Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet247/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Р. низоли хонадон бўйича олди-сотди шартномасини расмий­лаштиришда онаси И.нинг уй рўйхатида эканлигини яшариб маълу­мотнома олган. У. низоли хонадон сотилган куниёқ, шу уйдаги 37-хонадонни сотиб олган. Низоли хонадон сотилиб, ўрнига шу уйдан бошқа хонадон сотиб олишида И.нинг ёзма розилиги бўлмасада, бу билан унинг турар-жойига бўлган ҳуқуқи бузилмаган. Она-бола муносабатлари яхши бўлган. З. инсофли сотиб олувчи ҳисобланган.
И.нинг низоли хонадондаги ҳиссаси масаласида қизи Р.га нис­батан эътироз билдириши мумкинлиги, чунки у онасининг низоли турар-жойга ҳуқуқи борлигини яширганлиги суд томонидаг тушунтирилган.
Юқоридаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда суд З.нинг даъвосини қаноатлантириш ва И.нинг даъвосини рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган деб топилди1.
3) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 93-моддаси­да ижарага олувчининг турар-жойида ижарага қўйиш шартномаси асосида ёки вақтинча яшовчилар сифатида яшаб келаётган фуқаро­лар бу турар-жойда қанча вақт яшаб келаётганликларидан қатъи назар унга мустақил эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлмасликлари кўрсатилган.
Б. судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Қарши шаҳар, 4-микрорайон, 14-уйнинг 18-хонадони унга тегишли эканлиги, жавобгар О. уй-жойни ноқонуний эгалаб ўтирганлиги учун уйдан кўчириб, жавобгар номига берилган уй-жойни хусусийлаштириш ордерини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Жавобгар О. судда қарши даъво қўзғаб, у низоли хонадонни 1990 йилда 4500 сўм сотиб олгани, ўша пайтдан бери яшаб кели­шини, Б.нинг низоли уйда яшамаслигини инобатга олиб, даъвогар­нинг оиласи билан низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишини сўрайди.
Қарши шаҳар судининг 1998 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан Б.нинг даъвосини қаноатлантирилган, қарши даъво аризаси эса рад этилган. Шаҳар хокимига жавобгар О. оиласини бошқа турар-жой билан таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов Ҳайъятининг 1998 йил 5 майдаги ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Вилоят суди Раёсатининг қарорига асосан ушбу суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўришга юборилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ушбу ишни назорат тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра, шаҳар судининг ҳал қилув қарорига қисман ўзгартириш киритиб, уни ўз кучида қолдириб, Раёсат қарорини бекор қилишни лозим топди.
Иш материалларига қараганда, низоли хонадон 1-сон ММКК ташкилотига қарашли бўлиб, 1985 йилда Б. оиласига берилаган, у бу ерда рўйхатда ўтиб яшаб келган. 1990 йилда қариндоши бўмиш О.га низоли хонадонга кириб яшашига рухсат берган. 1993 йилда Б. низоли хонадонни хусусийлаштириб, давлат ордери олган. Ушбу ордерга асосан у низоли хонадоннинг эгаси ҳисобланади.
1990 йилда низоли хонадон давлат уй-жой фондига қарашли бўлиб, олди-сотди предмети бўлмаган. Бундан ташқари Б.нинг жа­вобгар О.дан уй учун пул олгани етарли далиллар билан тасдиқлан­маган.
Жавобгар О. низоли хонадонда вақтинча яшовчи сифатида истиқомат қилган, унинг 1990 йилдан буён бу ерда яшаб келиши турар-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини вужудга келтирмаслиги ҳақида суд тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, жавобгар О.ни бошқа турар-жой билан таъминлашга қонунда белгиланган асослар мавжуд эмас.
Шу сабабли Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъа­ти шаҳар судининг ҳал қилув қарорига ўзгартириш киритиб, жавоб­гар оиласини бошқа турар-жой бериб, кўчириш ҳақидаги қисмини чиқариб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш ҳақида ажрим чиқарди1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish