Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани



Download 12,6 Mb.
bet251/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

250-м о д д а. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани
кўриб чиқиш


Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза ишни кўраётган судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилинади.


1. Даъвони таъминлаш тўғрисида ариза билан даъвогарнинг судга мурожаат этишдан мақсад низоли масалани жавобгар томо­нидан белгиланган тартибда ва муддатда бажармаганлиги сабабли суд ҳимоясидан фойдаланишга мажбур бўлишлигидир.
Бу қоиданинг шахс манфаатини ҳимоя қилишга қаратилганлиги даъвони таъминлаш тўғрисида ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан, судья зудлик билан шу ҳақда ажрим чиқаришидир. Судьяни бундай тезкорлик билан даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб ҳал этиши инсофсиз жавобгарнинг ҳал қилув қарорини ижросига нисбатан амалга оширадиган турли ножўя ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилгандир.
Чунончи, даъвони таъминлаш тўғрисида ариза берганлигини эшитган жавобгар дарҳол таъминланиши лозим бўлган мол-мулк, пул суммасини яшириш чораларини кўриши мумкин.
Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза суд мажлиси жараёнида берилган тақдирда бу масала бўйича даъвогар нима учун даъвони таъминлаш лозимлиги ҳақидаги хулосага келганли­гини асос-лаб бериши, прокурор иштирок этган ҳолларда унинг фикри эшитилгандан кейин ариза ҳал этилади.
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани ишни кўраётган судья ёки суд ўша куннинг ўзидаёқ жавобгарни ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг хабардор қилмасдан ҳал қилади.
2. Тегишли пул суммасини ундириш билан боғлиқ даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўришда, агар жавобгарнинг маблағлари жамғарма банкларда сақланаётган бўлса, суд аввал банкдан керакли маълумотларни олгандан кейингина таъминлаш чораларини кўриши лозим.


251-м о д д а. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси
билан алмаштириш


Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришла­рини эшитиб, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириши мумкин.
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан ал­маштириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ, бу шахс­ларнинг келмаслиги даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Пул суммасини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлаш­да жавобгар қўлланилган таъминлаш чоралари ўрнига даъ­вогар талаб қилаётган суммани суднинг депозит ҳисобварағига ўтказишга ҳақли.


1. Суд (судья) ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан ҳам даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириши мумкин.
Даъвони бир турини бошқаси билан алмаштириш учун вужудга келган маълум шароит туфайли ўзгаради. Масалан, суд даъвогарни манфаатини инобатга олиб, муқаддам хатланган рангли телеви­зорни эндиликда компьютер билан алмаштириш талабини кўриб чиқиши мумкин. Чунки рангли телевизорнинг нархи пасайиши ва у камёб товор бўлмаганлиги билан асослаши мумкин.
Даъвони таъминлаш чораларини кўришда қонун жавобгарнинг ҳам манфаатларини кўзлаб суд ишда иштирок этувчи шахс­ларнинг баёнотларини эшитиб, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқа тури билан алмаштиришга йўл қўйиш мумкинлигини белгилайди.
Даъвони таъмин қилишнинг бир турини бошқа тури билан ал­маштириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қили­ниб, суд мажлисида ҳал этилади. Лекин бу шахсларнинг келмас­лиги даъвони таъмин қилишнинг бир турини бошқа тури билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Пул ундириш тўғрисидаги даъвони таъмин қилишда жавобгар йўл қўйилган таъминлаш чоралари ўрнига, даъвогар талаб қилаёт­ган суммани суднинг депозит счётига ўтказишга ҳақлидир (ФПКнинг 251-моддаси).
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро қилинади (ФПКнинг 252-моддаси).
2. Пул суммасини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгарнинг илгари рўйхатга олиниб, уни тасарруф этиш тақиқ­ланган мол-мулк ўрнига маълум миқдордаги шу мулкини қоплай­диган сумма билан алмаштиришга ҳақли. Бундай ҳолларда даъво­гар талаб қилаётган суммани жавобгар суднинг депозит ҳисобвара­ғига ўтказишга йўл қўйилади.
Суд амлиётида даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш, айниқса, никоҳдан ажралиш билан боғлиқ ишларда тез-тез учраб туради. Масалан, никоҳдан ажралишда хатланган мулк уй-жой бўлса, даъвогар хотин уйнинг бир қисмини эмас, балки шу тегишли уй-жой қисмини пул суммаси билан алмаштиришни илтимос қилиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish