Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳоллари



Download 12,6 Mb.
bet241/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

242-м о д д а. Судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳоллари


Иморатга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги, мол-мулкни хатлаш­дан чиқариш ҳақидаги, ер майдонидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги даъволар иморат, мол-мулк ёки ер майдони жойлашган ҳудуд суднинг судловига тааллуқлидир.
Мерос қолдирувчининг кредиторлари мерос ворислар томонидан қабул қилингунига қадар қўзғатган даъволар мерос мол-мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган ҳудуд суднинг судловига тегишлидир.
Йўловчи, багаж ёки юк ташиш шартномаларидан юк та­шувчиларга нисбатан келиб чиқадиган даъволар белгиланган тартибда талаб қўйилган транспорт ташкилотининг органи жойлашган ҳудудда тақдим этилади.


1. Шарҳланаётган модданинг судловлиликнинг алоҳида ҳол­лари, деб номланишидан мақсад, ушбу қонунга кўра, низоли ишлар аксарият ҳолларда ер, мерос, уй-жой, мулк, мулкни рўйхатдан (хатлашдан) чиқариш, юк, йўловчилар ташиш билан боғлиқ бўлиши, бундай низоларни ҳал қилиш учун масалани жойда кўриб ҳал этиш учун асос бўладиган ҳолатдир.
Баъзи фуқаролик ишларнинг турларига нисбатан уларнинг хусусиятларини эътиборга олиб, қонун бундай ишларнинг фақат муайян судга тегишли бўлишини белгилаши, мустасно судлов дейилади.
Бундай ишларнинг турлари ФПКнинг 242-моддасида келтирил-ган бўлиб, унинг кенгайтирилишига йўл қўйилмайди, яъни бундай судловдан тарафларнинг ўзаро келишувлари бўйича ёки даъвогар­нинг танлаши бўйича четга чиқишига йўл қўйилмайди. Қонун бундай ҳолда шу тўғридаги фуқаролик ишларнинг кўрилиши қаер­да қулай бўлишига қараб, ё низоли моддий обьктнинг турган жойи бўйича (масалан иморатга бўлган ҳуқуқ турисидаги даъвогар қўзғатилганида-иморат жойлашган жойда) ёки низоли ҳуқуқий муносабат бўйича судловни белгилайди.
2. Агар мол-мулкни хатлашдан чиқариш ҳақидаги низоларда хатланган мол-мулк турли ҳудудларда жойлашган тақдирда хатланган мол-мулкнинг асосий қисми жойлашган жойида масалан, уй-жой, автомашина ва ҳоказо ҳудуддаги судга мурожаат этишлик мақсадга мувофиқдир.
Худди шу асосда бир нечта меросхўрлар бўлганда мерос мол-мулки ёки унинг асосий қисми жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлиши мумкин.
Йўловчи, багаж ёки юк ташиш шартномаларидан юк ташув­чиларга нисбатан қўзғатиладиган даъволарга кўра, транспорт ташкилотларига нисбатан мустасно судловлилик татбиқ этилиб, транспорт ташкилотларининг мижозга нисбатан судловлилиги эса умумий тартибга асосан татбиқ этилади.
Шарҳланаётган судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳолларига тегишли бу қоидада кўрсатилган ҳолат қатъий бўлиб, унинг доирасини кенгайтириш мумкин эмаслиги юридик адабиётларда таъкидлаб ўтилган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish