Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АБДУРАҲМОН ИБН ЗАЙД ИБН ХАЛДУН



Download 2,81 Mb.
bet6/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АБДУРАҲМОН ИБН ЗАЙД ИБН ХАЛДУН (1332-1406) – йирик араб мутафаккири, жаҳон фалсафасида кенг тан олинган жамиятшунос, ўз даврининг нуфузли жамоат ва давлат арбоби.
А.И. 732 хижрий йилнинг рамазон ойида (1332 йил 27 май) Тунисда туғилди. А.И. хонадони Андалузиядаги ҳукмрон доираларга мансуб эди. А.И. кенг билимли олим, моҳир давлат ва жамоат арбоби бўлиб етишди ва бир неча араб мамлакатларида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатди.
1400 йили у Дамашққа борди. Бу вақтда Амир Темур Ҳалабни фатҳ қилиб, Дамашқни қамалга олди. Натижада, А.И.нинг бир ўзи Амир Темур қароргоҳига келиб, у билан узоқ суҳбатлашди, Дамашқни таламаслик шарти билан, таслим бўлишликка келишади. Бу унинг охирги сиёсий фаолияти эди. У 1406 йили Мисрда вафот этди.
Унинг энциклопедик характерга эга бўлган асарлари ўша даврдаги кўпчилик фанларни қамраб олган. Лисониддин Хатибнинг маълумотларига кўра, А.И.нинг мантиққа, математикага доир асарлари, Ибн Рушд асарларига ёзган шарҳлари, Фахриддин Розий асарлари таҳлилига бағишланган ҳошиялари ва Ражзийнинг фикҳ методига доир шарҳлари мавжуд бўлган. Аммо, бу асарлар бизгача етиб келмаган. Фақат унинг “Муқаддима-йэ Ибн Халдун” номли йирик асари етиб келган, унда унинг тарихий-социологик назарияси баён этилган.
А.И.нинг шоҳ асари “Муқаддима-йэ Ибн Халдун” чуқур фалсафий мазмунга эга бўлиб, аввало жамиятшунослик назариясига, жамият ривожланиши концепциясини яратишга бағишланган. А.И. ижтимоий-фалсафий қарашлари Абу Наср Форобий, Ибн Рушд илмий анъаналарини давом эттирган бўлиб, шу билан бирга ўзининг шу соҳага оид муҳим янги ғояларни мужассамлайди. Аввало у кишилик жамияти, жаҳон цивилизациясини бир бутун яхлит жараён сифатида англаб олишга, уларни айланма ҳаракатга эгалигини тасдиқлашга уринади.
Кишилик жамияти пайдо бўлиши одамларнинг ижтимоий моҳияти, бир бирига муҳтожлиги, уларнинг ақлга эгалиги билан белгиланади. Унинг фикрича, жамиятнинг тарихий ривожланиши, унинг тараққиёти маълум қонунларга боғлиқ бўлиб, уни тушуниш, талқин қилишни ҳам шу асосда амалга ошириш керак. Хусусан, А.И. Форобий, Беруний ва бошқалар олдин ўтган мутафаккирларнинг ғояларини давом эттириб, жамият ҳаётида жўғрофий муҳит, иқлим, табиий шароитлар катта роль ўйнайди, деган хулосага келади. Жамиятнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, унинг маданий савияси ва самарадорлиги инсон меҳнати, унинг тақсимланиш даражаси, ишлаб чиқариш, илм-фанлар ривожи билан ҳам белгиланади.
Кишилик жамиятлари умумий хусусиятларга эга бўлиши билан бирга ҳар бири ўзига хос ҳислатлар билан ажралиб туради. Тарих фалсафаси, тарихнинг асл вазифаси ана шу умумий ва хусусий хислатларни биргаликда ва яхлит ҳолда, бир бири билан узвий боғланган ҳолда ёритишдир. Шундагина ҳар бир маълум цивилизациянинг, уни ташкил қиладиган мамлакатларнинг моҳияти аниқ ва холисона ёритилиши мумкин.
“Шуларнинг ҳаммаси – деб ёзади А.И. – тарихнавис учун чиқарадиган хулосалари ва тарихий ҳодисаларни талқин қилишига асос бўлиб хизмат қилади”. А.И. назарида, тарих фалсафанинг муҳим қисмини ташкил этиб, аслида эса тарих фалсафаси сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга тарих фалсафанинг асосларидан биридир. А.И. қарашлари бўйича, давлат ва хусусий мулк жамият ривожланишининг зарурий шартларини ташкил этади. Шу нуқтаи назардан у кўчманчи, қишлоқ хўжалик ва шаҳар аҳолиси ҳаёт тарзи, тарихий ўзларига хос белгиларини таҳлил қилади. Унинг маданий жамият олдига қўйиладиган бирдан бир талаби зарур бўлмаганда зўравонлик, куч ишлатмасликдир, чунки бу нафақат жамият инқирозига, балки одамларнинг маънавий қашшоқлашишига олиб келади.
Тадқиқотчилар кўрсатишича, А.И. ўз дунёқарашида фалсафа ва илоҳиётни, хусусан каломни бир-бирига қарама қарши қўймасдан, балки уларни мувозанатлаштириш ва келиштириш зарурлигидан келиб чиқади, уларнинг ҳар бирига умумий ва ўзига хос мақсад ва вазифаларни белгилашга интилади.
А.И.нинг ижтимоий-фалсафий қарашлари ўзларининг ёрқин ифодасини “Муқаддима” асарида топган бўлиб, жаҳон жамиятшунослик фанига муҳим хисса бўлиб кирди. Унинг сақланган асарлари бир неча жаҳон тилларига таржима этилган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish