Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


) агар қонунда ёки шартномада неустойка ундириш назарда тутилган бўлса, неустойка миқдори



Download 12,6 Mb.
bet236/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

7) агар қонунда ёки шартномада неустойка ундириш назарда тутилган бўлса, неустойка миқдори;
8) қарздордан ундирилиши лозим бўлган давлат божининг суммаси;
9) арз қилинган талабга қарши қарздор томонидан эътироз билдириш муддати ва тартиби.
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғри­сидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1-5 ва 8-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ва уларни ундириш муддати.
Суд буйруғи судья томонидан имзоланади.

Шарҳланаётган моддада суд буйруғининг мазмуни ва унга нисбатан қўйиладиган талаблар ўз ифодасини топган.


1. Фуқаролик процессуал қонунчиликка берилган шарҳларда эътироф этилишича, суд буйруғи суд ҳал қилув қарорлари каби фуқаролик ишини мазмунан ҳал қилувчи суд хулосасига асослан­ган қарор ҳисобланади.1 Лекин суд буйруғи ҳал қилув қароридан фарқ қилиб, унда баён ва асослантирувчи қисмлар мавжуд бўлмас­дан, талабларни қаноатлантиришга асос бўлган моддий қонун нормасини кўрсатиш билан чегараланади. Суд буйруғи ўзининг таркибий қисми, тузилиши ва мазмун-моҳияти билан одил судлов ҳужжати ҳисобланган суд ҳал қилув қарорларидан жиддий фарқ қилади. Бинобарин, буйруқ тартибидаги ишлардан ташқари бошқа барча суд ишларини юритиш турларида фуқаролик ишлари суд мажлисида мазмунан кўриб ҳал қилиниши ва одил судлов ҳужжати сифатида ҳал қилув қарори чиқарилиши мумкин бўлади.
Лекин суд буйруғи ўз мазмун-моҳиятига кўра, ҳал қилув қарори билан бир турда бўлиб, у орқали ишнинг ҳал этилишидан бевосита манфаатдор бўлган ундирувчи ва қарздорнинг моддий-ҳуқуқий ҳолати қатъий белгиланади. Бироқ, моддий ҳуқуқнинг низосиз бўлишини талаб қилувчи иш юритишнинг соддалашти­рилган мазкур шакли бузилган ҳуқуқларни тезкорлик билан ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, мазкур кўринишдаги суд қарори­нинг юзага келишини тақозо этган эди. Шунинг учун ҳам суд буйруғида баён ва асослантирувчи қисмлар мавжуд бўлмасдан, судья талабларни қаноатлантиришга асос бўлган моддий қонун нормасини кўрсатиш билан чекланади.
2. Судья суд буйруғида ундирувчининг талабини қондириш учун асос бўлган қонунни кўрсатиши лозим бўлади. Бир қарашда бу суд буйруғининг асослантирувчи қисмига ўхшаса-да, лекин ушбу қисмда ҳужжатлар, бошқа фактик ҳолатлар текширилмайди ва ҳуқуқий таҳлил этилмайди.
3. Вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ФПКнинг 2388-моддаси 1-5 ва 8-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, шунингдек, қарздорнинг туғил­ган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундирилаётган тўловлар миқдори ва уларнинг ундирилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.
4. Суд буйруғи нафақат суд қарори, балки бир вақтда ижро ҳужжати ҳам ҳисобланади (ФПКнинг 2382-моддаси). Лекин бошқа ижро ҳужжатларидан фарқли равишда суд буйруғининг мазмунига қўйилган талаблар Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 ав­густдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддасида кўрсатилган ижро ҳуж­жатининг мазмунидан бир мунча фарқ қилади. Шунинг учун ҳам мазкур модданинг тўртинчи қисмида суд буйруғининг мазмуни қонун ҳужжатлари билан белгиланиши кўрсатилган. Лекин шундай бўлса-да, суд буйруғида уни ижро этишнинг тартиби кўрсатилиши мумкин. Суд буйруғи судья томонидан имзоланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish