Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet16/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АКСИОМА (юнон. – аxioma – сўзсиз қабул қилинган қоида, илк асос) –шартсиз силлогистик ҳукм–муҳокаманинг асосий тамойили. А. атамаси биринчи бўлиб, қадимги Юнонистоннинг машҳур файласуфи Аристотелнинг асарлари орқали илмий муомалага кириб келган. У ўзининг билиш назариясида жонли мушоҳада ва ақлий билиш босқичларининг ўзаро муносабатини тадқиқ этар экан, ўта мураккаб муаммога дуч келиб қолади. Бир томондан, унинг назарида барча билим, янги ғоялар истисносиз, пировард натижада, логика қонун–қоидалари, аподиктик муҳокаманинг ишончли далилларга асосланган ҳукм далил–исботи синовидан ўтган бўлмоғи лозим. Иккинчи томондан эса, бундай исботлашнинг интиҳоси йўқ ҳисоб. Оқибатда муайян илмлар системасини бошқа системалардан келтириб чиқариш «бемаъни чексизликни» тақозо қилади. Натижада ўзгача ечимнинг мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилмаган Аристотель ҳеч қандай мантиқий исбот талаб қилмайдиган, илк, ибтидо тамойиллар – аксиомаларни эътироф этишга мажбур бўлган. Аристотель ўз асарларида кўп ҳолларда, бу муаммога мурожаат қилади, лекин унинг узил–кесил ҳал бўлиши, ўз ечимини топишига ишонч ҳосил қила олмади. Пировард натижада, у ҳар қандай билимларнинг ибтидоси исботсиз қабул қилинмоғи лозим, деган хулосага келади. Мас., “Бутун қисмдан каттадир”, “учбурчак бурчакларининг йиғиндиси иккита тўғри бурчак йиғиндисига тенг”, каби ҳукмлар айнан шундай А.ларни ташкил этади.
Кўп ҳолларда, муайян илм соҳасида, тажриба орқали, илмий ҳақиқатни бошқа илм соҳасида яна қайтадан исботлаб ўтиришга ҳеч қандай зарурий эҳтиёж йўқ. Бу билан бирга мураккаб тажриба ва кузатувларни қайта–қайта амалга оширавериш қўшимча маблағ сарф этишни талаб қилиши табиийдир. Шунинг учун бундай билимлар А. тарзида қабул қилиниб, улардан назариянинг муайян жиҳатлари сифатида фойдаланилади. Бунга, аслида, етарли асос ҳам йўқ эмас, чунки А. мақомига эга бўлган билим кўп марталаб амалга оширилган кузатув ва тажрибаларга таянади.
Ҳозирги замон мантиқ соҳаси анъанавий мантиқдан фарқ қилиб, силлогистик муҳокама масаласини бирмунча конкрет ва тўла ҳал этишни ўзига мақсад қилиб қўяди. Мана шу талабдан келиб чиқиб, силлогистик характерга эга ҳукмларни, аксиоматик ёки мантиқий далил асосида ҳал қилишни, муайян муаммоларнинг моҳиятига қараб талқин қилади. Аксиома мақомига эга билимлар, қонун–қоидалар, илмий–назарий ибтидолардан ўз ўрнида самарали фойдаланиш фан равнақига хизмат қилиб келмоқда.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish