Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Келишилган судловга тааллуқлилик



Download 12,6 Mb.
bet242/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

243-м о д д а. Келишилган судловга тааллуқлилик


Тарафлар ўзаро келишиб, муайян иш учун ҳудудий судловга тааллуқлиликни ўзгартиришлари мумкин.
Ушбу Кодекснинг 242-моддасида белгиланган судловга тааллуқлилик тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
1. Мазкур қонуннинг мазмунига кўра, томонлар фуқаролик ишларини қонуний ва асосли ҳал этиш билан шахс манфаатларини тезда ҳал этишга қаратилган шароитларни эътиборга олган ҳамда қонунда белгиланган ҳолларда судловликка оид қоидаларни ўзгартириб оладиган келишув олишлари мумкин. Шу боисдан ҳам бу қоида келишилган судловлилик дейилади. Бундай тартибда судловлиликни амалга ошириш фуқаролик процессуал ҳуқуқининг эркин ҳуқуқ принципиги асосланганлиги, улар ўз ҳуқуқларини эркин (келишилган ҳолда) суд ҳимоясидан фойдаланишга ҳақли эканлигидир. Агар кўриладиган ишнинг тури, низонинг предмети аниқ бўлса, ва тарафлар кимлар бўлишига оид фуқаролик ишлари яъни турдош судловлиликни тарафларнинг келишуви билан суд­ловлиликни ўзгартириб бўлмайди. Масалан, “Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасида, агар Марказий сайлов Комиссиясининг қарори устидан фақат Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят билан муро­жаат этиш ҳуқуқи қонунда кўрсатилган шахсларга берилишини келтириш мумкин. Бу туркумдаги ишлар бўйича келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш тартиби қонун билан белгиланганлиги туфайли судловлиликни тарафлар ўзаро келишиб ўзгартиришга йўл қўйилмаслигига эътибор бериш лозим. Келишилган судловлиликка ўзгартириш киритиш тарафларнинг хоҳишига боғлиқ бўлади.
Демак, тарафларнинг ўзаро келишувлари бўйича ихтиёрий ра­вишда белгиланган судловликни ўзгартириш имкониятига кели­шилган судловлик дейилади. Қонун айрим ҳолларда тарафларга ҳудудий судловликни ўзаро келишув бўйича ўзгартириш ҳуқуқини ҳам беради. Шунга биноан тарафлар фуқаролик ишини қаерда, яъни қайси туман судида кўрилиши тўғрисида ўзаро келишиб олишлари мумкин. ФПКнинг 243-моддасида белгиланган бу қоида­нинг мақсади фуқаролик ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қили­нишида фуқаролар ва ташкилотлар учун кўпроқ қулайликлар яра­тишдир. Тарафлар ўз манфаатларини қаерда ҳимоя қилиш бирмун­ча қулай бўлишлигини ўзлари биладилар. Шу сабабли низоларнинг кўрилиши жойини танлашдан тарафларнинг эркинлигини ошиқча чеклаш нотўғри бўлар эди.
Фуқаролик ишларининг муайян бир судда кўрилиши тўғриси­даги ўзаро келишув ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Масалан, тарафлар ўзаро шартнома тузиш жараёнида «ушбу шартномадан келиб чиққан низолар фалон туман судида кўрилади», деб кўрса­тишлари мумкин. Бундай келишувга кейинчалик, низо чиққандан сўнг ҳам йўл қўйилади.
Агар ихтиёрий келишув бўйича белгиланган судловлик тараф­лардан бири ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқини бузиши аниқланса, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши лозим ва бундай ҳолларда судловлик тўғрисида қонун билан белгиланган умумий қоидалар татбиқ этилади.
ФПКнинг 243-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидек, фуқаролик ишларининг баъзи туркумларига нисбатан ФПКнинг 242-моддасида белгиланган мустасно (яъни алоҳида ҳоллар) судловлик тарафларнинг ўзаро келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Тарафлар фуқаролик ишларини ҳал этиш жараёнида ёки ундан ҳам олдин вужудга келиши мумкин бўлган низони ҳал этиш учун қайси судга мурожаат этишлари лозимлиги ҳақида келишиб олишларига қонун йўл қўяди.
Агар тарафлар ўртасида тузилган келишилган судловлиликни қонунга хилоф тузилганлиги аниқланса, суд бундай судловлиликни эътиборга олмаслиги ва умумий қоида асосида иш тутишни кўрса­тиш мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish