1-Амалий машғулот (2-соат). Мавзу: Республикамизнинг ноёб дурдона объекти бўлган ғўза генетик коллекциясининг материаллари билан танишиш



Download 12,8 Kb.
Sana25.03.2022
Hajmi12,8 Kb.
#509239
TuriЛекция
Bog'liq
6-мавзу мазмуни


1-Амалий машғулот (2-соат).
Мавзу: Республикамизнинг ноёб дурдона объекти бўлган ғўза генетик коллекциясининг материаллари билан танишиш.

Мақсад:ЎзМУ қошидаги “Ботаника боғида” жойлашган Ғўза генетикаси ва генколлекцияси лабораториясининг тажриба майдонидаги генетик коллекция материаллари билан танишиш.


Ишнинг бажарилиш тартиби: Талабалар амалиёт ўқитувчиси бошчилигидаЎзМУ қошидаги “Ботаника боғида” жойлашган Ғўза генетикаси ва генколлекцияси лабораториясининг тажриба майдонида учрашадилар. Давоматдан сўнг амалиёт ўқитувчиси ЎзМУ нинг ноёб дурдона объекти ғўза генетик коллекциясини яратилиш тарихи хақида маълумот беради. Хусусан, маълумотда генетик коллекция 2-бўлимдан иборатлиги, унинг 1-бўлимини изоген, интрогрессив ва мутант линиялар, 2-бўлимни эса моносом ва транслокацион линиялар ташкил этиши келтирилади. Бундан ташқари, талабалар тажриба майдонидаги коллекцион линиялар сифат ва миқдор белгиларига кўра фарқланиши, сифат маркер белгили линиялар дейилганда қандай линиялар назарда тутилиши, дурагайлаш жараёнида танлов қайси белгига мувофиқ белгиланиши, ота-она линияларни дурагайлаш асосида кейинги бўғин қандай яратилиши хақидаги маълумотларни ҳам оладилар.
Кичик гуруҳларга бўлинган талабалар амалиёт ўқитувчиси томонидан кўрсатилган тажриба майдонидаги линия ўсимликларининг ранги, барг пластинкаси, тола ранги ва ҳосил шоҳларининг типига кўра маркер белгиларни фарқлай бошлашади. Шунингдек бошланғич линиялар ва улар иштирокидаги дурагай ўсимликларда фарқланган белгиларни қайси қонуният асосида ирсийланиши хақида коллекцион материални ўз кўзлари билан кўрган ҳолда ишонч ҳосил қиладилар.
Амалий машғулот даврида кичик гуруҳларга бўлинган талабалар ота-она линиялар ва уларнинг дурагай ўсимликларидаги барг контурини амалий дафтарларига чизадилар. Чунки бу амалиёт ёрдамида талабалар ўсимлик фенотипини ўрганилаётган белгига кўра гуруҳга ажратишни ўрганадилар.
Олинган маълумотлар ва ўсимликларни фенотипик гуруҳларга ажратиш амалиёти юзасидан талабалар ўз амалиёт дафтарларида мустақил хулосаларини шакиллантирадилар.
Download 12,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish