Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ашёвий далилларни тақдим этиш мажбурияти



Download 12,6 Mb.
bet79/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

81-м о д д а. Ашёвий далилларни тақдим этиш мажбурияти


Ишда иштирок этмаётган ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда келтириш имконига эга бўлмасалар, буни судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт.
Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда, бунда айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солини­ши мумкин.
Жарима солиш тегишли мансабдор шахсларни ва фуқаро­ларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ушбу моддага мувофиқ, ишда иштирок этмаётган ташкилотлар ва фуқароларда ишга дахлдор бўлган ашёвий далиллар мавжуд бўлса, суд ишнинг ҳақиқий ҳолатини тўлиқ аниқлаш мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимоси ёки ўз ташаббусига кўра улардан ушбу далилни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суд томонидан ушбу ашёвий далилни тақдим этиш тўғрисида муддат тайинланади. Агар, белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра тақдим этилмаса, суд томонидан айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ташкилотларнинг мансабдор шахсларига суд томонидан солинган жарималар уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади.


Жарима солинганидан қатъи назар, тегишли мансабдор шахс­лар ва фуқаролар суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиши шарт.


82-м о д д а. Тез бузиладиган ашёвий далилларни кўздан
кечириш


Озиқ-овқатлар ва тез бузиладиган бошқа ашёлар ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилган ҳолда, суд томонидан дарҳол кўздан кечирилади. Бундай ашёлар кўздан кечирилганидан кейин кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтарилади ёхуд улардан ўз ўрнида фойдаланиши мумкин бўлган бошқа шахсларга топширилади. Ашё бошқа шахсга берилган тақдирда унинг эгасига ўша хил ва ўша сифатдаги буюмлар ёки қайтариш вақтидаги баҳоси бўйича уларнинг қиймати қайтариб берилиши керак.


1. Ашёвий далилларни, айниқса тез бузиладиган озиқ-овқат­ларни тегишли суд процессуал ҳаракатлар тарафларни хабардор қилган ҳолда тезлик билан кўздан кечириш талаб этилади.
Тез бузиладиган озиқ-овқатлар ўз вақтида (масалан, гўшт маҳ­сулотлари, сут, мевалар, сабзавот экинлари ва ҳоказо) кўздан кечи­рилмаган тақдирда ўзининг ташқи кўриниши, сифатини ўзгартира­ди ва олдинги товар, маҳсулот кўриниши йўқолади, бу деган ифуқаролик ишини холисона ҳал этишга таъсир кўрсатиш билан бир қаторда манфаатдор шахсларга жумладан, ашёвий далилларни тақдим этган шахсларга моддий зарар келтиради. Шунинг учун ҳам суд тез бузиладиган озиқ-овқатлар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш учун процессуал қонунчилигида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда фоторасмларни олиш, телекамераларни ишла­тиш лозим бўлади.
2. Суд тарафларнинг иштирокида ашёвий далилларни суд маж­лисида кўриб чиқади. Агар ашёвий далиллар бирон-бир сабабларга кўра судга келтирилиши мумкин бўлмаса - улар турган жойида кўрилади.
Ашёвий далилнинг кўрилиш натижалари суд мажлиси баёнига ёзилади. Шу тарзда судга келтирилиши мумкин бўлмаган ёзма далиллар ҳам кўрилади ва текширилади. Суд мажлиси баёнига ашёнинг рўйхати билан бирга уни кўришда чизилган режалар олинган расмлар ва шу кабилар илова қилинади.
Агар ашёвий далиллар озиқ-овқатлар ва тез бузиладиган бошқа нарсалар бўлса, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилиниб, бу озиқ-овқатлар суд томонидан дарҳол кўздан кечирилган бўлса, ўша шахсларга қайтарилади ёхуд уларни тегишлича фойдаланиш­лари мумкин бўлган муассасаларга, корхоналарга ёки ташкилот­ларга топширилади. Кейинги ҳолда нарсанинг эгасига ўша хил ва ўша сифатдаги нарсалар қайтарилади ёки уларнинг қайтариш вақтидаги давлат баҳоси бўйича қиймати тўланади.
3. Ашёвий далилларни кўздан кечирганлик тўғрисида суднинг баённомасини тузиш мақсадга мувофиқ чунки, бу ёзма ҳужжат ишга қўшилади ва асосий ҳужжатлардан ҳисобланади.
Агар тез бузиладиган ашёвий далилларни кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга қайтарилиши лозим бўлса, бу ҳақда тегишли ҳужжатлар (олганлиги ҳақидаги тилхат, пулни ўтказганлик тўғри­сидаги квитанция ва бошқалар) фуқаролик ишида бўлиши лозим.
Судья (суд) тез бузиладиган ашёвий далилларни суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бошқа шахсларга бе­рилган ёки реализация қилинган бўлса, унинг қийматини қайтари­ши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish