Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-кичик бўлим. ДАЪВО ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ



Download 12,6 Mb.
bet239/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

2-кичик бўлим. ДАЪВО ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ


21-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


239-м о д д а. Судда даъво ишларини юритиш тартибида
кўриладиган ишлар


Судда даъво ишларини юритиш тартибида кўриладиган ишларга фуқаролик муносабатларидан, меҳнатга, оилага, уй-жойга доир ва бошқа ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқади­ган даъволар бўйича ишлар киради, башарти, қонун ҳужжат­ларида уларни кўришнинг ўзга тартиби белгиланган бўлмаса.


1. Фуқаролик процессуал қонунларида (ФПКнинг 2-моддаси) фуқаролик суд ишларини юритиш турларидан бири сифатида даъво тартибида юритиладиган ишларнинг судларга тааллуқли эканлиги белгиланган.
Даъво ишларини судда кўрилиши учун албатта тарафлардан ҳар иккиси ёки ҳеч бўлмаганда биттаси фуқаро бўлиши, улар ўртасида низо вужудга келиши талаб этилади. Шулар билан бир қаторда, юқоридаги талабларни ривожлантириб, даъво тартибида фуқаролик, меҳнат, оила, уй-жой муносабатларидан келиб чиқади­ган ишлар даъво тартибида юритиладиган ишлар жумласига киритилган.
Амалдаги фуқаролик процессуал қонунимизда судда даъво ишларини юритиш тартибида кўриладиган ишларнинг рўйхати кам берилганлиги кўринади. Ваҳоланки, амалиётда судда даъво тартибида кўриладиган ишларнинг тури ниҳоятда кўплиги ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Шу боисдан ҳам судда даъво тартибида кўриладиган фуқаролик ишларининг, масалан, ер ҳуқуқи, солиқ, сайлов ва референдум ўтказиш, экология, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқалар ҳисобига тааллуқли ишларни рўйхатини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.
Булардан ташқари, судда даъво ишларини юритиш тартибида кўриладиган ишларнинг қайси суд бўғинларида кўрилишини аниқлаш ҳам мақсадга мувофиқдир.
240-м о д д а. Даъво ишларини кўриш тартиби


Даъво ишлари ушбу Кодекснинг 21-25-бобларида кўрсатил­ган истисно ва қўшимчалар билан бирга фуқаролик суд иш­ларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади.

Суд амалиётида фуқаролик суд ишларини юритиш турларидан бири бўлган даъво тартибида иш кўриш низоли бўлганлиги ту­файли бошқа турдаги иш юритиш тартибига нисбатан кўпчиликни ташкил этади. Шунинг учун ҳам судлардан бундай ишларни ҳал этишда процессуал қоидаларга амал қилган ҳолда низоли масала­ларни ҳал этишлари талаб этилади.


Даъво ишлари қонунда кўрсатилган истисно ва қўшимчаларга амал қилган ҳолда фуқаролик ишларини кўришга оид фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари асосида кўриб ҳал этилади. Бу дегани, даъво ишларини кўриш тартибининг умумий қоидалари асосида алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятлар бўйича ишларга ҳам тегишли бўлиб, фақат бундай ишларнинг айрим хусусиятлари ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳам масаланинг ечимини топишга қаратилган процессуал ҳаракатлар ишда иштирок этувчи шахслар ва алоҳида субъект ҳисобланмиш суд томонидан амалга оширилади.
Масалан, никоҳдан суд тартибида ажратиш низоли (даъволи) бўлиши билан бир қаторда, бундай туркумдаги ишларни кўриб ҳал этишда суд иш қўзғатишдан тортиб, уни тайёрлашда, мазмунан кўришда, ҳал қилув қарорини чиқариш, уни ижро қилиш билан боғлиқ хусусиятлари мавжудки, уларга суд амал қилишга мажбур, акс ҳолда ҳал қилув қарори асослантирилмаган, ғайриқонуний ва адолатсиз ҳисобланади.
Юқорида келтирилган даъво ишларини юритиш тартибидаги айрим хусусиятларни инобатга олган ҳолда уни бошқа турдаги иш юритишдан фарқлаш лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish