Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet8/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АВЕРРОИЗМ – мусулмон Шарқида машҳур бўлган испаниялик мутафаккир Абул Валид Муҳаммад ибн Аҳмад Ибн Рушд (1126–1198) фалсафий мероси таъсири остида Ғарбда вужудга келган фалсафий йўналиш. Аристотель, Абу Наср Форобий, Ибн Сино ғоялари (оламнинг абадийлиги, ақл фаоллиги, детерминизм тамойили) Ибн Рушд томонидан астойдил изчиллик билан ривожлантирилди ва унинг қарашлари негизида Ғарбда давом эттирилди. Париж университети магистри Сигер Брабантскийни (тахм.1240–1281 ёки 1284) кенг ёйилган А.нинг йирик намояндаси деб эътироф этиш мумкин. У ўзининг "Оламнинг абадийлиги ҳақида", "Сабабларнинг зарурийлиги ва ўзаро бир–бирига боғлиқлиги ҳақида", "Руҳнинг ақллилиги ҳақида" каби асарларида фалсафа соҳасининг илоҳиётдан мустақиллиги, ташқи оламнинг абадийлиги, табиатда детерминизм тамойилининг мустаҳкам мақомга эга эканлиги, айрим олинган якка шахс руҳининг ўткинчи эканлигини эътироф этади. Аверроистик аристотелизм Париж епископи Стефан Темпьер томонидан 1227 йили махсус декрет билан зарарли қарашлар сифатида қораланди.
А.нинг ҳаётбахш фалсафий анъаналари Оксфорд университетида фаолият кўрсатган Рожер Бэкон (1210–1294) нинг қарашларида ҳам аниқ–равшан намоён бўлади. Рожер Бэкон кенг қамровли аллома сифатида математика, тиббиёт, ҳуқуқшунослик, илоҳиёт, фалсафа соҳаларида самарали тадқиқотлар олиб борган. "Катта асар", "Кичик асар", "Учинчи асар" каби тадқиқотлар унинг ижодига мансубдир. Рожер Бэкон мазкур асарларда схоластикага, эскича фикрлаш тамойилларига қарши турган. Аристотель ва Ибн Рушд анъаналарини собит қадам билан давом эттирди. У Альберт ва Аквинскийга қарши қуйидаги эътирозларни илгари сурди: 1.Ўтмишнинг буюк файласуфлари саналмиш Аристотель, Ибн Сино ва Аверроэсни тан олиш мумкин. Лекин схоластлар на юнон тилини, на араб тилини билганлар. 2. Математика ўз мазмун-моҳиятига кўра илм соҳаларининг асосидир. Лекин схоластлар етарли даражада математикадан хабардор эмаслар. 3. Схоластлар барча муаммоларни узил–кесил ҳал этишда «Инжил», Аристотель, "черков отахонлари" нуфузига таянадилар. Аслида эса, тажриба ва кузатувга мурожаат этиш зарур.
Рожер Бэкон фалсафа илоҳиётга садоқат билан, ҳормай–толмай хизмат қила олади, деб таъкидлайди. Лекин черков учун бу эътирофнинг ўзи етарли бўлмасдан, уни давом этиб келаётган илоҳиётчилар анъаналари билан бойитиб бориш ва янги далиллар келтирмоқ зарур бўлади. Айниқса, Рожер Бэкон томонидан ўтказилаётган хилма–хил тажрибалар черковни ташвишга солади. Тажриба туфайли эришилган натижаларни ёритиб бериш ва уларни бошқаларга етказиб бериш ман этилади. Бу талабга риоя қилмаганлиги учун Рожер Бэкон ўн йил муддатга Францияга қувғин қилинади.
Узоқ муддат инквизиция томонидан давом этган тақиқлар, қувғинларга қарамасдан, А. анъаналари илм аҳли хотирасидан ўчиб кетмади. XIV асрнинг бошларидан бу анъана яна уйғона бошлайди. Жан Жанден (1340 й.да вафот этган), падуялик Марсилий (1340 й.да вафот этган) билан ҳамкорликда а.ни тарғиб қилади. Улар папа Иоанн XXII га қарши мухолифатда бўладилар. Жан Жанден ўзининг кўплаб асарларида аверроистик аристотелизм мавқеини ҳимоя қилади, илм–фанни схоластика исканжасидан озод қилишга уринади. Европада XV–XVI асрларда А. бирмунча кучаяди. Лекин бу даврга келиб бу оқим бирмунча тартибга келиб, бир меъёрга киради. Унинг тарафдорлари аксарият фалсафа ва фанни бир–бирларига яқинлаштиришга катта аҳамият бера бошлайдилар. Янги давр фани ва фалсафий тафаккурида бу оқимга бўлган муносабат бирмунча ўзгаради, фаннинг турли соҳа вакиллари унга нисбатан янгича методлар, нуқтаи назарлар асосида муносабатда бўлмоқдалар.


АВЕСТО – 1) зардуштийлик динига тааллуқли адабиётларнинг умумий номи; 2) зардуштийлик динининг асосий китоби; 3) «насиҳатнома», «қонунлар тўплами», «билимлар мажмуаси» сифатида талқин қилинадиган тарихий манба. Авесто – Турон, Хуросон, Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Кичик Осиё халқларининг мил.ав.ги қадимги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам ва одам тўғрисидаги тасаввур, урф-одат ва маънавий қадриятлари ҳақида маълумот берувчи асосий манба. У милоддан аввалги VII-VI асрларда Марказий Осиёда яратилган қомусий асар. Мил.ав.ги XIII асрдан то милоднинг IV асригача бўлиб ўтган тарихий воқеаларни ўзида акс эттиргани учун миллий ғояларни асраб авайлаш, халқни жипслаштириш, уни маънавий юксакликка даъват этиш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш ва миллий анъаналарни сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этган.
Зардуштийлик динининг асосий ақидаларини ўзида мужассам этган бу китобда ўша даврдаги устувор ғоялар, маъбудлар шаънига айтилган мадҳиялар, дуолар ҳам ўз ифодасини топган. Тарихчи Масъудийнинг ёзишича подшо Доро ибн Доро хазинасида “Обисто”нинг (“Авесто”) 12 минг олтин тахтага, Балхийнинг “Форснома” китоби ва Абу Райхон Беруний асарларида ёзилишича 12 минг ошланган мол терисига тилло сувида ёзилган 32 китобдан иборат нусхаси бўлган. Македониялик Александр (334-329) Марказий Осиёни забт этган даврда оташхоналарни вайрон қилган. Шу даврда А.нинг бир қанча бўлимлари ҳам ёндирилиб юборилган. Айни замонда унинг тиббиёт, фалакиёт, фалсафа ва адабиётга доир бўлимлари юнон тилига таржима қилинган.
Милоднинг I-асрида Парфиядаги аршакийлар ҳукмдори Вологес томонидан қайта тўпланган. Шунингдек, сосонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган бу даврда зардуштийлик динига бўлган қизиқиш кучайган. Подшо Ардашер (226-242) ва унинг ўғли Шопур (242-272) ҳукмронлик қилган даврда зардуштийлик яна давлат динига айланган ва А. яна алоҳида китоб ҳолида тикланган. Ўша даврда ҳукмронлик қилган шоҳ Хусрав Ануширвон (531-579)ни ҳатто руҳонийлар ҳам тушуниши қийин бўлгани учун А.ни замонасининг адабий тили ҳисобланган паҳлавий тилига ўгирилган ҳамда асосий матнга шарҳлар ёзилиб, изоҳлар ҳам берганлар. Сосонийлар ҳукмрондорлари томонидан қайта тикланган бу китоб эндиликда Занд А. деб аталган. Занд баён қилиш ва изоҳлаш демакдир. Бинобарин, Занд А. зардуштийлик дини таълимотини тўлиқ акс эттирмайди. Биринчидан, А.нинг бешдан уч қисми (18 насхи) номаълум бўлиб, фақат 12 насхи кишиларнинг ёдида қолган оғзаки қўшимчалар асосида китоб ҳолига келтирилган. Иккинчидан, китобни қайта тиклаш даврида астрономия, тиббиёт, география, этика каби фанларга оид асарлар ҳам унинг матнига қўшиб юборилган, деган тахминлар бор. Шунингдек, китобнинг ҳажми катта бўлгани боис диндорларнинг ҳар куни фойдаланишига қулайлаштирилиб, қисқартирилиб “Кичик А.” шакли яратилган. Унга асосан танлаб олинган дуо ва мадҳиялар киритилган.
VII-VIII асрларда Ўрта Осиёнинг араблар томонидан истило қилиниши ва исломнинг кенг тарқалиши билан зардуштийлик ва унинг бош китоби А. таъқиқланган. Шу сабабли унинг аксарият қисми йўқолиб кетган ва тўла матни ҳозирга қадар топилмаган. Бугунги кунда унинг “Яшт”, “Видевдат”, “Висперат”, “Ясна”, “Хордо А.” (Кичик А.) номли қисмларигина сақланиб қолган. А.да зардуштийлик даврининг ҳуқуқий, ахлоқий меъёрлари ўз ифодасини топган. Дуализм, руҳ ва моддийликнинг ҳаётийлигини тан олишга асосланган зардуштийлик динига биноан, олам нур ва зулмат, ҳаёт ва ўлим, тана ва жон, яхшилик ва ёмонлик, эркинлик ва тобелик сингари ҳодисаларнинг азалий ва абадий курашидан иборат. Шунга кўра, ҳаётнинг кечиши табиатда (нур ва зулмат), борлиқда (ҳаёт ва ўлим), ижтимоий ҳаётда (яхшилик ва ёмонлик), нафосат оламида (гўзаллик ва хунуклик), динда (Аҳура Мазда билан Аҳриманнинг азалий ва абадий келишмаслиги) турли кучлар ўртасидаги кураш шакллари сифатида намоён бўлади.
А. таълимотига кўра, олов – оламни нурафшон қилувчи, одамларни гуноҳлардан покловчи сеҳрли куч, ер ва сув – рисқ, ҳаёт манбаи. Унинг ақидалари бўйича қариндош-уруғларнинг ўзаро қуда-анда бўлиши тақиқланади. Қадимги аждодларимизнинг эзгу ғоялари ва миллий давлатчилик анъаналари ўз аксини топган бу китоб фақат мустақиллик йилларида ҳақиқий қадр-қимматини топди. Унинг халқимиз ва миллий давлатчилигимиз тарихидаги улкан аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан А. китобининг яратилганлигининг 2700 й.лиги нишонлаш тўғрисида (2000 й. 29 март 110-сонли) қарор қабул қилинди. Бу сана республикамизда тантанали нишонланди.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish