Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари



Download 12,6 Mb.
bet248/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

247-м о д д а. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари


Қуйидаги ҳолларда судья қарши даъвони қабул қилиши шарт:
1) қарши даъво дастлабки даъвони қоплашга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъво қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно этса;
3) қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлиб, уларни бирга кўриш низо тезроқ ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берса.


1. Мазкур қонунда кўрсатилишича, қарши даъво қўзғатиш ва даъвони қабул қилиш учун белгиланган шартлар мавжуд бўлган­дагина жавобгарнинг талабини қаноатлантириш мумкин.
Даъво турларидан бири сифатида қарши даъво қуйидагича шартлар бўлганида бир вақтнинг ўзида ҳам даъвога қарши ҳимоя воситаси, ҳам жавобгарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш воситаси бўлиб кўрилади.
биринчидан, қарши даъвонинг қабул қилиниши шартлари қуйидагича: биринчидан, қарши талаб дастлабки талабни қоплашга қаратилган бўлиши керак;
иккинчидан, қарши даъвонинг қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно қилиши керак;
учинчидан, қарши ва дастлабки даъво талаблари ўртасида ўзаро боғланиш ва уларни бирга кўриш низони тезроқ ва тўғри ҳал қи­лишга ёрдам берган бўлиши керак. Шу уч шартдан бири бўлса ҳам, судья қарши талабни судда кўриш учун қабул қилади (ФПКнинг 247-моддаси). Бу қонун судьяга кенг ваколатлар бериш билан бирга тарафларнинг бир-бирларига нисбатан қилган даъво талабларини бирга қўшиб кўриш мақсадга мувофиқ бўлиш-бўлмаслигини жид­дий равишда текширишга мажбур қилади.
Қарши даъволар даъво қўзғатиш тўғрисидаги умумий қоидалар бўйича қўзғатилади. қарши даъво қўзғатилишида, умуман даъвога оид процессуал қоидаларга, чунончи: аризасининг мазмуни давлат божи ва суд чиқимларининг тўланиши ва ҳоказолар тўғрисидаги қоидаларга (ФПКнинг 40, 41, 103, 104. 105, 149 ва даъво ҳақидаги бошқа моддаларига) риоя қилинади.
2. Қарши даъво дастлабки даъвони қоплашга қаратилган. Бу қоидани амалиётда татбиқ этилиши қатор ноаниқликларга олиб келиш ҳоллари учраб туради. Дастлабки даъвони қоплашга қара­тилган талаблар мажбуриятларни бекор қилиш кўринишларидан бири ҳисобланади. Қарши даъво қўзғатишда кўп ҳолларда жавобгар дастлабки даъвогарга нисбатан ҳуқуқий устунликка эга эканлиги исботлашга ҳаракат қилади. Масалан, агар дастлабки даъвогар жавобгарни уй-жойдан кўчириш ҳақида даъво қўзғатган тақдирда, жавобгар ўз навбатида уй-жойнинг ҳақиқий эгаси эканлигини асословчи далиллар билан қарши даъво қўзғатиш мумкинлигини келтириш мумкин.
Ушбу шарҳланаётган 247-модда учинчи қисмига кўра, қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш бўлиши, уларни бирга кўриш даъвони тезроқ ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берган тақ­дирдагина йўл қўйилиши мумкинлигини асослаш судьянинг зимма­сига юкланган. Шунинг учун суд асосий ва қарши талабларни ҳар томонлама чуқур текшириши, талабларнинг предметига, уларнинг асосларига эътибор бериш керак. Агар бундай боғлиқлик бўлмаган тақдирда суд талабларни бирга кўриш масаласини рад этади.
Суд амалиётидан берилган мисоларга эътибор беринг:
Т. уй-жойдан кўчириш ҳақида М.га нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган. М. эса қарши даъво тақдим этиб, олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топишни сўрайди.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра Т. нинг даъвоси рад этилиб, М.нинг қарши даъвоси қаноатлантирилган.
Апелляция инстанция судининг ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори чиқарилган. Т.нинг уй-жойдан кўчириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 3 май куни апелляция инстанция суди ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги қарорининг
11-бандида тушунтирилишича, ҳал қилув қарори даъвогарнинг барча даъво талаблари бўйича чиқарилиши лозимлигини судлар назарда тутмоқлари керак. Бир иш юритишда бир неча даъво талаблари бирлаштирилганда ёки суд қарши даъвони кўриш учун қабул қилинганда ёхуд низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилинган шахснинг даъвосини қабул қилишда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд қар бир даъво юзасидан қабул қилган қарорини аниқ кўрсатиши лозим.
Апелляция инстанцияси суди томонидан иш кўрилаётганда аж­римнинг хулоса қисмида М.нинг қарши даъвоси ҳал қилинмасдан қолиб кетади. Бу билан суд М.нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаат­ларини бузган.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish