Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet13/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АЙНИЙ САДРИДДИН (1878-1954) – Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаси, ўзбек ва тожик адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб. А.С. аввал эски мактабда, сўнгра Бухоронинг Мир Араб, Бадалбек, Олимхон мадрасаларида таълим олди, мадрасани тугатгач янги усул (жадид) мактабларда муаллимлик қилди.
А.С.нинг адабий фаолияти Х1Х а.нинг 90-йилида шеърлар ёзиш билан бошланган бўлиб, унинг биринчи асари «Гули сурх» («Қизил гул») 1907 й.да чоп этилди. Мактаблар учун «Таҳзиб ус-сибён» («Болалар тарбияси») номли ўқиш китобини (1909) тузиб, нашр эттирди. А.С. дунёқарашининг шаклланишида жадид маърифатпарварлари ҳаракатининг намояндалари асарларининг аҳамияти беқиёс бўлган. Ёш бухороликлар ташкилоти фаолиятида муҳим роль ўйнаган. С.А. Бухорода янги усул мактабларини очган. Улар учун ўзбек ва тожик тилларида дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратган. У XX асрдаги ўзбек ва тожик халқлари адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган.
С.А. асарлари орасида тўрт томлик «Эсдаликлар» (1949-1954) алоҳида ажралиб туради. А.С.нинг «Бухоро», «Судхўрнинг ўлими» ҳамда «Дохунда», «Қуллар» романи болгар, немис, поляк, венгер, хитой, француз, румин, ҳинд, чех ва бошқа тилларга таржима қилинган.


АЙНИЯТ ҚОНУНИ (лот. Lex identitatis ) – формал логиканинг тўрт асосий қонунларидан бири. А.қ.га кўра бирор предмет ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, томонлар қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатларда такрорланишига қармасдан доимий, ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти А.қ.нинг моҳиятини ташкил этади.
А.қ.га кўра, маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. А.қ. формал логикада «А – А» формуласи билан ифодаланади.
А.қ.нинг асосий талаби қуйидагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. Бу мантиқий тафаккурнинг муҳим шартларидан биридир. Фикрлаш жараёнида бу қонунни билиб ёки билмасдан бузиш ҳолатлари учрайди. Баъзан бу ҳолат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлиқ бўлади. Мас., «диалектика қонунлари» ва «табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий қонунлари» тушунчалари шаклига кўра турлича бўлса ҳам мазмунан айнандир.
Тилда мавжуд бўлган омоним ва синоним сўзларнинг қўлланиши ҳам баъзан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаштирилишига, яъни нотўғри муҳокамага олиб келади. Мас.: фалсафий нуқтаи назардан «сифат» тушунчаси ўзига хос мазмунга эга бўлса, бирор ҳунарманд томонидан бу тушунча бошқа мазмунда (яроқли, фойдали) қўлланилади.
Шунингдек, у бир тушунчага касб-ҳунари, ҳаётий тажрибаси ва дунёқараши турли хил бўлган шахслар томонидан турли мазмун юклатилишида ҳам намоён бўлади.
Баҳс-мунозара жараёнида қандай қилиб бўлса ҳам рақибни алдаш ва ютиб чиқиш мақсадида А.қ.нинг талабларини атайлаб бузувчилар софистлар деб аталади. Уларнинг таълимоти эса софистика дейилади.
А.қ. предмет ва ҳодисаларнинг нисбий барқарорлигини ифода этган ҳолда, тафаккурнинг ривожланиши, тушунчалар ва билимимизнинг ўзгариб, бойиб боришини инкор этмайди. А.қ. фикрнинг мазмуни предмет ва ҳодисаларни тўлароқ билиб боришимиз билан ўзгаришини эътироф этади ва уни ҳисобга олишни тақозо қилади.
А.қ. тафаккурга, унинг барча элементлари, шаклларига хос бўлган умумий мантиқий қонундир. Бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлган конкрет қоидаларда ифодаланади. Тафаккурнинг тушунча, мулоҳаза (ҳукм), хулоса чиқариш шакллари, улар ўртасидаги муносабатлар шу қонунга асосланган ҳолда амалга ошади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish