Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet2/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ҚИСҚАТМАЛАР



а.



а. (рақам билан ёнма-ён келганда)

акад.



академик

араб.



арабча

ва б.



ва бошқа(лар)

ва ш.к.



ва шу каби(лар)

ва ҳ.к.



ва ҳакозо(лар)

гнос.



гносеология

д-р



доктор

инг.



инглиз, инглизча (этимологик маълумотлар)

Ин-т



институт

итал.



италянча

й.



йил, йили (рақам билан ёнма-ён келганда)

лот.



лотинча (этимологик маълумотларда)

мас.



масалан

мил.



милодий

мил.ав.



Милоддан аввал(ги)

млрд.



миллиард.

назария



назария

онт.



онтология

проф.



профессор(и)

СамДУ СамПИ ва б.



қисқартма биланн

тахм.



тахминан, тахминий

ФА



Фанлар академияси

файласуф



файласуф

фалсафа



фалсафа

фал-ий



фалсафий

филос.



философия

форс.



форсча (этимологик маълумотларда)

ф-т.



факультет

Юн.



юнонча (этимологик маълумотларда)

ш.



шаҳар(и) (шаҳар номидан кейин)

шим.



шимол(ий)

яхуд.



яхудий, яхудийча

ЎзФАШИ



Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (библиографияда)

ЎзР



Ўзбекистон Республикаси (кўп такрорланган ҳоллларда, расмий ўринларда тўлиқ ёзилади)

ЎзМУ (ТошДУ)



қисқатрма билан

қ.



қаранг

Ҳоз.



ҳозирги


АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН АҲМАД ИБН ЮСУФ АЛ–ХОРАЗМИЙ (вафоти 997 й.) – илк ўрта асрлар даврининг йирик қомусий олими, Шарқда муҳим умумилмий, хусусан фалсафий аҳамиятга молик дастлабки қомуслардан бирининг муаллифи.
А.А. Хоразмда туғилган ва шу ерда таълим олиб, йирик олим даражасига етишган. У Хуросонда, Бухорода маълум муддат истиқомат қилган, ўша ердаги машҳур олимлар билан ҳамсуҳбат бўлган.
А.А.нинг бизгача «Мафотиҳ ул–улум» («Илмлар калити») асаригина етиб келган. Ушбу асар ўрта асрлардаёқ маърифатли кишилар орасида кенг тарқалиб, муаллифга шуҳрат келтирди ва замонавий фанда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Асарни 1895 йилда голландиялик шарқшунос Ван Флотен илк бора нашр қилган.
А.А.нинг «Мафотиҳ ул–улум» асари ўша даврга оид деярли барча фан соҳаларини қамраб олган. Ушбу китоб ўзида илоҳий–ирфоний, ижтимоий ва табиий–илмий ва аниқ фанлар ҳолатини акс эттирган бўлиб, ўрта асрлар шароитида уларни ўрганишга катта ёрдам бера оладиган асосий манбалардан бири бўлган.
Мазкур асарнинг фалсафий аҳамияти унда мусулмон Шарқида кенг тарқалган ва кўп асрлар давомида ривожланиб келган илмлар таснифини янгича таърифлаш, муаллиф томонидан ҳамма фанларга ўзига хос концептуал–таҳлилий ёндашувни қарор топтириш ва энг муҳими бевосита фалсафа фанининг ўша замондаги ҳолати, унинг асосий тушунча ва тамойилларини акс эттирганлиги билан белгиланади.
А.А. ўз даврида амалда бўлган фанларни муайян таснифга солиш ва таърифлашда уларни икки йирик қисмга бўлади. Унинг таъбири билан айтганда, биринчисини «шариат ва у билан боғлиқ араб илмлари», иккинчисини эса «араб бўлмаган» илмлар ташкил этади. Биринчисига фиқҳ, калом, грамматика, иш юритиш, шеърият ва аруз, тарих фанлари киритилган.
«Араб бўлмаган» фанларни А.А. фалсафа деб умумий ном билан атайди ҳамда уни назарий ва амалий фалсафага бўлади. Назарий фалсафа уч қисмга бўлинади: қуйи илмлар (адабиёт, физика, тибб, об–ҳавони аниқлаш (метеорология), минералогия, кимё, механика); ўрта илмлар (арифметика, ҳандаса (геометрия), илму–нужум (астрономия), мусиқа); олий илмлар (илоҳиёт ва мантиқ).
Амалий фалсафа ҳам уч қисмдан иборатлиги кўрсатилади: этика (инсон ўзини бошқариш), иқтисод (уйни бошқариш) ва сиёсат (шаҳар, давлатни бошқариш)и.
Фалсафа фанига таъриф беришда А.А. буюк қомусчилар Аристотел, Абу Наср Форобий ва мусулмон Шарқининг бир қатор йирик мутафаккирларининг қарашларини ижодий ривожлантирган.
Илоҳиёт(метафизика)нинг асосий муаммоларини ёритишда А.А. борлиқни зарурий (яъни Худо) ва мумкин бўлган (яъни мавжуд, аён олам) каби қисмларга бўлади.
А.А. оламда мавжуд бўлган нарсаларнинг асоси сифатида модда (материя) ва шаклнинг ўзаро ажралмас муносабатлари ётишини қайд этади. Ушбу нарсалар икки кўринишда, яъни, элементлар (олов, ҳаво, сув, тупроқ) ва мураккаб жисмларда намоён бўлади.
А.А. бир қанча муҳим фалсафий категория ва тушунчаларни (мас. ақл, модда, шакл, фазо, вақт, жисм, табиат ва бошқ.) таърифлаб, бу тушунчалар орқали ўша даврдаги энг муҳим фалсафий оқимларига баҳо беришга ҳаракат қилган.
Умуман олганда, А.А.нинг «Мафотиҳ ул–улум» асарида ўз аксини топган фалсафий ғоялари, унинг ўзига хос илмлар таснифи, қомусий илмлар соҳиби эканлиги Шарқда илм – фаннинг, хусусан фалсафанинг ривожида муҳим ўрин эгаллаб келди ҳамда ундан кейинги даврларда яшаб, унумли ижод этган кўпгина мутафаккирларнинг ижтимоий–фалсафий ва табиий–илмий қарашларига самарали таъсир кўрсатган



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish