Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Чақирув қоғозини қабул қилишдан бош



Download 12,6 Mb.
bet132/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

137-м о д д а. Чақирув қоғозини қабул қилишдан бош
тортиш оқибатлари


Чақирилувчи ўз номига юборилган суднинг чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортса, чақирув қоғозини келтирган шахс буни чақирув қоғозида қайд қилиб, уни судга қайтариб топширади. Чақирилувчи чақирув қоғозини қабул қилиб олишдан бош тортганлиги ҳақидаги қайд фуқаролар­нинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки чақирилувчининг иш берувчиси (маъмуриятнинг мансабдор шахси) томонидан ёхуд камида икки нафар фуқаронинг имзоси билан тасдиқланади.
Чақирилувчининг чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортиши ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.


1. Суд чақирув қоғозини чақирилувчи шахслар турли сабаблар­га кўра шахсан қабул қилишдан бош тортиши айрим ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришига асос бўлади. Бундай ҳуқуқий оқибатлардан бири чақирилувчининг иштирокисиз суднинг иш кўриш ҳуқуқига эга бўлишидир.
Агар чақирув қоғозини қабул қилишдан чақирилувчи эмас бош­қа шахслар бош тортсалар, масалан, оила аъзолари, қўни-қўшни­лари ва ҳоказоларга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий оқибатлар вужудга келмайди. Шунинг учун ҳам суд амалиётида бу қонунни татбиқ этиш фарқига эътибор беришлари, акс ҳолда манфаатдор шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари поймол бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда чақирув қоғози фуқаро­ларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига чақири­лувчи шахсга топшириш (ФПКнинг 136-моддаси учинчи қисми) шарти билан улардан тегишли маълумотлар олади.
Амалдаги ФПКда чақирув қоғозини қабул қилишдан бош тортган ҳолларда икки нафар фуқаронинг имзоси билан бу ҳолатни тасдиқлаш лозимлиги белгиланган. Бизнинг фикримизча, фақат чақирув қоғозини олиб борган шахс томонидан бу ҳақда тегишли тартибда расмийлаштириш мақсадга мувофиқдир.


138-м о д д а. Иш юритилаётган вақтда манзилни
ўзгартириш


Ишда иштирок этувчи шахслар иш юритилаётган вақтда ўз манзили ўзгаргани ҳақида судга маълум қилишлари шарт. Акс ҳолда, чақирув қоғози судга маълум бўлган охирги манзил бўйича юборилади ва чақирилувчи бу манзилда яшамаётган бўлса-да, чақирув қоғози унга топширилган ҳисобланади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриш учун, судга ариза билан мурожаат этган манфаатдор шахс (даъвогар) қонунда кўрсатилган талабларга риоя этган шаклда ариза тузишлари, жумладан, ариза­нинг мазмунида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

  1. ариза берилаётган суднинг номи;

  2. даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги, шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаёт­ган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили;

  3. жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи ва қаерда жойлашганлиги; ва бошқа талаблари мавжуд. Бундай қоида­га амал қилишдан мақсад юқорида баён этганимиздек, иш юзасидан манфаатдор бўлган шахсларни судга белгиланган вақтда келишни таъминлашга қаратилган. Процессуал қонунларни бу борада му­каммал бўлишига қарамасдан амалиётда манфаатдор шахсларнинг айблари билан процесснинг чўзилишига сабаб бўладиган ҳолат­ларни учратиш мумкин.

Ушбу шарҳланаётган қоидада ишда иштирок этувчи шахслар судга ариза билан мурожаат этгандан кейин яшаш, ишлаш жойи (манзилини) ўзгартиришларига қарамасдан бу ҳақда судни хабар­дор этмайдилар, натижада суд чақирув қоғозини эски манзилга юборади. Бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида қонунда ишда иштирок этувчи шахслар иш юритилаётган вақтда ўз манзи­лини ўзгаргани ҳақида судга маълум қилиши шарт эканлиги ўз ифодасини топган. Бу қоида фуқароларга қанчалик тегишли бўлса, юридик шахсларга ҳам шунчалик тегишлидир.
Агар, суд ишни тайёрлов босқичида ёки мазмунан кўриш жараёнида тарафлардан, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар иш юзасидан олдин кўрсатилган гувоҳдан ташқари, янги гувоҳни чақириш лозимлиги ҳақида илтимос қилсалар, юқорида кўрсатганимиздек, улар гувоҳнинг манзилини аниқ кўрсатиб берган бўлишлари лозим.
ФПКнинг 137-моддасида кўрсатилган чақирув қоғозини топши­риш қоидаларга амал қилмаслик айрим процессуал оқибатларга олиб келиши мумкин, масалан:
-ишни ўзларининг иштирокисиз кўришни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмасалар, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа;
-ишни ўзининг иштирокисиз кўришни илтимос қилмаган даъ­вогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса, суд аризани кўрмасдан қолди­риши мумкин. Шунингдек, аризада тарафларнинг аниқ манзиллари кўрсатилмаган ҳолларда ариза ҳаракатсиз қолдирилади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш туфайли суднинг ҳал қилув қарори ажрими ва қарорларини мажбу­рий тартибда юқори судларда бекор бўлиш учун иш суд муҳока­масида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилмаган шахслардан бирорта­сининг йўқлигида кўрилган бўлса, уни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин (ФПКнинг 314-моддаси).



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish