Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқаролик ишларини судда кўришга



Download 12,6 Mb.
bet126/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

131-м о д д а. Фуқаролик ишларини судда кўришга
тайёрлаш ва кўриш муддатлари


Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ариза қа­бул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатдан кечик­тирмай амалга оширилиши лозим. Бу муддат алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажри­мига биноан кечиктирилиб, йигирма кунга етказилиши мум­кин, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар бундан мустасно.
Алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғри­сидаги ишлар ҳамда меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича қўзғатилган ишлар, башар­ти тарафлар бир туман ёки шаҳарда жойлашган бўлса, бирин­чи инстанция суди томонидан судда кўришга тайёрлаб бўлин­ган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай, бошқа ҳолларда эса, йигирма кундан кечиктирмай кўрилиши лозим.
Қолган фуқаролик ишлари судда кўришга тайёрлаб бўлин­ган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўрилиши лозим.


1. Юқорида баён этганимиздек, фуқаролик суд ишларини юритишда процессуал муддатлар муҳим ўрин тутади. Процессуал муддатлар қонунда ёки суд томонидан белгиланади.
Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари аксарият ҳуқу­қий қоидаларда ўз ифодасини топган, масалан: ФПКнинг 131-мод­дасида фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва кўриш; суд ҳал қилув қарорларига апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) ФПКнинг 320-моддаси; кассация тартибида шикоят бериш, протест келтириш ФПКнинг 348-моддаси; назорат тартиби­да (протест келтириш) учун ариза бериш ФПКнинг 350-моддаси; қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарор­ларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун ариза бериш ФПКнинг 364-моддаси; ижро варақаси ижрога топшириш муддатлари ФПКнинг 377-моддаси ва ҳоказо.
Ҳуқуқий ҳужжатларда барча процессуал ҳаракатларни бажа­риш учун лозим бўладиган қоидаларни назарда тутиш иложи бўл­маганлиги туфайли қонун айрим процессуал ҳаракатларни бажа­риш ваколатини судларга беради. Суд ишнинг ҳолатига асосланган ҳолда қанча муддат бериш кераклигини белгилайди, масалан, судья ушбу Кодекснинг 149 ва 150-моддаларида баён этилган талабларга риоя қилинмай ариза берилганлигини ёки давлат божи тўланма­ганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида аж­рим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчилик­ларни тузатиш учун муҳлат беради.
Суд процессуал ҳаракатларни бажариш учун белгилайдиган муддатларни фуқаролик ишининг муҳимлигига, унинг туркумига аҳамият беришлари лозим. Масалан, меҳнат ишлари бўйича иш ҳақини ундириш, алимент ундириш, боқувчисининг вафоти туфай­ли келтирилган зарарни ундиришга оид ишларни суд қисқар­тирилган муддатда кўриши туфайли бундай ишларга тайинлана­диган муддатлар ҳам қисқа бўлиши кўрсатилган.
Иш кўришни судда қолдиришни, иш кўришни тўхтатиш аризани кўрмасдан қолдиришдан фарқи бўлиб, бунга кўра, суд ишни бошқа кунга қолдирганда қайси кун, соатда кўриш лозимлиги кўрсатилиши билан фарқланади.
Демак, процессуал муддатларнинг ўтишини ҳисоблашда даъво аризани қабул қилган кундан эмас, балки уни эртасидан бошлани­шига, процессуал ҳаракатларни бажариш муддати ҳам шу қоидага амал қилинишига эътибор бериш керак. Масалан, ишни кўраётган суд далилларни бошқа туман ёки шаҳарда тўплаш зарур бўлган тақдирда, тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни амалга оширишни топширади.
Суд топшириғини ажрим билан расмийлаштирилиб, унда кўри­лаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, топ­шириқни бажарадиган суд тўплаши лозим бўлган далиллар кўрса­тилади. Бу ажрим қайси суд номига ёзилган бўлса, ўша суд учун мажбурий бўлиб, ўн беш кунлик муддат ичида бажарилиши лозим.
Демак, бу қоидага кўра, айрим процессуал ҳаракатларни бажа­риш билан боғлиқ суд топшириқлари бўйича чиқарилган ажрим, уни қабул қилинган кундан эмас, балки ажрим олинган куннинг эртасидан бошланишига аҳамият бериш лозим.
2. Шарҳланаётган ушбу моддада фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлашда белгиланган ўн кун муддатни узайтириш учун муҳим ҳолатлар талаб этилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мум­кин, масалан, суд экспертизасини тайинлаш, суд топшириқларини бериш, иш материаллари учун тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, тарафларни узрли сабабларга кўра ўтказган муддатларини тиклаш ҳақидаги илтимослари ва ҳоказо.
Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш муддатини кечиктириш учун иш қайси туркумга мансуб эканлигига аҳамият бериши керак, масалан: кечиктириш тўғрисидаги қоида ФПКнинг 131-моддаси иккинчи қисмига тегишли эмаслиги, ўз ифодасини топган.
3. Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлашда қонун билан белгиланган талабларнинг судлар томонидан бажармаслик ҳоллари ҳам учрайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плену­мининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги “Судлар томони­дан никохдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорларида судда ишлари бўлган фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муддатларга риоя қилмаслик уларни сарсон бўлишларига ҳамда қонуний манфаатларининг ўз вақтида ва лозим даражада ҳимоя қилинмаслигига олиб келиши кўрсатилган1.
Суд амалиётига эътибор берайлик:
И. Шўрчи туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақтлари учун ҳақ ундириш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган.
Суд ҳал қилув қарорида даъво муддати ўтганлигини асос қилиб кўрсатиб, даъвони рад қилган.
Апелляция инстанция судининг ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судига кўриш учун юборган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 270-моддасига мувофиқ, судга мурожаат этиш учун ходимга ишга тиклаш низо­лари бўйича, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ойлик муддат белгиланган.
Иш ҳужжатларига қараганда, иш берувчи томонидан 2001 йил 5 апрелда Меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-бандига асосан И. билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, бу ҳақдаги буйруқ нусхаси даъвогарга 2001 йил 22 ноябрда берилган. Шундан сўнг И. 2001 йил 4 декабрда судга даъво билан мурожаат қилган.
Бинобарин, Исаевнинг қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида судга мурожаат қилганлиги аниқланган бўлсада, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъво муддатини буйруқ чиқарил­ган кундан хатоликка йўл қўйганлар1.
2) “Бунда қисқартирилмаган муддатларда (алимент ундириш, фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган, шунингдек, боқувчиси вафот этган тақдирда кўрилган зарарни ундириш ва меҳнат муноса­батларидан келиб чиқадиган талаблар бўйича) кўриш белгиланган ишларга алоҳида эътибор қаратилиши керак”2.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish