрқин ифодасини топган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish