Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Экспертнинг ҳуқуқлари



Download 12,6 Mb.
bet83/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

87-м о д д а. Экспертнинг ҳуқуқлари


Эксперт иш материаллари билан танишиш, ишда иштирок этаётган шахслар ва гувоҳларга саволлар бериш, жойга бориб кўздан кечиришда иштирок этишга ва эксперт сифатида ўзини қизиқтираётган ҳолатларни аниқлаш учун ўзига қўшимча материаллар беришни суддан илтимос қилишга ҳақли.
Эксперт, башарти ўзига берилган материаллар етарли бўлмаса ёки ўз зиммасига юклатилган мажбуриятни бажариш учун етарли билимга эга бўлмаса, хулоса беришдан бош тортиши мумкин.


1. Эксперт фуқаролик ишларини биринчи инстанция судида ишни мазмунан кўришда, худди шундай апелляция, кассация ва назорат инстанция судларида одил судловни амалга оширишда про­цессуал қонунчиликда кўрсатилган қатор ҳуқуқлардан фойда­ланади.
2. Эксперт, ўзини эксперт сифатида қизиқтирадиган ҳолатларни аниқлаш учун иш материаллари билан танишишга, ишда иштирок этаётган шахсларга ҳамда гувоҳларга саволлар беришга, жойни бориб кўришда иштирок этишга ва унинг қўшимча материаллар берилиши тўғрисида судда илтимос қилишга ҳақлидир.
Экспертга берилган материаллар етарли бўлмаса ёки ўз зиммасига юкланган вазифани бажариш учун етарли билимга эга бўлмаса, хулоса беришдан бош торта олади.
3. Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, ёзма ва ашёвий далилларни сақловчилар, холислар ва ижро ишларини юри­тишда мол-мулкни сақловчилар одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ҳисобланади (ФПКнинг 35-моддаси).
4. Одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ўз тушунтиришларини оғзаки ёки ёзма равишда баён қилишга, ёзув­лардан фойдаланишга, шунингдек ушбу Кодексда ўзларига берил­ган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидирлар (ФПКнинг 36-моддаси).
5. Гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тегишли бўлган ҳақ суммалари, улар ўз вазифаларини бажариб бўлганларидан сўнг, харажат тарафлардан ундириб олинган-олинмаганидан қатъи назар, суд томонидан тўланади.
Тўлаш тартиби ва тўланиши лозим бўлган сумманинг миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Экспертлар ва мутахассислар суднинг топшириғига мувофиқ бажарган ишлари учун тегишли ҳақни, бу иш уларнинг хизмат бурчлари доирасига кирмаган тақдирда, оладилар (ФПКнинг
112-моддаси).
6. Раислик қилувчи эксперт ва мутахассисга уларнинг ҳуқуқ­лари ҳамда мажбуриятларини тушунтиради, экспертни била туриб ёлғон хулоса берганлик, хулоса беришдан бош тортганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238 ва 240-модда­ларига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради (ФПКнинг 172-моддаси).
7. Суд амалиётида айрим судьялар эксперт томонидан иш учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилсалар маъқул кўрмайдилар. Эксперт­нинг қўшимча ҳужжатларни талаб этиши ишдаги чалкашликларнинг ечилишига ёрдам кўрсатади. масалан, суд тиббиёт экспертини иш бўйича жавобгарни муқаддам тиббий муассасаларга касаллиги бў­йича мурожаат этган-этмаганлиги қизиқтириши мумкин ва ҳоказо.
Агар экспертиза ўтказиши лозим бўлган ашёнинг ҳажми катта бўлса, экспертга етказиш (олиб келиб кўрсатиш) имконияти бўлма­са, суд экспертизани жойида ўтказиш (кўздан кечириш) масаласини ажримда кўрсатиши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish