Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet249/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ҚАТЪИЙ ИМПЕРАТИВ (лот. Inperativus – фармон, буйруқ тарзидаги фикр)–– Кант этикасидаги ахлоқий қонун-қоидани тавсифловчи, асосий тушунча. Кант ўз фалсафий таълимотида амалий ақлни назарий ақлга нисбатан устун қўяди. "Амалий ақл" деганда, кенг маънода у этика, давлат, ҳуқуқ назариясини, тарих фалсафаси, дин ва антропологияни, тор маънода эса, ахлоқий хулқ-атвор тамойиллари ва қоидаларини яратувчи, ақлни тушунади. Кант “Амалий ақл танқиди” асарида ўзининг ахлоқий назариясини баён этган.
Кант таълимотига кўра, фақат қатъий императив тамойил ва қоидаларга мос келадиган хулқ-атворгина ахлоқий саналади. У синтетик ҳуқуқ бўлиб, унинг асосий қонунига кўра, шундай хулқ-атворнинг субъектив тамойили асосида ҳаракат қилиш керакки, у ўз навбатида барча учун умумий қонун бўлиб қолсин. Бу ерда ҳуқуқий қонун эмас, барча инсонлар учун бажарилиши шарт бўлган, муайян ахлоқий қоидаларнинг умумий асоси назарда тутилади.
Кант қ.и. ни мантиқий таҳлил қилганда, унинг мазмунидан қуйидаги хулосалар келиб чиқади: 1)муайян шахс шундай шароит ва хоҳишга мос келадиган иш қилиш имконияти ва мажбуриятига эгаки, ҳар бир инсон хоҳлаган бошқа инсонга нисбатан шу ишни қилиши мумкин бўлсин; 2) муайян шахс бошқа кишиларга шундай ҳуқуқни бериш имкониятига эга бўлиш мумкин ва бериши лозим ҳамда шу ҳуқуқларни амалга оширишда уларга ёрдам бериш керак; 3) ҳар бир шахс шундай интилишларга мос келмайдиган ҳаракатлардан сақланиши ва унга йўл қўймаслиги керак.
Умуман олганда, Кант қ.и.и Гоббснинг “Ўзингга раво кўрмаган нарсани бировга раво кўрма”, Локкнинг “Бошқаларга ўзингга раво кўрган нарсангни қил!”, –деган қоидаларига ўхшаб кетса ҳам, аслида унинг мазмуни улардан анча кенгроқдир.
Кантнинг қ.и. таълимотига кўра, инсон ўз саъй-ҳаракатида ўзи учун муайян манфаатни кўзламасдан, “соф” ахлоқий бурчга таяниши лозим. Унинг фикрича, кишиларнинг бош мақсади умумий ижтимоий бурчни бажаришдан иборат бўлсагина, барчага яхшилик келтириши мумкин. Кант ҳар бир инсоннинг бурчи оламда эзгуликни амалга оширишдан иборат бўлиши лозим, деб ҳисоблаган.
Кант, қ.и. ининг бошқача талқинида, қуйидаги таърифни беради: ўзингга ва б. инсонларга восита сифатида эмас, мақсад сифатида қарагин, чунки инсон ҳаёти ўзида олий мақсадни мужассамлаштирган. Унинг таълимотига кўра, ахлоқий қонунларга ҳурмат билан қараш инсонларнинг ўз-ўзини ҳурмат қилишга, бурч тақозоси эса шахсий мукаммаллик ва б.нинг бахтига сабаб бўлади.
Ахлоқийлик фақат бурчни англаш эмас, балки бурчни амалий жиҳатдан, бажаришни ҳам талаб этади. Кант муайян мақсадни кўзлаб бажарилган бурчни шартли, гипотетик императив, деб атайди. Аввало, ҳар қандай мақсад ҳамиша ҳам ахлоқий бўлавермайди. Иккинчидан, энг эзгу мақсадни амалга оширишда ҳам самарали, баъзан эса ахлоқга зид воситалардан фойдаланишга тўғри келади. Шунинг учун, Кант фикрича, гипотетик императив ҳамиша ҳам ахлоқийликка мос келавермайди. Кант ахлоқни инсон борлиғидан, тарихидан, жамиятдан келтириб чиқармайди, балки инсон тажрибасигача унинг идрокида азалдан берилган борлиқ, оламнинг алоҳида ўлчови сифатида тушунади.
ҚОНУН – муайян шарт-шароитда, воқеалар ривожининг ҳусусияти ва йўналишини белгилайдиган, маълум бир қатъий натижани тақозо этадиган теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий барқарор муносабатларни ифодалаш учун ишлатиладиган фалсафий категория.
Қ. бу нарса ва ҳодисалардаги ички, муҳим, умумий, зарурий такрорланадиган барча боғланишлардир. Қ. ҳодиса ва боғланишлар маълум воқеаларнинг маълум шароитида, қатъий, шубҳасиз содир бўлишини белгилайди. Мас., куннинг тун билан алмашинуви қонуний характерга эга, чунки ернинг ўз ўқи атрофида айланиб туриши куннинг тун Билан алмашинувига олиб келади. Ер ўз ўқи атрофида ҳаракат қилмаганда, бу ҳодиса зарурият тариқасида бўлмас эди.
Табиат ва жамиятнинг ҳар қандай қ.и ўзининг учта томони билан тавсифланади, чунончи: а) оламдаги турли хил нарса ва ҳодисалар, жараёнлар ва воқеалар ўртасидаги муҳим, умумий ва нисбий барқарор муносабатларни ифодалайди; б) табиат ва жамиятдаги ҳар қандай қ. воқеаларнинг ривожланиш хусусияти ва йўналишини белгилаб беради, воқеаларнинг оқими қатъий, аниқ йўналишда бўлишини тақозо этади; в) қ. муайян шароитда намоён бўлади, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг мавжудлиги ҳамда ривожланиши учун мажбурий ҳисобланади.
Қ. ўзининг хилма-хиллиги билан таърифланади. Табиат ва жамият қ.лари объектив жараёнларни акс эттиришига қараб бир–бирларидан фарқланади. Табиат қ.лари Ер юзида инсон бўлмаган даврда ҳам мавжуд бўлган. Жамият қ.лари эса, инсон фаолияти натижасида пайдо бўлган шарт-шароитлар билан боғлиқ равишда юзага келган. Жамият қ.лари кишиларнинг ижтимоий муносабатларидаги муҳим, зарур, умумий боғланишини ифодалайди. Яна бир фарқи шундаки, жамият қ.ларига нисбатан табиат қ.лари аста – секинлик билан ўзгариб боради. Ижтимоий қ.лар эса маълум давр мобайнида амал қилиб, сўнгра ўз ўрнини янги қ.ларга бўшатиб беради, баъзилари ўз кучини йўқотади.
Ҳаракат қилиш доирасига қараб қ.лар: энг умумий, умумий ва хусусийларга бўлинади. Моддаларнинг сақланиши ва айланиши қ.и, энергиянинг бир турдан иккинчи турга ўтиши қ.и умумий қ.ларга, хусусий қ.ларга эса, мас., физикадаги Кулон қ.и, химиядаги Менделеевнинг химиявий унсурларнинг даврий системаи кабилар киради. Фалсафий қ.лар энг умумий қ.лар туркумига киради.
Қ.ларнинг намоён бўлишига қараб, статистик ва динамик қ.ларга бўлинишини ҳам инобатга олиш керак. Статистик қ.лар мутлақ маънодаги зарурий қ.лар эмас, улар эҳтимоллик назариясига мувофиқ кўп сонли бўлакларда ўртача натижа сифатида намоён бўлади. Статистик қ.лар, маълум шароитда бўлиш эҳтимолини билдиради. Мас., Дарвиннинг табиий танланиш қ.и ҳамма индивидлар учун эмас, чунки индивидларнинг шароитга мувофиқлашганлари яшайди холос, мувофиқлашмагани нобуд бўлади.
Динамик қ.лар бир-бирига боғлиқ, ўзаро алоқада бўлган ҳолда эски қ.лар ҳаракатини давом эттиради, лекин унинг мавжуд доираси чегараланган бўлади, шароитига қараб у қ. ўзгариши, кенгайиши мумкин. Макро дунё қ.ига Ньютон механикаси, квант механикаси ва б. мисол бўла олади. Макро дунё қ.ларини чуқурроқ ўрганиш микро дунё қ.ларини билишга ёрдам беради.
Динамик қ.лар ташқи таъсирларга камроқ боғлиқ бўлиб, нисбатан озроқ сонли бўлакларга эга бўлган барча системаларда ўзига хос тарзда амал қилади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish