Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АБУ БАКР МУҲАММАД ЗАКАРИЁ АР–РОЗИЙ



Download 2,81 Mb.
bet3/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АБУ БАКР МУҲАММАД ЗАКАРИЁ АР–РОЗИЙ (865–925) Рай шаҳрида (Теҳрон) 865 йилнинг 28 августида туғилади. Ёшлик чоғида адабиётга жуда қизиқиб, шеърлар ёзади ва мусиқа билан шуғулланади. Кейинчалик, у фалсафа, риёзиёт, астрономия ва алхимия фанлари билан жиддий шуғулланади. Ар–Розий жуда ёшлик чоғиданоқ табобат соҳасида чуқур билимларни эгаллаганлиги учун ҳам "ўз даврининг Жолинуси" (Галени) сифатида тан олинган.
У бир неча муддат Рай ва Бағдод шаҳарларидаги касалхоналарнинг мудири бўлиб ишлади. Унинг "Табобат соҳасида ҳамма нарсани ўз ичига олувчи китоб" деб аталган машҳур асари ўша давр тиббий билимларининг ўзига хос доиратул–маорифи”, яъни қомуси эди.
А.Р. бир неча йил Марказий Осиё шаҳарларида яшаб, бу ердаги илм вакиллари билан яқин алоқада бўлади. А.Р.нинг илмий фаолияти Абу Райҳон Берунийнинг қарашлари ва фаолиятига маълум даражада таъсир ўтказади. Марказий Осиёда Берунийдан кейин яшаган йирик мутафаккирлар ижодида ҳам А.Р.нинг таъсири сезилиб туради. А.Р. ҳаётининг сўнгги йилларини Рай шаҳрида ўтказади ва 925 йилнинг 26 октябрида вафот этади. А.Р. табиий илмий ва фалсафий билимлар билан бирга, илоҳиёт масалалари билан ҳам жиддий шуғулланди, кишиларнинг руҳий камолотида диний ақидаларнинг ўрнини холис баҳолаб берди. Унинг модда, табиат ва жисмларнинг таркибий тузилишидаги атомлар (бўлинмас зарралар) мавқеи ҳақидаги фикрлари дунёвий фанлар ривожида муҳим аҳамият касб этган.
А.Р. билишда ақлнинг аҳамиятини юксакликка кўтарди ва унга ҳам, табиатшунослик соҳаларига қаралгандек, жиддий муносабатда бўлишга чақирди. Афсуски, А.Р.нинг "Китоб тибб ар–руҳоний" («Руҳий шифо топиш китоби"), "Китоб–сийрат ал–фал-ий.а" ("Фалсафий ҳаёт тарзи ҳақидаги китоб") каби рисолалари ва "Мақола фи аморат иқбол ва ад–давлати" (Бахт–саодат ва бойликка эришиш йўллари ҳақидаги мақола) мақоласи етиб келган ҳамда улар унинг фалсафий қарашларини ўрганиш учун манба вазифасини ўтайди.


АБУ РАЙҲОН МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ (973–1048) – машҳур қомусий олим ва йирик мутафаккир. Хоразмнинг Қиёт шаҳрида туғилган. А.Б. илм–фаннинг барча соҳаларида самарали ижод этиб, 162 та китоб ва рисолалар ёзган, шулардан 28 таси бизгача етиб келган. Ҳозирги вақтда А.Б.нинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар", "Ҳиндистон", "Геодезия", "Маъданшунослик", "Масъуд қонуни", "Фармакогнозия", "Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар", унинг Ибн Сино билан савол–жавоблари турли тилларга таржима қилинган ҳамда нашр этилган.
А.Б.нинг табиий–илмий қарашлари муҳим аҳамиятга эга. У тажриба ва кузатувлар орқали Ой ва Қуёшнинг тутилиши, уларнинг Ердаги ҳаётга таъсири, гидрогеология, иқлим, календар (тақвим), сақланиш каби мураккаб муаммоларни янги метод ва ёндашувлар кўмагида ҳал этишга эътиборини қаратди. Одамлар яшайдиган аҳоли манзиллари, маъдан ва металларнинг солиштирма оғирлигини белгилаш, табиий ва сунъий танланиш ғоялари, оламларнинг хилма–хиллиги ҳақидаги башоратлар, тажриба–синов ва кузатувга изчил муносабатда бўлиш аллома илмий фаолиятининг сержило қирраларидир.
Олимнинг борлиқ тўғрисидаги ғоялари унинг табиий–илмий қарашлари билан узвий боғланган. Унинг эътиборини борлиқ, материя, фазо ва вақт, қонуният, зарурият ва тасодифият, сабаб ва оқибат, ҳаракат ва ривожланиш, зиддият каби муаммолар ўзига жалб этади. А.Б. "оддий жавҳарлар пайдо бўлиш ва йўқ бўлишни билмайди", деган фикрни илгари сурган, Аристотель, Форобий ва Ибн Синонинг «турткисига» хайрихоҳлик билдирмаса–да, пировард – натижада оламнинг Аллоҳ томонидан яратилганлигини эътироф этади. А.Б. фазо ва вақт конкрет мазмун касб этишини ва уларнинг муайян ашёлар билан чегараланганлигини тан олади. Абадийлик, унинг фикрича, биринчи сабаб билан боғлиқдир, чунки у яратувчининг умридир.
Лекин А.Б.нинг тараққиёт, қонуният, зарурият ва тасодифият ҳақидаги мулоҳазалари беҳад қизиқарлидир. Масалан, дарахт баргларининг сони ҳам заруриятдан ҳоли эмас. Баргларнинг миқдори камдан–кам еттита ёки тўққизта бўлади. Қатъий зарурият ва қонуният тамойилларига бўйсунадиган ҳодисаларга циклик тарзда содир бўладиган жараёнлар киради. Бунга мисол тариқасида ҳайвонларнинг урчиши, ўсимликларнинг чангланиши, экинларнинг экилиши, меваларнинг пайдо бўлиши кабиларни олиш мумкин. Лекин, зарурият ва қонуният тасодифият билан узвий алоқада бўлади, чунки ҳамма нарсалар ҳам муайян вақтда, тартибда, фазода рўй беравермайди.
Мутафаккирнинг дунёқарашида билиш муаммолари устувордир. Жонли мушоҳада ақлнинг яқин кўмакчисидир. Ақл жонли мушоҳада етказиб берган маълумотларга таянган ҳолда ашёларнинг ички моҳиятига кириб боради. Инсон ўзининг табиат ҳодисаларини билишга бўлган интилишида икки нарсадан илҳомланади. Булардан бири – Оллоҳ томонидан азалдан берилган табиий қизиқиш, барча нарсаларнинг мазмун–моҳиятига етиб боришга бўлган интилишдир. Иккинчиси эса, билиш туфайли қўлга киритилган ютуқлардан манфаатдорликдир. Унинг фикрича, "агар фанга асосланиб бўлмаса, ундан воз кечиш лозим бўлар эди". Фаннинг асосий вазифаси ҳақиқатнинг тантана қилишига хизмат қилишдир. Янглишиш, ёлғон–яшиқнинг фанга кириб келишига сафсатабозлик, салафлар эришган ютуқларга танқидий ёндашмаслик, тадқиқотчининг ноизчиллиги, илмдаги сусткашлик, объектни тадқиқ этишни оддий ҳайратланиш билан қарши олиш, билиш субъектининг хасталиги ёки табиий ҳолатдан четга чиқиши, уқувсизлик, нодонлик, қайсарлик, тарафкашлик ва бошқа сабаб бўлади. Билимнинг чин ёки ёлғонлиги, тажриба–синов, кузатув мезони орқали аниқланиши шарт.
А.Б.нинг фикрича, инсон Аллоҳ томонидан яратилган. Унинг ҳаёти ва фаолияти моддий омиллар асосида кечади. Одамларнинг бир–бирлари билан бирлашиши, жамиятнинг пайдо бўлиши моддий эҳтиёжлар натижасидир. Кишилар, ўз ҳолича, зарурий эҳтиёжларни қондира олмайдилар. Айнан шу зарурият уларни бирлашишга даъват этади. Меҳнат инсоннинг буюк бурчи, чунки ҳар қандай орзу қилинган мақсад меҳнат туфайли руёбга чиқади. Пул ижтимоий муносабатларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Лекин шу билан бирга пул зўравонлик, мажбуран меҳнат қилинишига ҳам сабаб бўлади.
Унинг идеалига кўра, жамиятни бошқариш амалдорлардан ўз ҳузур–ҳаловатларидан аниқ муддат мобайнида маҳрум бўлишни, зўравонлардан жабрланувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, гуноҳкорларни эса жазолашдан иборат бўлмоғини таъмин этишни тақозо қилади. Мағрибда жамиятни бошқариш "юқори тоифа кишилари ва деҳқонлар" орасида навбатма–навбат амалга оширилар экан. Идора қилиш муддати тугагач, ҳукмдор масъулиятли вазифани соғ–саломат ўз зиммасидан соқит қилганлигига атаб, фуқарога зиёфат берар, кишиларга совғалар ҳадя қилар экан. Одил ҳукмдорнинг вазифаси – юқори ва қуйи табақа кишилари ўртасида адолат ўрнатиш, кучли ва ожизлар ўртасидаги тенгликни барқарор этишдан иборат. А.Б.: "Тенглик ҳукмронлик қилган жойда қайғу–алам ва очофатлик ўз–ўзидан йўқ бўлиб кетади", - деган ғояни илгари суради.
А.Б. ўзининг табиий–илмий, фалсафий, ижтимоий қарашлари билан жаҳон фалсафий тафаккури равнақига самарали ҳисса қўшди. Мутафаккир қолдирган маънавий дурдоналар миллий ўзликни англашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish