Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Чақирув қоғозини топшириш муддати



Download 12,6 Mb.
bet129/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

134-м о д д а. Чақирув қоғозини топшириш муддати


Чақирув қоғози ишда иштирок этувчи шахсларга ва процесснинг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишларини мўлжаллаб топширилиши керак.


1. Фуқаролик ишини судда кўриш билан боғлиқ барча процес­суал ҳаракатлар етарли даражада бажарилгач, ишни суд процессида мазмунан кўриб ҳал этиш учун имкониятлар мавжуд деган хулосага келган тақдирда, судья ишда иштирок этиши лозим бўлган шахс­ларга суд хабарларини ёки чақирув қоғозини (повестка) юбориш масаласини ҳал этади.
Ушбу шарҳланаётган қоидада суд чақирув қоғозини юбориш­нинг умумий асослари белгиланган, шу туфайли судья бу ҳаракат­ни амалга оширишда ишда қатнашиши лозим бўладиган шахсларни аниқлаши, шунингдек процесснинг бошқа иштирокчиларини иш юзасидан қанчалик маълумотга эга эканлиги, ишнинг мураккаб­лиги, уларнинг яшаш, ишлаш жойларини суд жойлашган ҳудуддан қанчалик масофада эканлигига қараб ҳал этиши мақсадга мувофиқдир.
Суд чақирув қоғозини процесс иштирокчиларига топшириш билан боғлиқ масала бўйича МДҲ давлатларида (Украина, Молдо­ва) иш судда кўрилгунга қадар уч, беш кун илгари топшириш кераклиги ҳақидаги муддат белгиланган1.
Бизнинг назаримизда бундай қоидани Ўзбекистоннинг ФПКда ҳам ўз ифодасини топиши процесс иштирокчиларини, шунингдек, суд идоралари ходимларини интизомга чақирган бўлар эди. Амал­даги қоидага кўра, чақирув қоғозини топшириш муддатини белги­ламасдан фақат судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрлашиш учун етарли вақтга эга бўлишларини мўлжаллаб топширилиши ҳақидаги норма суд амалиётида турли талқинларга олиб келиши мумкин.
Шарҳланаётган ушбу қонунда чақирув қоғозини ишда иштирок этувчи шахслар билан бир қаторда процесснинг бошқа иштирок­чиларини ҳам чақирилиши фуқаролик ишларини тез ҳал этиш учун асос бўлади.
Судья фуқаролик иши бўйича ҳуқуқи поймол қилинган тараф­ни ким томонидан содир этилганлиги, кимлар тасдиқлаши мумкин­лиги тўғрисида берган аризасига асосланиб чақирув қоғозини кимга юбориш масаласини ҳал этади. Фуқаролик ишини қўзғатиш ҳақидаги аризада чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг исми, фамилияси, манзили аризачи томонидан кўрсатилган бўлиши керак.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish