Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet88/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

7-боб. ИШ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ


92-м о д д а. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш
мажбурияти


Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
1) агар ишда тараф бўлган фуқаро вафот этиб, низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса ёки ишда тараф бўлган юридик шахс қайта ташкил этилса;
2) фуқаро (тараф) муомала лаёқатини йўқотса;
3) жавобгар Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлса ёки Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлган даъвогар илтимос қилса;
4) фуқаровий, жиноий ёки маъмурий суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган бошқа иш ҳал қилинмасдан олдин кўришнинг имкони бўлмаса.


1. Иш юритишни тўхтатиш-фуқаролик ишининг судда ҳал қи­линишига тўсқинлик қиладиган муайян ҳолатларнинг рўй бериши туфайли иш юзасидан процессуал ҳаракатларнинг тўхталишини билдиради. Иш кўришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар турлича бўлиб, у судга ҳам, тарафларга ҳам боғлиқ бўлмайди ва қачон бундай тўсиқ бартараф қилиниши номаълум бўлади. Шунинг учун суд ишни аниқ маълум вақтга тайинлаш имкониятига эга бўлмайди. Шу сабабли процессуал ҳаракатларни вақтинча тўхтатади. Иш юритишни тўхтатиш асослари мажбурий ва факультатив асосларга бўлинади.
Иш юритишни тўхтатишнинг мажбурий асослари ФПКнинг 92-моддасида белгиланган.
Иш юритишни тўхтатилишини аризани кўрмай қолдиришдан (ФПКнинг 97-моддаси) ва иш кўришни кейинга қолдиришдан (ФПКнинг 177-моддаси) ажрата билиш керак. Уларнинг фарқи юқорида келтирилган моддаларнинг мазмунида англашилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иш юритилишини тўхтатиш масаласига жиддий эътибор бериш лозимлигини таъ­кидлаган. Масалан, «Суд амалиётида фуқаролар ва ташкилотлар­нинг шаън ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги 1992 йил 19 июндаги Пленум қарорида ишни кўришни бир неча маротаба қолдириш, иш юритишни асосиз ҳа­ракатдан тўхтатиб қўйиш оқибатида низонинг муҳимлиги моҳияти йўқолиши туфайли даъвогарлар ўз талаблардан воз кечаётганлик­лари, анчагина аризалар эса, кўрмасдан ҳам қолдирилаётганлиги кўрсатиб ўтилган1.
2. Юридик адабиётларда суднинг иш юритишни тўхтатиб туриши, иш кўришнинг қолдирилишидан қандай жиҳатлари билан фарқланиши ҳақида бирмунча англашилмовчиликлар мавжудлиги тўғри қайд қилинган, жумладан агар, иш юритишни тўхтатилиши қонунда (ФПКнинг 92-96-моддалари) қайси ҳолларда амалга оширилиши кераклиги ҳақида аниқ талаблар белгиланган бўлса, иш кўришни кейинга қолдиришда (ФПКнинг 177-моддаси) эса, бундай аниқ ҳолатлар кўрсатиб берилмаган. Бундан ташқари, иш юритиш­ни тўхтатиб туриш қачонгача бўлиши қонунда (ФПКнинг 94-мод­даси) кўрсатиб қўйилган. Бу муддат масалан, тараф давлат муасса­сасидан чиққунича ёки судга келишига тўсқинлик қилаётган касал­лик тузалгунига қадар белгиланиши мумкин.
Иш кўришни қолдириш ҳақида процессуал қонунчиликда белгиланмаганлиги туфайли уни суд белгилайди.
Суд ишни кўришни кейинга қолдирар экан, навбатдаги суд мажлисининг вақтини белгилайди ва бу ҳақда ҳозир бўлган шахсларга эълон қилиб, уларнинг имзосини қўйдириб олади. Судга келмаган ва процессда иштирок этишга янги жалб қилинадиган шахслар навбатдаги суд мажлисининг вақти тўғрисида чақирув қоғози орқали хабардор қилинадилар.
Иш юритишини тўхтатиш ўз навбатида маълум процессуал ҳаракатларни амалга ошириш билан ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, экспертиза тайинлаш (ФПКнинг 93-моддаси) ва ҳоказо.
Фуқаролик процессуал қонунчилигида (ФПКнинг 95-моддаси) суднинг иш юритишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан тарафлар шикоят, прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли бўлса, ишни кўришни кейинга қолдиришда эса, ишда иштирок этувчи шахсларга бундай ҳуқуқ берилмаган.
3. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги фаолияти процесснинг ҳамма босқичларида (апелляция, кассация, назорат ҳамда зарур ҳолларда ижро босқичида ҳам) йўл қўйилади. Чунки бу босқичларда ҳам тарафларнинг иштирок этишлари мумкин.
Ушбу шарҳланаётган қонуннинг мазмунига эътибор бериш шуни кўрсатадики, иш юритишни тўхтатиш учун асос бўладиган ҳолатларнинг бири процессуал ворислик ёки процессуал ҳуқуқ қабул қилиш (ФПКнинг 43-моддаси)да ҳамма ҳолларда татбиқ эти­лиши ҳақида сўз бормасдан фақат фуқаронинг вафоти, юридик шахснинг тугатилиши бўлгандагина қўлланишига эътибор бериш керак.
Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбуриятида кўрса­тилган яна бошқа асосларни татбиқ этишда ўзига хос хусусият­ларни ажрата билиш керак, жумладан, бунда асосан судья ва ишда иштирок этувчи тарафларнинг ташаббуси билан тўхтатилиши билан бир қаторда фақат даъвогар талаб қилган ҳолда тўхтатиш мумкин (жавобгар Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлса ёки Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлган даъвогар илтимос қилса). Агар ҳаракатдаги ҳарбий хизматдаги даъвогар хизмат даврида ҳам фуқаролик ишини юритишни вакил орқали юритишни лозим топиши бундай ҳуқуқ фақат даъвогарнинг вакола­тига тегишлидир. Бу қоидалар фақат даъвогар ва жавобгарларга­гина тегишли бўлмасдан, ишда даъво предметига нисбатан муста­қил талаб билан иштирок этувчи учинчи шахсларга ҳам тегишли эканлигини назарда тутиш лозим.
Қонунда кўрсатилганидек, фуқаронинг вафоти туфайли ҳуқуқ­ни қабул қилувчи ворислар бўлмаган тақдирда иш юритиш тўхта­тилмасдан, балки тўхтатиш ҳақида суд ажрим чиқариши лозим.
Шарҳланаётган ушбу қоиданинг 2-бандида тарафни муомалага лаёқатини чекланганлиги ёки муомалага лаёқатсизлиги ҳақида фикр юритилган. Бу ҳақда ФКнинг 30-моддасида қуйидагича берилган.
Руҳий касаллик ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатлари­нинг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайди­ган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади.
Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимлар­ни уни васийси амалга оширади.
Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади.
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суис­теъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асос­лар бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади.
Суд амалиётига эътибор берайлик:
1) Судлар ФПКнинг 92, 93-моддалари талабларига қаттиқ риоя қилишлари ва қонунда кўрсатилган асосларга биноан ишларни асоссиз равишда тўхтатиб туришга йўл қўймасликлари лозим.
Муддатлар иш юритиш тўхтатиб турилган вақтдан эмас, балки уни тўхтатиб туриш учун асослар вужудга келган вақтдан бошлаб тўхтатилишига судларнинг эътибори қаратилсин1.
ФПКнинг 92-94-моддаларида суд фуқаролик ишлари бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти ва ҳуқуқлари ҳақида кўрсатиб ўтилган.
Баъзан судлар бу қонун талабига ҳам риоя қилмаслик ва қонунда белгиланган асослар бўйича иш юритишни тўхтатмаслик ҳоллари мавжуд.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish