Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet10/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АГНОСТИЦИЗМ (юнон. agnosisа – инкор, gnosis – билиш, билишни инкор этиш, номаълум) – фалсафий таълимот бўлиб моддий системалар, табиат ва жамият қонуниятлари моҳиятини билиш имкониятларини рад этиб, билимни воқеаликка мувофиқлигини исботлаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. А. антик скептицизм ва ўрта аср номинализмидан келиб чиққан бўлиб, XIX аср ўрталарида инглиз табиатшуноси Гексли томонидан мулоқотга киритилган.
XIX–XX асрларда, айниқса, марксистик фалсафада мазкур таълимот соддалаштирилади ва унга, умуман, билишни инкор этувчи таълимот сифатида қаралади. Ваҳоланки, агностиклар ҳодисаларни билиш мумкинлигини рад этишмайди, моҳиятни ҳаққоний билиш ҳам мумкин эмас, деб ҳисоблашмайди, балки билим имкониятлари чекланлигини таъкидлашади. Ҳақиқатан ҳам дунёни бутунлигича, уни охиригача билиш мумкин эмас инсон ақли дунё системаини қанчалик ўрганмасин, у барибир чексиздир. Ушбу ғоя қадимги юнон фалсафасида, скептицизм шаклида, пайдо бўлган (Протагор, Пиррон). Кейинчалик, бу таълимотни Д. Юм, И.Кант ва бошқа файласуфлар ривожлантирганлар. Мазкур ғоянинг моҳияти инсоннинг билиш қобилияти доираси чегараланганлигини тасдиқлашдан иборат. Агностиклар, воқеа–ҳодисаларнинг моҳиятини билиш мумкин, деган таълимотларга қарши, ҳар қандай моддий системанинг моҳиятини ҳаққоний билиш мумкин эмас дейдилар. Уларнинг фикрича дунёни яхлитликда, бир–бутунликда билиб бўлмайди.
Инсон ақли қанча уринмасин, дунё тузилишини етарли даражада била олмайди, у дунёнинг бир қисминигина била олишга қодир, холос. Ушбу фикрни улар оқибат сабабдан фарқ қилиши билан асослаб бердилар ва шунинг учун ҳам нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини оқибатда англаш мумкин эмаслигини таъкидладилар.
Уларнинг фикрига кўра, оқибат сабабдан фарқланади, шунинг учун нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини англаш мумкин эмас. Объектив равишда мавжуд бўлган сабаб–оқибат боғланишини исботлаш мумкин эмаслигига асосланиб, улар тажрибадан чиқарилмайди, яъни улар апостериор, шу билан бир вақтда мантиқ йўли билан ҳам оқибатнинг сабаб билан боғлиқлигини аниқлаш мумкин эмас, дейишади. Айни вақтда, субъектив сабабият мавжуддир, чунки биз битта ҳодисанинг бошқа ҳодисадан келиб чиқишини кутишимиз мумкин. Биз ушбу психологик боғланишлардан нарига ўта олмаймиз. Юмнинг фикрига кўра, табиат бизни ўз сирларидан йироқроқ масофада сақлаб туради ва бизга объектларниннг айрим юзаки сифатларини ўрганишга йўл қўяди холос.
XIX асрда агностицизмнинг хилма–хил кўринишлари баъзи файласуфлар томонидан қўллаб–қувватланди ва ривожлантирилди. Мас., И.Мюллернинг А. (физиологик идеализм), Г.Гельмгольцнинг иероглиф А., вульгар материалистлар агностицизми (Л.Бюхнер, Я.Молешотт), XIX–XX асрлар чегарасида А.Пуанкаре конвенциализми, ХХ асрда эса П.С.Юшкевичнинг «праксеологик» А. бунга яққол мисол бўла олади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish