Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд бир неча эксперт тайинлаганида хулоса



Download 12,6 Mb.
bet85/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

89-м о д д а. Суд бир неча эксперт тайинлаганида хулоса
бериш тартиби


Бир неча эксперт тайинланганида, улар ўзаро маслаҳатла­шишга ҳақлидирлар. Агар экспертлар умумий хулосага келса­лар, уларнинг ҳаммаси бир хулосани имзолайди. Агар кели­шувга эришилмаса, уларнинг ҳар бири алоҳида хулоса ёзади. Бундай ҳолда суд экспертлардан қўшимча тушунтириш­ларни талаб қилиши ёки бошқа экспертлар тайинлаши мумкин.


1. Эксперт (экспертлар)нинг фикри олинганидан сўнг суд улар олдига қўйилган саволларга жавоб олинган-олинмаганлиги, уларга берилган материаллардан қандай тўлиқ фойдаланганлигини, қилин­ган хулосаларнинг текшириш материалларига мувофиқ келишли­гини аниқлайди.
Экспертларнинг фикри қатъий бўлсагина исботлаш воситаси (далил) сифатида фойдаланилиши мумкин. Тахминий хулосалар­ни суднинг чиқарадиган қарорларининг асосига қушиб бўлмайди.
Далилларнинг текширилиши ва уларга баҳо берилиши тўғриси­да шуни айтиш керакки, суд томонидан далиллар сифатида қабул қилинадиган маълумотларнинг қандай шароитларда, қайси усулда олинганлигини текшириш муайян аҳамиятга эгадир.
Суд ҳақиқатни аниқлаш учун ишнинг барча ҳолатларини, тўп­ланган далилларни чуқур текшириши зарур, чунки ишнинг ҳақиқий ҳолатини ҳар томонлама текшириш принципининг (ФПКнинг 15-моддаси) бузилиши суд қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Судга оид далилларнинг ҳақиқийлигини белгилаш мақсадлари­да биринчи инстанция суди далилларни бевосита текширади, судга маълум қилинган маълумотларнинг (гувоҳларнинг гувоҳликлари, ёзма ҳужжатларнинг) қанчалик тўғри бўлишлигини аниқлайди.
Суд тарафларнинг иштирокида далилларни текшириш натижа­сида уларга баҳо беради, яъни қандай ҳолатда, қандай фактлар ҳақиқатда рўй берганлиги тўғрисида хулоса чиқаради. ФПКнинг 67-моддасида кўрсатилганидек, суд далилларга ишдаги ҳамма ҳо­латларни суд мажлисида ҳар тарафлама тўлиқ ва ҳаққоний равишда кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича, қонунга амал қилиб баҳо беради. Бу қонунда ҳеч қандай далил суд учун олдин­дан белгиланиб қўйилган кучга эга эмаслиги айтилади.
Далилларни ички ишонч бўйича баҳолаш тўғрисидаги қои­данинг маъноси далиллар сифатига келтирилган маълумотларнинг тўғри бўлиш-бўлмаслиги ва бу далиллар (воситалар) текшири­лаётган ҳолатларнинг ҳақиқатан содир бўлишлиги тўғрисидаги масалани судьяларнинг ўзлари ҳал қилишларини билдиради.
Суднинг далилни текшириш ва баҳолаш тўғрисидаги хулоса­лари ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида кўрсатилади (ФПКнинг 206-моддаси).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish