Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Даъвони таъминлаш чоралари



Download 12,6 Mb.
bet250/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

249-м о д д а. Даъвони таъминлаш чоралари


Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
1) жавобгарга тегишли бўлган ва унинг ўзида ёки бошқа шахсда турган мол-мулк ёхуд пул суммасини хатлаш;
2) жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш;
3) бошқа шахсларнинг жавобгарга мол-мулк беришини ёки унга нисбатан бошқа мажбуриятларни бажаришини тақиқлаш;
4) мол-мулкни хатлашдан чиқариш тўғрисида даъво қўзғатилган тақдирда, уни сотишни тўхтатиш;
5) агар қарздор ижро ҳужжати юзасидан даъво тартибида низолашаётган бўлса ва бундай низолашишга қонун ҳужжат­ларида йўл қўйилса, бу ҳужжат бўйича ундирувни тўхтатиш.
Даъволарнинг иш ҳақини, даромадни, пенсия ва стипен­дияни хатлаш йўли билан таъминланишига йўл қўйилмайди, алимент ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек, боқувчининг ўлими оқибатида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги, ўзгалар мол-мулкини талон-торож қилганлик натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бундан мустасно.
Зарур ҳолларда суд даъвони таъминлаш чорасининг бир неча турини қўллаши мумкин, лекин уларнинг умумий сум­маси даъвонинг баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.


1. Даъвони таъминлаш чораларининг қайси тури таъминла­ниши кераклиги суд ажримида аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Амалиётда даъвони таъминлаш чораларининг кўпроқ татбиқ этиладиган тури бўлиб жавобгарга тегишли бўлган мол-мулки ёки пул суммаларини хатлаган ҳисобланади. Жавобгарга тегишли мол-мулки хатлангандан кейин ҳуқуқий оқибат туғдиради. Бунга кўра жавобгар ана шу мол-мулкни пул суммасини суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар тасарруф эта олмайди.
Даъвони таъминлаш чораларидан бири жавобгарнинг айрим ҳужжатларни амалга оширишни тақиқлашдир. Бунга кўра, жавоб­гар даъвогарнинг манфаатига зид бўлган ҳаракатларни бажаришни тақиқлашдир. Масалан, ҳовли-жойни девор билан ўраб олиш, ёки ҳовлига кирадиган кўча эшигини ўзгартириш ва ҳоказо.
2. Даъвони таъминлаш чораларини кўриш чоғида судья даъво­гарнинг иш ҳақига, пенсия ва стипендияни хатлашга йўл қўймас­лигига ва қайси ҳолларда йўл қўйилишлигига аҳамият бериши лозим.
Демак даъвони таъминлашдан мақсад ҳал қилув қарорини ўз вақтида ижро қилишга, судда иш мазмунан ҳал бўлгунга қадар моддий ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган (мол-мулк, пул суммаси ва бошқа нарсалар) объектларни сақлашга қаратилган ҳаракатлардир.
Суд амалиётидан кўчирма келтирамиз:
1) Агар даъвони таъминлаш бўйича чораларни кўрмаслик ҳал қилув қарорининг ижросини қийинлаштириштирадиган ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўядиган бўлса судья ФПКнинг
248-моддасига мувофиқ ишни судда кўришга тайёрлаш давомида даъвони таъминлаш бўйича чоралар қўллашга ҳақли эканлиги судларга тушунтирилсин.
Шу жараёнда судья далилларни таъминлаш бўйича чоралар кўриши мумкин, чунки ФПКнинг 61-моддаси судга ариза берилган вақтдан бошлаб судья уларни таъминланишини назарда тутади1.
2) Рўйхатга олиниб, хатланган мулкнинг ўзгартирилгани, бошқа шахсларга ўтказилгани ёки йўқ қилингани аниқланса, суд ушбу мулк ишониб топширилган шахсни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш лозим (ЖКнинг
167-моддаси)2.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish